Техник хизмат кўрсатиш турлари Электр моторлари ва трансформаторларни танлаш мезонлари



Download 20,48 Kb.
bet1/2
Sana06.06.2022
Hajmi20,48 Kb.
#641913
  1   2
Bog'liq
reja 2


Режа:



  1. Техник хизмат кўрсатиш турлари

  2. Электр моторлари ва трансформаторларни

танлаш мезонлари.


Техник хизмат кўрсатиш турлари

Электр жиҳозларни ишлатганда уларга техник хизмат кўрсатиш (ТХК) электр машиналари ва трансформаторларни ишлаб чиқарган корхона томонидан тавсия этилган махсус график ва дастур асосида мунтазам равишда кўрикдан ўтказишни ва техник тадбирларни бажаришни ўз ичига олади. ТХК таркибига яна ўзининг ҳажми билан фарқланувчи таъмирлаш ишлари ҳам киради. ТХК, ташқи кўздан кечириш бундан мустасно, жиҳоз тармоқ кучланишига уланмаган, яъни ишламаётган ҳолатида бажарилиши сабабли, ТХКни ўтказиш графиги асосий технологик жиҳозларнинг ишлаш графиги билан мувофиқлаштирилиши лозим.


Електр ва электромеханик жиҳозлар ўзларининг бажарадиган функтсионал вазифасига кўра асосий ва ёрдамчи жиҳозларга ажратилади.
Асосийга, меъёрдаги технологик жараёнда унинг иштирокисиз маҳсулот ишлаб чиқариб бўлмайдиган жиҳозлар киради. Ёрдамчига ишлаш шароитини яхшилаш ва унинг самарадорлигини ошириш, ҳамда ишлаб чиқаришнинг экологик ва бошқа меъёрларини бажариш учун хизмат қиладиган жиҳозлар киради. Унинг ишдан чиқиши (тўхтаб қолиши) асосий технологик жараённинг узилишига олиб келмайди.
Юқорида келтирилганидек, ТХКнинг асосий мақсади, бузилиш ва тўхтаб қолишларнинг олдини олиб, жиҳоз ишончли ишлашини таъминлашдир. Бироқ, бузилишлар на фақат ёмон ишлатиш натижасида содир бўлади, балки ГОСТ 13109-97да кўрсатган электр энергия сифатининг стандартга мос келмаслиги сабабли ҳам вужудга келиши мумкин. Шу сабабли, бузилиш ва тўхташларнинг сабабини аниқлаш ҳам жиҳозларни ишлатишнинг вазифаларига киради. Бунинг учун электр таъминоти шартномасида кўрсатилган энергия сифатини сақлаш масъулиятини электр энергияси таъминотини амалга ошираётган корхона ҳам сезиши учун, электр энергия сифати мониторингини олиб бориш зарур.
ТХК ўтказишнинг нархи тайёр махсулотнинг тан нархига кирганлиги учун, ҳозирги кунда ТХК ўтказишнинг зарур ҳажми масаласи, кўпгина ҳолатларда иқтисодий масала бўлиб қолмоқда. ТХКнинг уч тури мавжуд:
биринчи - амалда, техник хизмат кўрсатмасдан (“бузилгунгача тегма” қабилида);
иккинчи - хизмат кўрсатиш ва таъмирлашнинг режа-олдини олиш тизими асосидаги (РОО);
учинчи - хизмат кўрсатиб, зарур бўлганда таъмирлаш.
ТХКнинг биринчи тури ёрдамчи жиҳозлар - ёритиш, вентилятсия ва электр иситиш ускуналариучун тааллуқли бўлиб, бундай жиҳозларнинг нарҳи юқори эмас ва корхонада бундай жиҳозлар заҳирасини мавжуд бўлиб, зарур ҳолатда тезкор алмаштириш мумкин.
ТХКнинг иккинчи тури асосий деб ҳисобланади ва асосий жиҳозлар ҳамда, кўпгина ҳолатларда, ёрдамчи жиҳозлар учун қўлланилади. РОО режа (график) асосида электрик ва электромеханик жиҳозлар кўриги ва таъмирлаши ўтказилади. Бунда жорий юкланиш, электр энергия сифати ва бошқа режимли параметрларини текшириш кўзда тутилмайди. Режим параметрлари ҳисобий параметрлардан оғишини текшириш вазифаси жиҳозларни ҳимоя қилиш тизимига юкланади.
РОО тизимининг асосий камчилиги - ишга яроқли жиҳозни таъмирлашга жўнатилишидир. Бунга сабаб, унинг эскиришини баҳолаш қиймат кўрсаткичлари асосида билвосита усулда бажарилади. Чунки, коммутатсия аппаратлари учун эскириш омили сифатида, эскиришнинг асосий сабабчиси бўлган ўчириш токлари эмас, ўчириш (ёқиш) сонлари қабул қилинади. Электр машиналари ва трансформаторлар учун асосий омил реал юкланишни эътиборга олмаган ҳолда, ишлаш давомийлиги ҳисобланади. РООнинг нархи тайёр маҳсулотнинг нархига кирганлиги сабабли, ишлаб чиқариш ҳаражатларини камайтиришга қаратилган ҳаракатлар, жиҳозларни таъмирлаш ишларини ратсионаллаштириш ҳисобига, РОО нархини камайтиришга олиб келади.
Шу сабабли, ўтган асрнинг тўқсонинчи йилларида жаҳон амалиётига ҳизмат кўрсатишнинг нархини минимал ҳолатда сақлаб, жиҳозларнинг зарур ишончлилигини таъминловчи РООнинг учинчи тури киритила бошланди. РООнинг бу тури жиҳозлар ишлаш режимларини ва атроф муҳит шароитини назорат қилишни талаб этади. Назорат қилиш корхона ахборот-ўлчов тизими ёки жиҳозлар ишлашининг диагностикаси тизими билан боғланган датчиклар ёрдамида амалга оширилади. Бундай тизимлар олинган маълумотларни ишончлиликнинг математик модели ёрдамида қайта ишлаб, жиҳозларнинг ишончлилик даражаси ва уларни таъмирлаш зарурати ҳақида маълумот берадилар.
Бундай РОО турининг афзаллигига – технологик жараёндан фақат таъмирлаш объйектив зарур бўлган жиҳозни чиқариш, уни янгиси (таъмирлангани) билан алмаштиришдир. Бундай РОО тури биринчи галда энг масъул ва қимматбаҳо жиҳозлар учун қўлланилади.
Келгуси бўлимларда РООнинг энг кўп тарқалган турлари ҳақида фикр юритамиз.

Download 20,48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish