Зарифбой ибодуллаев асаб ва руҳият илмий-оммабоп рисола



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet178/188
Sana25.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#273612
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   188
Bog'liq
АСАБ ВА РУҲИЯТ. ИБОДУЛЛАЕВ

ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ, ДОРИ!
Савол: Дори рекламасининг мияга қан дай таъсири бор?
Жавоб: Дориларни ҳадеб реклама қилиш, албатта уларни қабул 
қилувчилар сонини кўпайтирмоқда. Инсон мияси янги ахборотга жуда 
ўч. Агарда қайсидир маълумот ҳадеб такрорланаверса, мия ушбу маълу-
мотни тўғри деб қарор қабул қилади. Қарор қабул қилингандан сўнг мия 
уни бажаришга мажбур. Миянинг ушбу хусусиятини яхши тушунган рек-
лама компаниялари ундан ўз мақсадларида унумли фойдаланишмоқда. 
Шу боис, энг кўп рек лама қилинган воситалар ҳар бир одамда катта 
қизиқиш уйғотади.
Савол: Қайси дори қачон реклама қилинади?
Жавоб: Қишда тана ҳароратини туширувчи ва оғриқ қолдирувчи 
дорилар, баҳорда аллергияга қарши дорилар, ёзда эса ич кетишни 
тўхтатувчи дорилар кўп реклама қилинади. Бунинг сабабини тушуна-
ётгандирсиз. Овқатни ҳазм қилдирувчи дорилар эса ҳар доим реклама 
қилинаяпти. Бу ўта хавф ли! Дориларнинг ҳар қандай кўринишда рекла-
масини тўхтатиш зарур деб ҳисоблайман. 


ЗАРИФБОЙ ИБОДУЛЛАЕВ
212
Савол: Дори рекламаси оқибати ёмон тугаган ҳолатни ўзингиз кузат-
ганмисиз?
Жавоб: Кўп бора! Мана, бир мисол. Мени шаҳар юқумли касалли-
клар шифохонасига 12 ёш ли боланинг кўригига чақириб қолишди. 
Унда менингит ривожланган экан. Менингитда тез ёрдам кўрсатмаса, 
бемор ўлади ёки умрбод ногирон бўлиб қолади. Воқеа бундай содир 
бўлган. Бола сочини ювиб, кўчага чиқиб кетади. Кечаси тана ҳарорати 
кўтарилади. Ўша пайтда телевизорда тана ҳароратини дарров туширув-
чи дорининг рекламаси кўрсатилаётган бўлади. Она болага ўша доридан 
беради. Бола дорини ичиб, ухлаб қолади. Эрталаб боланинг ёнига ки-
ришса, у алаҳсираб ётган ва бутун танасига тошмалар тошиб кетган эди. 
Боланинг ота-онаси қўрқиб кетиб, “Тез ёрдам” чақиришади. Докторлар 
уни дарров юқумли касалликлар шифохонасига олиб келишади. Унда 
менингит ривожланган эди. Боланинг ҳаёти зўрға сақлаб қолинади. 

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish