81
Бундан ташқари ҳудудий халқаро ишлаб чиқариш ихтисослашуви эса:
а) алоҳида
давлатлар;
б) давлатлар гуруҳи;
в) ҳудудларнинг жаҳон бозори учун маълум товарларни ишлаб чиқаришга
ихтисослашувига бўлинади.
Халқаро ишлаб чиқариш ихтисослашувининг асосий турларига:
- предметли (маҳсулот ишлаб чиқариш);
- деталли (маҳсулотни ташкил қилувчиларни ишлаб чиқариш);
- технологик ёки босқичли (яъни, алоҳида технологик жараёнларни,
масалан йиғиш, бўяш ва бошқаларни амалга ошириш) ихтисослашиш киради.
Халқаро меҳнат тақсимотининг бошқа бир шакли - халқаро
ишлаб
чиқариш кооперациясидир. Унинг объектив асоси бўлиб, ишлаб чиқариш
кучларини ривожланишининг ўсиб бораётган даражаси, ҳамда мамлакат ичида
ёки ташқарисида рўй беришидан қатъий назар мустақил корхоналар ўртасидаги
барқарор ишлаб чиқариш жараёнларини бориши ҳисобланади. Халқаро ишлаб
чиқариш кооперацияси ўзининг ривожланган шаклларида ҳамкорликнинг турли
соҳаларини қамраб олади. Жумладан,
биринчидан, ишлаб чиқаришда
технологик ҳамкорлик. Ушбу ҳамкорликларга қуйидагилар киради:
а)лицензиялар бериш ва мулкчилик ҳуқуқларидан фойдаланиш;
б)лойиҳа конструкторлик ҳужжатларини, технологик жараёнларни,
маҳсулотнинг техник даражаси ва сифатини, қурилиш ва монтаж ишлари
замонавий, кооперациялашган корхоналарни ишлаб чиқиш ва
мослаштириш;
в)ишлаб чиқаришни бошқариш, стандартлаштириш, унификациялаш,
сертификациялашни
такомиллаштириш, ишлаб чиқариш дастурларини
тақсимлаш ва ҳ.к.лар.
2. Кооператив маҳсулотни сотиш билан боғлиқ бўлган савдо-иқтисодий
жараёнлар.
3.Сотилган техникага хизмат кўрсатиш.
Жаҳон
иқтисодиётида
кооперация
алоқаларини
ўрнатишда
фойдаланиладиган қуйидаги уч асосий усулга алоҳида эътибор берилади:
82
- Ҳамкорликдаги дастурларни амалга ошириш.
- Шартнома асосида ихтисослашиш.
- Қўшма корхоналар ташкил қилиш.
Ҳамкорликдаги дастурларни амалга ошириш ўз навбатида икки асосий
шаклда.( пудратли ишлаб чиқариш кооперацияси ва ҳамкорликдаги ишлаб
чиқариш) амалга оширилади. Шартнома асосида ихтисослашиш эса ишлаб
чиқариш дастурларини ишлаб чиқариш кооперацияси иштирокчилари орасида
тақсимланишини назарда тутади. Қўшма корхоналар бу интеграциялашган
кооперациядир.
Янги ишлаб чиқаришнинг фан – техника тараққиёти билан боғлиқ
тармоқларини шакллантириш юксак ривожланган мамлакатларда 50 – 60
йилларда малакали ишчи кучига талабнинг ошишига олиб келди.
Биргина 1993 йилнинг ўзида АҚШга чет элдан 23,5 минг иммигрант олим
ва муҳандислар келди. Иммигрантлар сафида илгари кўтарилмаган ишчи
кучлари турининг пайдо бўлиши унинг сафарбарлигига, ҳатто, ўша аҳоли кўчиб
юришнинг
ҳаракатлантирувчи
кучлари
қаторига
кўплаб
янги
иммигрантларнинг келиб қўшилишини англатарди.
Жумладан, анъанавий сабаблар билан (иш ҳақи, турмуш шароити, сиёсий,
ирқий, миллий ва бошқа сабаблар) бир қаторда, илмий тадқиқотлар учун
шароитнинг йўқлиги, олимлар, кашфиётлар, конструкторлар ва бошқаларнинг
ҳақ – ҳуқуқлари,
уларни мукофатлаш, тақдирлашдаги жуда катта фарқлар
сингари сабаблар ҳам бор эди.
Дунё мамлакатлари орасида меҳнат ресурсларининг кўчиб юришини
асосий сабабларидан бири улар орасида меҳнатга тўланадиган ҳақ
даражасининг турлича эканлиги ҳисобланади. ХМТ маълумотларига кўра 2016
йилда иш ҳақи давлат орасида қудагича бўлган. 2- жадвал.
Do'stlaringiz bilan baham: