Вазифалари режа: Кириш. Хронология фани предмети, мақсад ва вазифалари


Ўрта Осиё олимларнинг хронология ривожланишига кўшган хиссаси



Download 440 Kb.
bet3/29
Sana21.02.2022
Hajmi440 Kb.
#29219
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29
Bog'liq
Хронология маъруза

Ўрта Осиё олимларнинг хронология ривожланишига кўшган хиссаси. Урта асрларда хронология янада ривожланиб борди. Хронология ривожига Ўрта Осиёлик олимлар, Аҳмад ал-Фарғоний (797-865), Абу Райҳон Беруний (973-1048), Умар Ҳайём (1048-1131) ва Мирзо Улуғбек (1394-1449) катта ҳисса қўшди.
Аҳмад ал-Фарғоний. Аҳмад ал-Фарғоний илми-хайъат (фалакиётшунослик-астрономия, риёзиёт-математика) ва жўғрофия (география) фанлари билан шуғулланди ҳамда қатор илмий асарлар ёзиб қолдирди. Ахмад ал-Фарғоний ал-Маъмун топшириғига биноан Дамашқдаги расадхонада осмон жисмлари ҳаракати ва уларни аниқлаш, янгича «зиж» яратиш ишларига раҳбарлик қилди. Аҳмад ал-Фарғонийнинг «Китоб ал-ҳаракат ас-самовийа ва жавомиъ илм ан-нужум» (Самовий ҳаракатлар ва умумий илми китоби) асари астрономик асар ҳисобланади. Бу асар астрономия асослари ҳақидаги китоб номи билан маълум бўлиб, 1145-1175 йиллардан Европада лотин тилига таржима этилган. Олим «Алфраганус» номи билан Гарбда шуҳрат топади. Унинг мазкур асаридан асрлар давомида Европа университетларида асосий дарслик сифатида фойдаланилган, чунки бу китоб замонасининг астрономия хакидаги энг муҳим зарур бўлган билимларини ўз ичига олган эди. Аҳмад ал-Фарғонийнинг «Ердаги маълум мамлакатлар ва шахарларнинг номлари ва ҳар бир иқлимдаги ҳодисалар ҳақида» асари ҳам машҳур. Асарда Ерниш юмалоқлиги, бир хил осмон ёритқичларининг турли вақтда кўтарилиши, тутилиши ва бу тутилишлар ҳар бир жойда турлича кўриниш, масофалар ўзгариши билан уларнинг кўриниши ҳам ўзгариши ҳакида қимматли мулоҳазалар билдирилади.
Абу Райҳон Беруний. Абу Райҳон Беруний Шарқнинг ёрқин ва улуғ сиймоларидан бири ҳисобланади. Унинг «Ал осор ал-боқия ани-л-курун ал-ҳолия» («Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар»), («Хронология»), «Қонуни Масъудий» асарларида хронология фанига оид кўплаб маълумотлар берилган. «Қадимги халклардан қолган ёдгорликлар» номли асарда араб, эрон, сўғд, хоразм, юнон календари ҳамда асосий вакт бирликлари, турли вақт тартиблари хақида батафсил маълумот берган. Олим ҳар бир халқнинг ўз тарихи борлигини таъкидлар экан, уларнинг нафақат тарихи, балки вақт ҳисоби ҳамда календарлари ҳам бир-биридан фарқ қилиншни таъкидлайди.
Абу Райҳон Беруний «Мовароуннахр оташпарастлари, яъни Хоразм ва Сўғд аҳолиси ишлатадиган ойларни» баён этади. Мовароуннаҳрликларнинг календаридаги ойларининг сони ва йилнинг узунлигига кўра эронликлар календарига ўхшаши, фақат ойларнинг бошланиши орасида фарқ борлигини кўрсатиб ўтади. Абу Райҳон Беруний хоразмликлар календаридаги ва кунларининг номларини ҳам келтириб ўтади. Хоразмликлар «исфандоражий» (ўн иккинчи) ойининг охирига қўшиладиган ортиқча беш куннинг биринчисини ойнинг биринчи куни номи билан атаб, қолган кунларга ҳам бирин-кетин келган кунларнинг номларини беришлари аниклаганини таъкидлайди.

Download 440 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish