Зарифбой ибодуллаев асаб ва руҳият илмий-оммабоп рисола


Савол: Мия ичи босими ошишини англатадиган, аслида эса бошқа ка- саллик белгиси бўлган симптомларни ҳам санаб ўтсангиз.. Жавоб



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet174/188
Sana25.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#273612
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   188
Bog'liq
АСАБ ВА РУҲИЯТ. ИБОДУЛЛАЕВ

Савол: Мия ичи босими ошишини англатадиган, аслида эса бошқа ка-
саллик белгиси бўлган симптомларни ҳам санаб ўтсангиз..
Жавоб: Булар:
• бош айланиши – камқонликда, қон босим ош ганда ёки тушиб кет-
ганда, мияда қон айланиши сустлашганда; 
• кўнгил айниш ва қусиш эса кўпроқ ошқозон-ичак касалликларида;
• хотира ва тафаккур бузилишлари – бош мия жароҳатлари, турли 
этиологияли деменциялар;
• кўриш пасайиши – кўз касалликларида кузатилади ва ҳоказо.
Кўрдингизми, симптомлар бир нечта бўлишидан қатъи назар, улар 
фақат битта касалликка тааллуқли бўла олмайди. Барча неврологик 
симптомлар марказий асаб тизимининг ҳар қандай касаллигида учраши 
мумкин. Биз эса тўғри ташхисни аниқламасдан туриб, даволашга бери-
либ кетамиз.
Савол: Мия ичи гипертензияси, яъни мия ички босими ошиши ташхиси 
қандай қўйилади? Ташхисни хато қўймаслик учун нима қилиш керак?
Жавоб: Биринчи галда касаллик этиологиясини тўғри аниқлаш за-
рур. Қачонлардир рўй берган бош мия жароҳати ёки болалик пайти-


АСАБ ВА РУҲИЯТ
207
да ўтказилган мия пардалари шамоллашлари – ҳозирги пайтдаги бош 
оғриққа алоқаси бўлмаслиги мумкин. Албатта, субъектив аломатлар 
(беморнинг шикоятлари) билан объектив симптомлар (невропатолог 
текшириб топган симптомлар) бир-бири билан солиштирилади. Улар 
бир-бирига мос келиши керак. 
Бемор “Дод, бошим ёрилиб кетяпти”, дейди. Нев рологик текширув 
пайтида эса “бош ёрилиб кетишига” хос белги топилмайди. Беморнинг 
шикоятларига муккасидан берилиб кетиш – бу тиббиётдаги хато таш-
хислар манбасидан биридир. Албатта, шикоятларни ўрганиш керак. 
Бироқ танқидий нуқтаи назардан. Мен шогирдларимга: “Ҳар бир касал-
ликка хос белгининг хронологиясини ўрганинг”, деб уқтираман. 
Масалан, 7 йил олдин пайдо бўлган бош оғриғи сабаби нима, бу оғриқ 
қандай пайтларда кучаяди, камаяди ёки йўқолади, қайси дорилар ёрдам 
беради?. Мисол учун, баъзи китобларда “Миянинг ички босими ошса, 
пастга энгашганда бош оғриғи зўраяди”, деб ёзилган. Тўғри! Бироқ веноз 
энцефалопатия, зўриқиш бош оғриғи, гайморит, ҳомиладорлик даври 
ёки артериал қон босими баланд юрадиган одамларда ҳам бошни пастга 
энгаштирганда мавжуд бош оғриғи кучаяди. Бундай касалликлар сони 
50 дан ошиқ.
Керак бўлса, мактабда зўрға ўқиётган инжиқ, асаби тор, артериал қон 
босими 80/50 мм симоб устунидан ошмайдиган нимжон йигит-қизларда 
ҳам бошни пастга энгаштирганда бош оғриғи кучайиши мумкин. Ҳатто 
улар юраётганда тентираб ҳам кетади. Бу нима? Бу “черепное давление” 
эмас. Бу – қон томирлар тонусини бошқарадиган вегетатив марказлар 
сустлиги аломати. Агар спорт билан шуғулланса, бу белгилар бир ой 
ичида ўтиб кетади, ҳеч бўлмаганда эрталаб туриб югуриш, сузишга бо-
риб туриши керак.
Яна бир нарса! Зинадан чиқаётганда ёки юриб бораётганда иккала 
чаккада лўқилловчи оғриқлар ҳам миянинг ички босими ошиши учун 
хос. Бироқ худди шу ҳолат вегетатив дистония синдромида, қон босим 
ошганда, чакка артерияси касаллигида ва ҳатто гайморитда ҳам бўлади. 
Бундай белгилар билан намоён бўладиган касалликлар анчагина! Шу-
нинг учун ҳам тиббиётда шифокорлар учун аталган олтин қоида бор: 
“Беморда аниқланган ҳар бир симп томни танқидий баҳола!” Акс ҳолда, 
кимдир бошим қаттиқ оғрияпти, деса, дарров “миянинг ички босими ош-
ган” ташхисини қўйиб ташлайверасиз. 
Мен барчага тушунарли бўлсин деб, турли ўхшатишлар, халқона ибо-
ралардан фойдаландим. Тиббиёт – ўта мураккаб фан. Гиппократ: “Барча 
санъатлар ичида энг буюги – бу тиббиётдир”, деб бежиз айтмаган. 

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish