Вазифалари режа: Кириш. Хронология фани предмети, мақсад ва вазифалари



Download 440 Kb.
bet1/29
Sana21.02.2022
Hajmi440 Kb.
#29219
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29
Bog'liq
Хронология маъруза


1-мавзу: КИРИШ. ХРОНОЛОГИЯ ФАНИ ПРЕДМЕТИ, МАҚСАД ВА
ВАЗИФАЛАРИ
Режа:

  1. Кириш. Хронология фани предмети, мақсад ва вазифалари.

  2. Европада хронология фанининг вужудга келиши ва тарақкиёти.

  3. Ўрта Осиё олимларининг хронология ривожланишига қўшган хиссаси.

Кириш. Хронология фани предмети, максад ва вазифалари. Хронология тарихий фанларнинг ривожланиши натижасида вақгни ўрганадиган фан сифатида XVI асрда вужудга келди. Хронология илм сифатида Бобил, Миср, Юнонистон ва Римда шаклланди. Ўрта асрларда хронологиянинг ривожланишига Ўрта Осиёлик олимлар ҳам ўз ҳиссаларини кўшдилар. Абу Райҳон Берунийнинг «Ал-осор ал-боқия ани-л-ҳолия» (Ўтмиш халқлардан қолган ёдгорликлар), «Қонуни Масъудий" асарларида хронология фанига оид кўплаб маълумотлар берилган. Умар Ҳайём календари эса мукамаллик жиҳатидан Григорий календаридан ҳам устун туради. 1935 йилда Олий ўқув юртларида тарих факультетлари очилгандан кейин бошқа тарихнинг ёрдамчи фанлари қаторида талабаларга хронология фани ҳам ўкитила бошланди.
Хронология - ёрдамчи тарих фанларидан бири бўлиб, у вақт тўғрисидаги фандир. Хронология сўзи юнонча сўз бўлиб, «хронос» - вақт, «логос» - фан, яъни вақгни ўрганиш ҳақидаги фан деганидир. Хронология вақгларни ўрганиш, ҳисоблаш ҳақидаги фан сифатида икки қисмга бўлинади, булар астрономик (математик) хронология ва тарихий хронологиядир. Астрономик хронологиянинг вазифаси -осмон жисмларининг силжиши тўғрисидаги аниқ астрономик даврларнинг вақтини айтиб беришдир. Тарихий хронология- тарихий тараққиёт давомида вактни хисоблаш системасини ўрганади, уларнинг ўзаро боғлиқлигини, вақтларни бир ҳисоб системасидан иккинчисига айлантириш услубларини ишлаб чиқади. Тарихий хронология юқоридаги ҳисоблаш системасидан тарихий вақтларни ҳисоблашда амадда фойдаланади ва тарихий манбалардаги саналарнинг аниқлигини тарихий таҳлил килади.
Инсониятнинг хўжалик ҳаётидаги эҳтиёжи вақтни ҳисоблаш заруратини юзага келтирди. Қадимда вақгаи ҳисоблашда табиатнинг доимий такрорланиб турувчи ҳодисаси бўлган сутка, кун, тун, ой фазаларининг ўзгариши, ернинг йиллик айланма ҳаракатидан фойдаланилган. Аста-секин вактни аниқ ҳисоблашга бўлган эҳтиёж юзага келди. Бунинг учун осмон жисмлар ҳаракатини, умуман астрономияни билиш зарур эди. Бундан ташқари яна бир вазифани, кун, ой, йиллар ўртасидаги фарқларни аниқлаш зарурати ҳам туғилди. Бунинг учун эса математик ҳисоб-китобни пухта билиш лозим эди.
Хронология билим соҳаси ривожланишига Қадимги Юнонистон ва Рим олимлари Эрот Калипп, Гиппарх, Варрон, Птоломейлар катга ҳисса қўшганлар.
Гиппарх - (милодгача 190-125 йиллар) биринчи бўлиб Ойнинг ўлчамини ва ундан Ергача бўлган масофани аниқлаган. У шахсий кузатувлари натижасида Қуёш йилининг узунлигини деярли аниқ ҳисоблаб чиққан (хато 6 дақиқа). Олим ўша давр учун улкан ҳисобланган 850 та юлдузларнинг ҳолати каталогини тузган эди.

Download 440 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish