Зарифбой ибодуллаев асаб ва руҳият илмий-оммабоп рисола



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet182/188
Sana25.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#273612
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   188
Bog'liq
АСАБ ВА РУҲИЯТ. ИБОДУЛЛАЕВ

Шомурод Шомансуров – Ўзбекистонда болалар неврологияси ри-
вожланишига тамал тоши ни қўйган олим. Қисқа вақт яшаган бўлса-да 
болалар неврологиясига оид кўплаб илмий асарлар яратган, шогирдлар 
тайёрлаган. Катта илмий анжуманларда олимнинг ҳар бир чиқишлари 
катта олқишлар билан кутиб олинган. Ўзбекистонга ташриф буюрган 
ҳорижлик олимлар камтарона ҳаёт кечирган ушбу олим билан суҳбат 
қуришга, унинг беморларни текшираётган пайтида иштирок этишга 
интилишган. Собиқ Иттифоқнинг бошқа ҳудудларидан ҳам унга қийин 
ташхисли болаларни кўрикка олиб келишган. Шомурод Шомансуров 
клиник неврологиянинг юксак чўққисини эгаллаган шифокор-олим де-
ган ном чиқарган.


АСАБ ВА РУҲИЯТ
215
АФОРИЗМЛАР
Инсон ҳаётда турли воқеалар гувоҳи бўлаверса, ҳар хил вазиятларга 
тушаверса, унинг миясида беихтиёр афоризмлар туғилавераркан. Бу 
ҳолат менда ҳам бўлиб туради. Дабдурустдан хаёлимга келган бундай 
афоризмларни ён дафтаримга ёзиб бориш одатим бор. Шулардан айрим-
ларини сиз ларга ҳавола қилсам.
* * *
Соғлом одамнинг бошидан нур ёғилиб туради, бироқ бу нур фақат 
касал одамга кўринади.
* * *
Тиббиётда ташхис ва даволаш – гўёки эгизак. Улар бир хил диққат-
эътиборни талаб қилади. 
* * *
Психолог – инсон қалбининг дирижёри.
* * *
– Файласуф бўлиш учун нима қилиш керак?
– Нонни қандай топиш ҳақида кўп ўйлаш керак?
* * *
Инсон руҳиятига ҳамла қилманг, оқибати сиз учун ҳам, унинг ўзи 
учун ҳам ёмон бўлади.
* * *
Баъзи профессорлар илм ҳақида маслаҳат беришлари мумкин, бироқ 
илм ҳақида ғоя бера олмайдилар.
* * *
Маҳаллийчилик – Ватанни севишнинг тескари кўриниши.
* * *
Шогирд ўнта бўлиши мумкин, бироқ устоз битта бўлади.
* * *
Психосоматик тиббиётсиз тиббиётнинг кела жаги йўқ.
* * *
Баъзи одамлар ўз бахтсизликларини билишса-да, ўзларини бахтиёр 
қилиб кўрсатишни хуш кўри шади. 


ЗАРИФБОЙ ИБОДУЛЛАЕВ
216
Тафаккурнинг чегараси бор, бироқ тасаввурнинг чегараси йўқ.
* * *
Меҳрибонлик излаш – бу худбинликдир.
* * *
У шуҳрат изидан шу қадар қувдики, охир-оқибат шуҳрат ҳам орқада 
қолиб кетди.
* * *
Совун кирни йўқотади, жаҳл – ақлни.
* * *
Иззатталаб дўстдан қоч.
* * *
Рақамда ҳиссиёт йўқ, ҳиссиётнинг барча тури сўзда мужассам.
* * *
Дўстинг ҳурсанд бўлишини хоҳласанг бир марта мақта, хато 
қилишини хоҳласанг икки марта, тўғри йўлдан уришни хоҳласанг ҳадеб 
мақтайвер.
* * *
Пул – қўлнинг кири, дейишади. Тўғри. Бироқ шу кирни ювиш учун 
ҳам совун керак.
* * *
– Кўролмаслик қачон тўхтайди?
– Ерда ҳаёт тўхтаганида!
* * *
Дунёда бемордан мураккаб инсон бўлмаса керак!
* * *
– Янгилик нима учун яратилади?
– Эски муваффақиятларни сақлаб қолиш учун.
* * *
Ўнта сохта дўстдан битта таниш афзал.
* * *
Кибрни илм енгади.


АСАБ ВА РУҲИЯТ
217
Қозонга яқин юрсанг қораси юқади, дейишади. Тўғри, бироқ узоқ 
юрсанг оч ҳам қоласан-да.
* * *
Ҳиссиёт кенгайган сайин ақл торайиб боради.
* * *
Ҳақиқий олимнинг энг яқин дўсти – бу ёл ғизлик.
* * *
– Ғояни қандай қилиб топса бўлади?
– Хаёл суриб.
* * *
Илмсиз одамни алам бошқаради, илмли одам ни – билим.
* * *
Инсон бошига ҳадеб мусибат тушаверса, у ё синади, ё тобланади.

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish