Техник хизмат кўрсатиш турлари Электр моторлари ва трансформаторларни танлаш мезонлари


Электр моторлари ва трансформаторларни



Download 20,48 Kb.
bet2/2
Sana06.06.2022
Hajmi20,48 Kb.
#641913
1   2
Bog'liq
reja 2

Электр моторлари ва трансформаторларни
танлаш мезонлари
Электр машиналари ва трансформаторларни ишлатганда режа қилинган техник-иқтисодий кўрсаткичларга эришиш мазкур жиҳозларни тўғри танлашга боғлиқ.
Электр моторларни танлаш жараёни истемолчининг бир қатор талабларини бажариш билан боғлиқ бўлиб, мавжуд бўлган танлов вариантларни кўриб чиқилади: токнинг тури бўйича; ишга тушириш шароитлари бўйича; конструктив бажарилиши бўйича; вибратсия ва шовкин даражаси бўйича; қуввати ва ишлаш режими бўйича.
Токнинг тури бўйича танлов.Ўзгармас ток моторлари қиммат ва коллектор-шчетка тизими мавжудлиги ишончли ишлаш режимни таъминламаганлиги сабабли, фақат ўзгарувчан токли моторлар механизмнинг зарур бўлган тавсифларига жавоб бара олмаганда ёки иқтисодий самарали бўлмаганда вазиятларда қабул қилинади. Давомли ишлаш режими, камдан-кам ишга туширилиши ва ишга тушириш юкланиши паст бўлган механизмлар учун мақсадга мувофиқ танлов синхрон моторлари бўлади. Бунда, барча электр қурилма ишлашида юқори энергетик кўрсаткичларга эришилади. Моторнинг кучланиши тармоқнинг номинал кучланишига мос бўлиши шарт.
Тамоқ кучланиши номинал қийматидан берилган диапазонда фарқ қилганда, мотор номинал қувват беришни таъминлаши шарт. Моторни танлашда ушбу диапазонни (ушбу мотор турлари учун стандарт ва техник шартларда келтирилган бўлади) билиш юкланиш қуввати тармоқ қувватига яқин бўлган автоном манбадан таъминланганда алоҳида аҳамиятлидир. Акс ҳолда кучланишнинг сезиларли тебранишига олиб келиши мумкин.
Ишга тушириш шартлари бўйича танлов. Ишга тушириш шартларига боғлиқ равишда, моторнинг ёки асосий конструктсияси, ёки унинг модификатсияси қабул қилиниши мумкин. Масалан, 4А асинхрон моторларининг асосий конструктсияси – қисқа туташган роторли 4А, 4АН - ишга уширишнинг енгил шароитларида (механизмнинг инертсия моменти ва қаршилик моменти катта бўлмаганда) ва ишга туширишлар сони кичик бўлганда (бир соатда 2 мартадан кўп эмас) қўлланилади. Ишга тушириш шартлари оғир бўлганда моторнинг ишга тушириш моменти катталаштирилиб модификатсияланган 4АР турини қабул қилиш зарур, механизмнинг инертсия моменти катта бўлгандаги тез-тез такрорланувчи ишга тушириш ва реверсли моторларнинг модификатсияланган катта сирпанишли 4АС тури қабул қилинади. Кейинги икки ҳолат учун 4АК ва 4АКН турдаги фаза роторли асинхрон моторлари қўлланиши мумкин.
Конструктив тузилишига кўра танлов. Электр машиналари ва трансформаторларига атроф муҳитнинг таъсири, атроф муҳит таъсир, тавсифлари, ҳамда уларнинг жойлаштириш категорялари 1.2-бобда келтирилган. бу катталиклар қурилмаларнинг паспорти ва ёрлиғида келтирилади.
Хоналарга жойлаштириладиган электр машиналари ИП00 ёки ИП20 турда конструктив бажаришли бўлади, очиқ ҳавода жойлаштирилганда – ИП44, нам ёки ўта нам жойларда – ИП43 дак паст бўлмаган конструктив тузилишда бўлиб, шуларга мос бўлган изолятсия ҳам қўлланилади.
Алоҳида эътиборни портлашга ҳавфли ва ёнғинга ҳавфли бўлган зоналарда жойлашган қурилмалар учун мотор танловига қаратиш зарур. Ёнғинга ҳавфли бўлган зоналарнинг барча гуруҳларида, корпус қобиғининг ҳимоя даражаси ИП44 кам бўлмаган электр машиналарини 10 кВ гача кучланишда ишлатиш мумкин. Портлашга ҳавфли зоналар учун ҳам, ҳимоя даражаси 7-иловада келтирилгандан кам бўлмаган 10 кВ гача бўлган кучланишли электр машинасини қўллаш мумкин.
Совутиш усулининг танлови, асосан, жойлаштириш категорияси, атроф муҳитнинг шароитлари ва машина изолятсиясининг иссиққа чидамлилик туркуми (изолятсиянинг ҳарорат индекси)га бўғлиқ.
Моторнинг танловида эътиборни шунга қараш лозимки, уни ўрнатиш ҳолати (горизортал, вертикал, нишабли), маҳкамлаш усули (фундаментга, ишлаб чиқариш механизмига ва бошқаларга), валнинг чиқиш учлар бажарилиши ва сони машина конструктив тузилишининг бирор меъёрига мос бўлиши зарур (1.2 га қаранг).
Вибратсия ва шовкин даражаси бўйича танлов. Электр машиналар шовкинининг даражаси бўйича беш турга ва вибратсия даражаси бўйича етти турга бўлинади. Вибратсия ва шовқин даражасининг чегаравий қийматларига ишлаб чиқариш механизмининг ишлаш режимлари ва уларда ишловчи персоналнинг ишлаш шароитлари ўзларининг чеклашларини қўядилар. Масалан, вибратсиянинг юқори даражаси дастгоҳ (станок) жиҳозларининг аниқлик даражасини пасайтиради, шовкиннинг юқори даражаси ходимларнинг ишлаш самарадорлигини пасайтиради.
Қувват ва ишлаш режими бўйича танлов. Агар электр мотори номинал бўлмаган режимда ишласа, бу аксарият, унинг энергетик кўрсаткичларининг пасайишига олиб келади, яъни бир хил фойдали ишни бажариш учун электр энергия сарфланишини оширади. Мотор учун ҳавфли режим - ўта юкланиш ҳисобланади, чунки бунда мотор қисмлари қизиши сабабли, ҳарорат рухсат этилган миқдордан ортиши уларнинг муддатдан олдин ишдан чиқишига олиб келади. Шу сабабли, мотор қуввати бўйича танловнинг асосий омилларидан бири чулғам ҳарорати (ҳароратининг ортиши) бўлиши зарур.
Моторнинг алоҳида қисмлари қизиш жараёни ҳарактери маълум бўлса, уларнинг ҳарорати ҳақида фикр юргизиш учун юкланиш графидан фойданаланилади ва алоҳида қувват исрофларини аниқланиши имконини беради. Танловга бундай ёндошиш чулғамларнинг максимал ҳарорати уларнинг узоқ муддат ишлаши учун рухсат этилгандан ҳароратдан ортмаслигини таъминлайди. Бундай шарт моторнинг узоқ ишлатиш муддати мобайнида ишончли ишлашини таъминлайдиган асосий шартлардан бири ҳисобланади. Танловнинг иккинчи шарти максимал юкланиш даври ёки кучланишнинг авариявий пасайиш даврида моторнинг турғун ишлашини таъминлашдир.
Моторни тўғри танлаш учун юкланишнинг вақтга боғланишини олдиндан билиш зарур, унинг асосида мотор алоҳида қисмларидаги қувват исрофлари ҳисобланади. Бу ҳисобларнинг натижасида, электр машиналарини лойиҳалаш бўйича чоп этилган китобларда келтирилган услублар ёрдамида максимал ҳарорат θмах аниқланади. Агар максимал ҳарорат руҳсат этилган ҳароратдан кичик бўлса θмах ≤ θруҳс (θруҳс - руҳсат этилган ҳарорат), у ҳолда биринчи шарт бажарилган бўлади ва мотор иккинчи шарт М юк.мах ≤ Ммот.мах бўйича текширилади. Агар иккила шарт заҳира билан бажарилса, кичикроқ қуввали мотор танлаш бўйича текширув олиб бориш зарур бўлади.
Давлат стандарти ГОСТ 183-74 да моторларнинг саккиз номинал С1…С8 ишлаш режимлари келтирилган. Моторни бошқа ҳисобий юкланиш режимида ишлатиш зарурати бўлганда юқорида келтирилган кетма-кетликда мотор қувватини танлаб қайта текшириш ўтказиш зарур бўлади. Моторларни қувват бўйича танлаш батафсил услуби электр юритмалари қанда келтирилади ва шунга ўхшаш дарсликларда кўриш мумкин.
Трансформаторлар сони ва қувватини танлаш. Электр стантсияларида ўрнатиладиган кучайтирувчи кучли трансформаторлар сони генераторлар сони билан аниқланади: қуввати 200 МВт ва ундан юқори бўлган генераторлар технологик лойиҳалаш меъёрларига мувофиқ юқори кучланишли тарқатувчи қурилмаларга блокли схема, яъни ҳар бир генератор ўзининг трансформатори ва улагичи орқали уланади. Қуввати кичикроқ генераторларда, бир трансформаторга икки генератор уланиб, кучайтирилган блоклар ишлатилади. Катта бўлмаган қувватли электр стантсияларда ва иссиқлик электр марказларида генератор кучланиши билан тарқатувчи қурилмалар схемалари ишлатилади. Бунда трансформаторлар сони генераторлар сонидан анча кичик бўлади. Электр стантсиясида икки ва ундан кўп тарқатувчи қурилма бўлганда, алақа трансформаторларига ҳам эга бўлиш лозим. Бу эса трансформаторларнинг умумий сони кўпайишига олиб келади. Бундан ташқари, йирик электр стантсияларида хусусий эҳтиёжлар учун қувватли трансформаторлар ўрнатилади.
Электр стантсияларда кучайтирувчи трансформаторлар қуввати энергетика тизими тармоғига генераторнинг, хусусий эҳтиёжлар юкламасидан мустаснр, генераторнинг барча актив ва реактив қувватларини узатиш учун етарли бўлиши шарт. Кучланиши 35 кВ ва ундан юқори бўлган нимстантсияларда, ишончлиликни ошириш мақсадида, трансформаторлар сони камида иккита бўлади.
Нимстантсияда трансформаторлар қуввати қуйидаги шартлардан танланади. Параллел уланган трансформаторларнинг энг йирик қувватлиси ўчирилганда, параллел ишлашда давом этаётган трансформаторлар, рухсат этилган ўта юкланишни эътиборга олган ҳолда, истемолчини керакли қувват билан таъминласинлар. Кучланиши 500 кВ ли электр стантсиялари ва нимстантсияларида уч фазали трансформаторлар ўрнатилади. Фақат керакли қувватдаги уч фазали трансформатор мавжуд бўлмаган ҳолатларда (ёки транспорт чекланишида) бир фазали трансформаторлар гуруҳи ёки ярим қувватли жуфтланган уч фазали трансформаторлар қўлланилади.
Download 20,48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish