Зарифбой ибодуллаев асаб ва руҳият илмий-оммабоп рисола


Савол: Миянинг ички босими ошишига хос белгилар ҳақида маълумот  берсангиз. Бу ҳолат қандай намоён бўлади? Жавоб



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet173/188
Sana25.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#273612
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   ...   188
Bog'liq
АСАБ ВА РУҲИЯТ. ИБОДУЛЛАЕВ

Савол: Миянинг ички босими ошишига хос белгилар ҳақида маълумот 
берсангиз. Бу ҳолат қандай намоён бўлади?
Жавоб: Миянинг ички босими ошиши қуйидаги белгилар билан кўзга 
ташланади:
1. Бош оғриғи. Эрталаб уйғонганда кузатилади, бошни пастга эн-
гаштирганда кучаяди, зинадан кўтарилаётганда чакка ва энса соҳаси 
лўқиллай бошлайди. 
2. Бош айланиши. Чунки тана мувозанати ва коордиация учун жа-
воб берувчи тузилмалар фаолияти ҳам сустлашади. Шунингдек, миядан 
қонни олиб чиқиб кетувчи веналарда турғунлик рўй беради. Бунинг на-
тижасида нафақат бош оғрийди, балки бош айланиши ҳам кузатилади.
3. Кўнгил айниши ва баъзида қайт қилиш. Бу белгиларнинг 
овқатланишга алоқаси бўлмайди ва бош оғриқ зўрайганда пайдо бўлади 
ёки кучаяди. Бунинг ҳам сабаблари юқорида кўрсатилган омиллар би-
лан боғлиқ. Шунингдек, мия устунида вегетатив марказлар бор. Мия 
ички босими ошганда ушбу марказлар қўзғалади ва кўнгил айнийди, 
қайт қилиш кузатилади.
4. Диққат тарқоқлиги ва хотира пасайиши, фикр лаш карахтли-
ги. Бу симптомлар нега пайдо бўлади? Чунки миянинг ички босими ош-
ганда халқ тили билан айтганда “мия димиқади” ва бунинг натижасида 
миянинг нормал фаолияти сустлашади. Худди кислород кам хонада бош 
димиққандек ҳолат юзага келади.
5. Юрак уришлари тезлашуви ёки сустлашуви. Қон босим “ўйнаб” 
туриши, кўп терлаш ва ҳоказо. Бу белгилар ҳам мия устунида жойлаш-
ган юрак-қон томир фаолиятини бошқарувчи марказлар ишининг суст-
лашуви билан боғлиқ.
6. Кўришнинг пасайиб бориши. Бу белги йиллар ўтиб пайдо бўлади.
Савол: Бу белгилар бошқа касалликларда ҳам учрайдими ёки фақат 
миянинг ички босими ошиши билан боғлиқми?
Жавоб: Мен ушбу белгиларнинг ҳар бирига изоҳ бериб ўтмоқчи эдим. 
Турли илмий-оммабоп адабиётларни (айниқса, интернетдан) ўқийвериб, 
кўпчиликка тиббий иборалар, атама ва касаллик лар номи ёд бўлиб кет-


ЗАРИФБОЙ ИБОДУЛЛАЕВ
206
ган. Бу жуда яхши. Яъни, ўқувчиларга тушунтириб беришни осонлашти-
ради. 
Келинг, ишни ҳамма қўрқадиган бош оғриғини таҳлил қилишдан 
бошлаймиз. Бу белгига олиб келувчи касалликлар ҳақида озмунча ха-
бардорсиз. Агар мен қандай хасталиклар бош оғриғига сабаб бўлади деб 
сиздан сўрасам, сиз: мигрен, невроз, зўриқиш бош оғриғи, қон босими, уч 
шохли нерв невралгияси, гайморит, депрессия, бўйин остеохондрози ва 
шамоллаш касалликлари деб жавоб беришингиз мумкин.
Аммо аслида бош оғриққа олиб келувчи касалликларнинг сони 200 
дан ошиқ. Хусусан, бош миянинг аксарият касалликлари бош оғриқ билан 
намоён бўлади. Керак бўлса, баъзи жигар ва буйрак касалликлари, дои-
мий сигарет чекиш, ичкилик ичиш, компьютер олдида тинмай ўтириб 
ишлаш, турли муаммолар ҳақида хаёл суравериш, оддий уйқусизлик ҳам 
бош оғриққа олиб келиши аниқ. 
Шундай экан, нима учун бош оғриқ симптомини фақат миянинг ички 
босими ошиши билан боғлаш керак?! Шу ерда мен невроз, депрессия ва 
зўриқиш билан боғлиқ бош оғриқларини алоҳида кўрсатмоқчи эдим.
Юқорида айтганимдек, барча бош оғриқларнинг бор-йўғи 10–12 фои-
зи мия ички босими ошиши билан боғлиқ бўлса, қолган бош оғриқларнинг 
60–70 фоизи невроз ва депрессия туфайли пайдо бўлган бош оғриқлари. 
Зўриқиш бош оғриғи аҳоли орасида шу қадар кўп тарқалганки, ҳатто 
бу ташхисни “Касалликларнинг халқаро таснифи”га алоҳида касаллик 
сифатида киритишган. Балки бу касаллик ҳақида кейинроқ маълумот 
берармиз. 

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish