Зарифбой ибодуллаев асаб ва руҳият илмий-оммабоп рисола



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet169/188
Sana25.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#273612
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   188
Bog'liq
АСАБ ВА РУҲИЯТ. ИБОДУЛЛАЕВ

СЕҲРЛИ ҚЎЛЛАР
2016 йил апрель ойи ўрталарида бувимнинг аҳволи оғирлашиб, 
реанимацияга тушиб қолдилар. Биз ҳаммамиз зудлик билан Бухоро-
га етиб келдик. Бувим узоқ йиллар юқори қон босим ва деменциядан 
азият чекарди. Йўтал ҳам кўп безовта қиларди. Боз устига йиқилиб ту-
шиб, чап сонлари ҳам синган. Бувимнинг оғриққа чида олмай тинмай 
бақиришларини кўриб онам, холамлар, менинг ҳам юрагим эзилиб кет-
ди. Нима қилиш керак? Реа ниматологлар гормонлар, оғриқ қолдирувчи 
ва тинчлантирувчи дорилар, мия ва юрак фаолиятига қувват берувчи 
дорилар ёзиб беришган. Бироқ ҳеч бир дори бувижонимга ёрдам берма-
япти, аҳволлари баттар оғирлашаяпти. Ёшлари 75 дан ошган бувимнинг 
“Онажон, онажон” деб оғриққа чида олмай ёрдам сўраб бақиришларини 
кўриб, онам: “Онажон! Нима қилай, айтинг, нима қилай”, деб кўзлари 
тўла ёш билан оналарини бағридан қўйиб юбормасдилар. Иккита қўшни 
ҳамшира венага туша олмай уйдан чиқиб кетишди. Чунки кон томирни 
топиб бўлмасди.
Шу куниёқ отам Тошкентдан зудлик билан Бухорога етиб келдилар. 
Бувим билан боғлиқ вазиятни сўрадилар. Сўнгра кўзларини юмиб, дод 
солиб, чалқанчасига бақириб ётган бувижонимнинг олдига ўтирдилар. 
Игна санчилавериб кўкариб кетган қўлларини силадилар. Отам бир 
қўлини бувимнинг пешанасига қўйиб, иккинчи қўли билан уларнинг чап 
қўлини ушладилар. Бувимни секин гапга солиб: “Аяжон, эсингиздами
мен Бухорога келганимда хурсанд бўлиб, эрта саҳардан туриб дастурхон 
тузардингиз! Кўчага чиқиб, тандирда ёпилган иссиқ нон ва бир коса Бу-
хоро қаймоғидан олиб келардингиз. Иккаламиз балконда ўтириб роса 
гурунглашиб, иссиқ нонни қаймоққа ботириб ердик...”. 
Отамнинг бу гапларидан дод-войлаб ётган бувим бирдан жимиб 
қолдилар. Отам сўзлашда давом этдилар: Эсингиздами, сиз Олмахон 
Ҳайитовани жуда севиб тинг лардингиз. Унинг қайси қўшиқлари сиз-
га ёқарди?” деб сўрадилар. Бувим бўлса “Онам дерман” деган қўшиғи”, 


АСАБ ВА РУҲИЯТ
201
деб юбордилар. Бир неча соатдан буён оғриққа чида олмай дод-войлаб 
ётган бувижонимнинг тинчиб қолгани, боз устига сўзлай бошлаганига 
ойи жоним хурсанд бўлиб кетди. 
Дадам бувим билан Тошкентда бўлиб ўтган ширин онларни
қизиқарли воқеаларни, тоғ ёнбағрига дам олгани чиққанларини бувим-
га эслатишда давом этдилар. Бироқ бирор марта ҳам “Ҳозир оғриғингиз 
қолади, тинч ухланг”, деган сўзларни ишлатмадилар. Дадам касаллик 
ҳақида умуман оғиз очмадилар. Бувим 10 дақиқа ўтар-ўтмай равон на-
фас олиб, тинчгина ухлаб қолдилар. Ойижоним, холамлар ва мен бу 
ҳолатдан ҳайратда қолдик. Ойижонимнинг қувончи чексиз эди. Кат-
та холам: “Язна, нима қилдингиз? Гипноз қилдингизми?” деди, ҳайрат 
тўла кўзлари билан дадамга боқиб. Дадам: “Кўрдинглар-ку, ҳеч нарса 
қилганим йўқ. Аям билан яхши онларни бир эсладик, холос”, дедилар ку-
либ. Дилбар холам: “Келинглар, ёшлик даврларни биз ҳам бир эслайлик”, 
деб уйдан даста-даста расм тўла альбомларни олиб чиқдилар. Дадам, 
ойим, холамлар бувим ётган хонада ёшлик даврларида тушган расмлар-
ни кўриб, кулишиб, суҳбатлашиб ўтиришди. Хонадаги шовқин бувимга 
сира таъсир қилмасди. Чунки улар қотиб ухлаб қолгандилар. Ҳамма хур-
санд! Бўлажак невролог сифатида мен дадамга қараб: Адажон, ростдан 
ҳам гипноз ишлатмадингиз! Бор-йўғи қўлингизни бувимнинг пешанаси-
га қўйиб суҳбатлашдингиз, холос. Нима учун ҳам оғриқлар қолди, ҳам бу-
вим ухлаб қолдилар? Ҳалиям ухлаяптилар”, деб сўрадим. Дадам: “Тўғри, 
бу ерда гипноз ишлатмадим. Мен мияни патологик фикрлашдан физио-
логик ҳолатга ўтказишга ҳаракат қилдим. Мияни бир неча ойлар, бал-
ким йиллардан буён эгаллаб олган патологик сигналлардан тозаладим. 
Ҳаётда ҳақиқатан ҳам бўлиб ўтган ширин онларни қайта уйғотдим ва 
уларни бувингнинг мия сига қайта жойладим, ўғлим. Бунинг натижасида 
мия ўзи учун зарур бўлган тинч лантирувчи медиаторларни қайта синтез 
қила бошлади ва бувинг ширин уйқуга кетди”, дедилар кулиб. Дадажон, 
барибир сизнинг қўлларингиз сеҳрли! Мен ҳам сизга ўхшагим келади, 
дедим дадамни кучиб. 
Азизжон Ибодуллаев.

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish