Вазирлиги тошкент молия институти



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/103
Sana19.02.2022
Hajmi1,65 Mb.
#458163
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   103
Bog'liq
Xalqaro savdo oq kirill

халқаро (ташқи) миграция
ҳам меҳнат қилиш учун, 
оилавий, туристик ва ҳоказо шаклларда намоён бўлади. 
Шундан келиб чиққан ҳолда, аввало халқаро 
меҳнат миграцияси
муаммолари, жаҳон бозорлари, хусусан, маҳсулот, хизмат турлари, капитал 
бозорлари қатори мавжуд бўлган халқаро 
ишчи кучи бозорининг 
ривожланиш жараёнлари
эътиборга сазовор. Ишчи кучи бир мамлакатдан 
иккинчи бир мамлакатга ўтар экан, у товар сифатида ўзини бозорга солади, 
халқаро ишчи кучи миграциясида иштирок этади. 
Ҳозирги замон халқаро меҳнат бозорида ишчи кучи миллий ҳудудлардан 
ошиб ўтиб, турли оқимларга бўлиниб кетишини назарда тутади. Шу тариқа 
халқаро меҳнат бозори
миллий, минтақавий ишчи кучи бозорларини 
бирлаштиради ва ишчи кучи миграцияси шаклида намоён бўлади. 
Меҳнат ресурсларининг халқаро миграциясига олиб келадиган энг муҳим 
рўкачлар ва сабаблар
орасида 
иқтисодий ва ноиқтисодий 
аҳамиятга эга 
бўлаган турли омиллари мавжуд. 
Мутахасислар ишчи кучининг 
ноиқтисодий миграция
сабаблари 
қаторига сиёсий, миллий, диний, ирқий, оилавий ва бошқа жиҳатларни бирга 
қўшиб изоҳлайдилар. 
Мамлакатлараро ишчи кучи миграциясининг бугунги тарихи 
унинг бир 
неча муҳим йўналишларини
аниқлашга имкон беради.
Булар қуйидагилардан иборат: 1) Ривожланаётган мамлакатлардан 
саноати ривожланган минтақаларга миграция; 2) саноати ривожланган 
минтақалар доирасида миграция; 3) ривожланаётган мамлакатлар ўртасида 
ишчи кучи миграцияси; 4) собиқ социалистик мамлакатлардан саноати 
ривожланган мамлакатларга ишчи кучи миграцияси (ривожланаётган 
мамлакатлардан саноати ривожланган мамлакатларга бўлаётган миграция 


80 
каби); 5) саноати ривожланган мамлакатлардан ривожланаётган мамлакатларга 
илмий ходимлар, малакали мутахассислар миграцияси. 
Миграция сабаблари, унинг ижтимоий структураси тарихий кўчиб юриш 
характерига эга, яъни у кўпинча ички ва ташқи омилларга боғлиқ. 
Иккинчи жаҳон урушидан кейин 100 минглаб зиёлилар вакилларининг 
халқаро меҳнат миграцияси келиб қўшилиши – “ақлли – идрокли одамларнинг 
бошқа юртларга ўтиб кетиши” (brain drain) яққол кўзга ташлана бошлади. Бу 
шу билан боғлиқ эдики, фан – техника тараққиёти ҳозирги замон меҳнат 
миграцияси омиллари ичида етакчи роль ўйнайди, унинг тараққиёти 
ривожланган давлатларда малакали чет эл ишчи кучига бўлган талабни кўп 
жиҳатдан белгилаб берди.

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish