93
Бешинчидан,
мамлакатларда баъзан мавжуд бошқа омилларга нисбатан
капитла етишмаслигини олдини олиш учун кўплаб чора – тадбирлар кўрилади.
Давлат капитал турли шаклларда экспорт қилинади.
- Кам ривожланган мамлакатларда бағараз субсидиялар ва дотациялар
- узоқ муддатли кредитлар (25 – 40 йил)
- давлат – тижорат кредитлари
- хусусий кредитларнинг давлат кафолати.
Халқаро молиявий ташкилотларнинг кредитлари умуман қилинаётган
капитал доирасида анча кам ҳисоблансада, аммо хусусий капиталларни экспорт
қилишда катта роль ўйнайди. молиявий йўл билан
бирор мамлакатга унчалик
катта бўлмаган кредит берилса, хусусий капитал бундан ўзи учун хулоса
чиқариб олади. Демак, шу мамлакатга капитал жўнатиш бехатар ва фойдали
экан.
Халқаро савдонинг барқарор ўсишига бир қатор
омиллар таъсир
кўрсатган бўлиб, улар қуйидагилардир:
- халқаро меҳнат тақсимоти ва ишлаб чиқариш байналминаллашувининг
ривожланиши;
- илмий-техника инқилоби (ИТИ);
- жаҳон бозорида трансмиллий корпорацияларнинг фаолияти;
- халқаро савдонинг Тариф ва Савдо Бош Битими (ТСББ) фаолияти орқали
тартибга солиниши (эркинлаштирилиши);
- халқаро савдонинг эркинлаштирилиши, кўпгина
давлатларнинг
импортни сон жиҳатидан чеклашни бекор қилувчи ва божларни кескин
қисқартирувчи режимга ўтишлари, эркин савдо ҳудудларининг ташкил топиши;
- савдо-иқтисодий интеграция жараёнларининг ривожланиши. Минтақавий
тўсиқларнинг олиб ташланиши, умумий бозорлар, эркин савдо ҳудудларининг
ташкил этилиши;
- собиқ мустамлака давлатларининг мустақилликка эришиши. Улар
орасидан ташқи бозорга йўналтирилган иқтисодий моделни танлаган “Янги
индустриал давлатларнинг” ЯИД ажралиши ва ҳ.клар.
94
Халқаро савдода содир бўлаётган жараёнларни таҳлил қилар эканмиз
иқтисодиётни эркинлаштириш унинг энг асосий йўналиши
эканлигини
таъкидлаб ўтиш лозимдир. Бож тўловларида сезиларли камайтиришлар юз
берди, кўпгина чеклашлар, квоталар ва бошқа тўсиқлар йўқ қилинди. Бироқ
халқаро савдода бир қатор муаммолар мавжуд бўлиб, уларнинг энг асосийси –
протекционизм сиёсатининг иқтисодий гуруҳлар ва мамлакатларнинг савдо-
иқтисодий блоклари миқёсида ривож топиши.
Савдо-иқтисодий блокларнинг пайдо бўлишидаги биринчи қадам
ЭСҲларнинг яратилишидир. Халқаро банкнинг ахборотларига қараганда 90-
йилларнинг ўрталарида дунё савдосининг 42-45 %
худди шундай худудларда
олиб борилган. Жаҳонда энг машҳур ЭСҲлар Европанинг эркин савдо
ассоциацияси (ЕАСТ), ЕИ, Шимолий Америка эркин савдо ассоциацияси
(НАФТА), Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (АТЭС) ва
бошқалардир.
Жаҳон хўжалигида халқаро ҳудудий савдо блокларининг энг йирик 9 таси
таркиби қуйидагилар бўлган:
- Европа Иттифоқи (ЕИ) - Австрия,
Германия, Буюк Британия, Италия,
Ирландия, Франция, Испания, Португалия, Финляндия, Швеция, Дания,
Бельгия, Люксембург, Нидерландлар, Греция. Бундан ташқари ушбу иттифоққа
2004
йилнинг биринчи майидан Польша, Чехия, Эстония, Литва, Латвия,
Словения, Словакия, Венгрия, Кипр, Мальта каби давлатлар аъзо бўлиб кирди.
- Шимолий Америка эркин савдо ҳақидаги келишуви (НАФТА) - АҚШ,
Канада, Мексика.
-Европа Эркин Савдо Ассоциацияси (ЕАСТ) - Исландия, Норвегия,
Швейцария, Лихтенштейн.
-Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги (АТЭС)
Австралия, Бруней,
Малайзия, Сингапур, Таиланд, Янги Зеландия, Папуа-Янги Гвинея, Индонезия,
Филлипин, Тайвань, Гонконг, Япония, Жанубий Корея, Хитой, Канада, АҚШ,
Мексика, Чили, Россия, Перу, Эквадор.
- “Меркосур” - Бразилия, Аргентина, Парагвай, Уругвай.
95
- Жанубий Африка Тараққиёт қўмитаси (САДК) - Ангола, Ботсвана, Лесото,
Малави, Мозамбик Маврикий, Намибия, ЖАР, Свазиленд, Танзания, Зимбабве.
- Ғарбий Африка иқтисодий ва валюта иттифоқи (ЮЭМОА)- Кот-д Ивуар,
Буркина-Фасо, Нигерия, Того, Сенегал, Бенин, Мали.
- Жанубий Осиё худудий ҳамкорлик ассоциацияси (СААРК)-Ҳиндистон,
Покистон, Шри-Ланка, Бангладеш, Мальдив ороллари, Бутан, Непал.
- Анд пакти давлатлари Венесуэла, Колумбия, Эквадор, Перу, Боливия.
Жаҳон иқтисодиётида бундай блокларнинг тузилишига сиёсий, иқтисодий ва
тарихий характерга эга бўлган объектив жарёнлар сабаб бўлган эди. Бир
томондан
бундай
жараёнларнинг
кучайиши
халқаро
савдони
кучайтирса(иқтисодий зона, блок ва иқтисодий ҳудудлар миқёсида), бошқа
томондан эса ҳар қандай ёпик тузилма учун хос бўлган баъзи тўсиқлар
яратилди. Халқаро савдони бошқариш, унинг тараққиётига бўлган тўсиқларни
йўқ қилиш ва эркинлаштиришда халқаро иқтисодий ташкилотлар муҳим
аҳамият касб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: