СИНХРОН ГЕНЕРАТОРЛАРДА ЧЎТКАСИЗ ҚЎЗҒАТИШ ТИЗИМИНИНГ ҚЎЛЛАНИЛИШИ
ЭФ 1-босқич магистранти Абдуллаев Ж.Н., ТДТУ
Илмий раҳбар проф. Пирматов Н.Б., ТДТУ
Бугунги кунда электроника соҳасининг ривожланиши муносабати билан синхрон машиналар техниканинг турли соҳаларида борган сари кенгроқ қўлланилмоқда. Синхрон генераторлар дунёдаги барча электр энергиянинг қарийб 80 % ини ишлаб чиқармоқда [1].
Ҳозирда одатдаги коллектор-чўтка тизимига эга бўлган синхрон машиналардаги асосий муаммо бу коллектор-чўтка тизими ҳисоблангани сабабли бу муаммони ҳал қилиш долзарб масалага айланмоқда. Чунки генераторнинг қуввати ортган сари чўткали системанинг ўлчамлари ҳам катталашиб боради. Рухсат этилган 8-10 А/мм ток зичлигида ток ўтказувчи чўткалар сони 270 ва ундан ортиқ бўлиши мумкин. Бу эса ўз навбатида ток узатувчи халқаларнинг юза ўлчамларини оширишни талаб қилади ва чўткаларнинг ҳам конструктив бажарилишини мураккаблаштиради. Керакли контакт юза билан таъминлаш учун чўткалар сони ва уларнинг кенглиги оширилади, бу эса халқаларнинг тебраниши, чўткалар остида йиғиладиган кўмир ва мис чанглар миқдорининг кўпайишига сабаб бўлади, натижада эксплуатация жараёни мураккаблашади ва генераторни тўхтатиш ва чўтка аппаратини тозалаш заруратини келтириб чиқади.
Бугунги кунда ишлаб чиқарилаётган турбогенераторлар, гидрогенератор-лар, дизел-генераторлар, синхрон компенсаторлар ва двигателлар замонавий ярим ўтказгичли қўзғатиш тизими билан жиҳозланмоқда. Бу тизимларда қўзғаткичларнинг саноат частотасидаги ёки оширилган частотадаги ўзгарувчан уч фазали токини ёки қўзғатилаётган машиналарнинг кучланишини тўғрилаб синхрон генераторнинг қўзғатиш чулғамига узатиш принципидан фойдаланилади [2].
Айланувчи тўғрилагичли чўткасиз синхрон электр генераторнинг электр схемаси 1-расмда кўрсатилган [3, 32-б].
1-расм. Айланувчи тўғрилагичли чўткасиз синхрон электр генераторнинг электр схемаси: ҚҚЧ - қўзғаткичнинг қўзғатиш чулғами; ГҚЧ - генераторнинг қўзғатиш чулғами; ҚЯЧ - қўзғаткичнинг якор чулғами; ГЯЧ - генераторнинг якор чулғами; КР - кучланиш ростлагичи; Т1,Т2- тўғрилагичлар
Айланувчи тоғрилагичнинг қўлланилиши қувватнинг асосий генератор-нинг қўзғатиш занжирига контактсиз ҳолда узатилишини таъминлайди.
Чўткасиз синхрон генератор анъанавий турдаги синхрон генераторларга қараганда қуйидаги афзалликларга эга;
- электр тешилишларга сабаб бўлувчи кўмир чангининг йўқлиги -коллектор ва чўтканинг ейилиши каби муаммоларнинг йўқлиги;
- механик конструксиялар сониниг камлиги хизмат кўрсатиш учун сарфланадиган харажатларнинг минимал бўлиши ва ишончлиликни юқори бўлишини таъминлайди;
- синхрон генераторнинг ишига иқлим таъсир кўрсатмайди;
- чўткасиз синхрон генераторларнинг тузилиши содда ва нархи арзон.
Бундай генераторлар одатдаги чўткали қўзғатиш тизими мавжуд генера-торлардан ФИК нинг 7% юқорилиги, солиштирма массасининг 70%га камлиги, қўзғатиш ва юклама занжирларида юқори тезлиги билан ажралиб туради [4].
Фойдаланилган адабиётлар
1. Королев В.И. Определение угла нагрузки синхронных машин // E-Scio. 2019. №9 (36).
2. Курьян К. П. Бесщеточная система возбуждения синхронных генера-торов / К. П. Курьян // Актуальные проблемы энергетики - 2016 [Электронный ресурс]: материалы научно-технической конференции студентов и аспирантов. Минск, 2017.
3. Зубков Ю.В. Методология анализа и синтеза бесщеточных генераторов малой и средней мощности для автономных энергетических установок. Диссертация на соискание ученой степени доктора технических наук. Самара-2018. 388 б.
4. Зубков Ю.В. Экспериментальное исследование бесщеточного генера-тора с интегрированным возбудителем // Вестник Самарского государственного технического университета. Серия: Технические науки. 2018. №2 (58).
Do'stlaringiz bilan baham: |