ЗАРИФБОЙ ИБОДУЛЛАЕВ
202
хисни қўйишяпти. Нима, бу касаллик шу қадар кўп тарқалганми ёки
асоссиз ташхислар кўпайганми? Аксарият беморларни бундай саволлар
қизиқтиргани боис, уларга батафсил жавоб бериб ўтишни лозим топдик.
Савол: Миянинг ички босими ошиши шу қадар кўп тарқалганми ёки бу
ташхисни қўйиш кўпайганми? Ҳозир одамлар орасида удум бўлиб қолган
ибора билан айтганда “черепное давление” нима ўзи?
Жавоб: Калла суяги русчасига “череп”, лотинчада “сranium” деб юри-
тилади. Рус тилидаги “Внут ричерепное давление” ўзбекчага “Калла суя-
ги ички босими” деб таржима қилинади. Ўзбек тиббий тилида мен “ин-
тракраниал гипертензия” иборасини кўп ишлатаман. Китобларимда ҳам
шундай ёзганман. “Гипертензия” атамаси “юқори босим” деган маънони
англатади. Масалан, артериал гипертензия, интракраниал гипертензия.
Халқимизга тушунарли бўлиши учун бугунги суҳбатимизда “миянинг
ички босими” иборасини ишлата қоламиз.
Хўш, миянинг ички босими ошиши ёки
интракраниал гипертензия
ҳақиқатан ҳам кўп тарқалганми? Асло йўқ! Бош оғриқлар сабаби ичида
миянинг ички босими ошиши бор-йўғи 12 фоиз холос. Менинг ҳисоб-
китобларимга кўра, турли врачлар томонидан
бундай ташхисларни
қўйиш 70 фоиздан ошиб кетди.
Савол: Бу жуда кўп-ку!
Жавоб: Ҳа, кўп! Мен Тошкент тиббиёт академия сида 1994
йилдан
буён талабаларга неврологиядан маърузалар ўқийман. Ўша пайтлари
компьютер томографияси юртимизга энди кириб келган йиллар эди.
Ушбу аниқ ташхис қўювчи ускуна пайдо бўлгач, асоссиз неврологик таш-
хисларни қўйиш камаяди, деб ўйловдим. Афсуски, баттар кўпайди.
Бир куни талаба қизлардан бири: “Устоз,
мия нинг ички босими
ошиши аҳоли орасида кўп тарқалганми?”, – деб сўраб қолди. Мен унга:
“Синг лим, бугун дарсдан кейин автобус бекатига боринг-да, писта сотиб
ўтирган сотувчи аёлдан: “Бошим тинмай оғрийди, нима қилсам экан-а?”
деб сўранг. Албатта, у сизга “Докторга боринг, қизим”, дейди. Сиз бир оз
кутиб туринг-да, қайта яна шу саволни беринг. Шунда аёл: “Қизим, сизда
“черепное давление” ошган”, деб жавоб бериши табиий...
Эртаси куни навбатдаги маърузани энди бошлагандим ҳамки, ҳалиги
талаба қиз кеча бўлган воқеани тўлқинланиб гапира бошлади: “Тавба!
Устоз, худди сиз айтгандек бўлди. Ўша аёл менга иккинчи саволдан кей-
ин “Қизим, сенда черепное давление ошган”, деди.
Маъруза залидаги
150 дан ошиқ талаба кулиб юборди. Мен талабаларга қараб: “Институт-
ни тугатгач, сизлар ҳам бу ташхисни бўлар-бўлмасга қўявермаслик учун
яхши ўқинглар”, дедим. Мен аҳён-аҳёнда маъруза пайтида талабаларга
шунақа топшириқ бериб тураман. Улар кўчада ҳар хил одамларга шу са-
волни бериб, деярли ҳар доим “Сизда черепное давление ошибди”, деган
жавобни олишади.