Таълим ва тарбия жараёнларини ташкил этишнинг конун хужжатлари. Режа


Мактабдан ташкари таълимни ривожлантириш вазифаларини хал этиш учун



Download 190 Kb.
bet12/12
Sana25.02.2022
Hajmi190 Kb.
#267515
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
1-тема

Мактабдан ташкари таълимни ривожлантириш вазифаларини хал этиш учун:
-таълим бериш ва камол топтиришга йуналтирилган хизматлар курсатувчи муассасалар тармогини кенгайтириш ва бундай хизматлар турларини купайтириш;
-миллий педагогик кадриятларга асосланган ва жахондаги илгор тажрибани инобатга олувчи дастурлар ва услубий материаллар ишлаб чикиш;
-укувчиларнинг буш вактини ташкил этишнинг, шу жумладан оммавий спорт ва жисмоний тарбия-согломлаштириш тадбирларининг, болалар туризмининг, халк хунармандчилигининг мавжуд турлари ва шаклларини такомиллаштириш, миллий турлари ва шаклларини тиклаш хамда амалиетга жорий этиш керак.
Кадрлар тайёрлаш Миллий тизимини ривожлантиришнинг асосий йуналишлари:
1. Таълимнинг узлуксизлигини таъминлаш;
2. Педагог ва илмий-педагог кадрлар тайерлаш, кайта тайерлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
3. Таълим жараенини мазмунан ислох килиш;
4. Маънавий-ахлокий тарбия ва маърифий ишлар;
5. Иктидорли болалар ва истеъдодли ешлар;
6. Таълим тизимини бошкариш;
7. Касб-хунар таълими сифатини назорат килиш тизимини шакллантириш;
8. Таълим тизимини молиялаш;
9. Моддий-техника таъминоти;
10. Таълим тизимининг яхлит ахборот маконини вужудга келтириш;
11. Таълим хизмати курсатиш бозорини ривожлантириш;
12. Таълим сохасида ижтимоий кафолатларни таъминлаш хамда бу сохани давлат томонидан куллаб-кувватлаш;
13. Фан билан таълим жараени алокаларини ривожлантириш;
14. Ишлаб чикариш ва таълим тизими интеграциялашувини ривожлантириш;
15. Таълим ва кадрлар тайерлаш сохасидаги халкаро хамкорлик.
Кадрлар тайерлаш Миллий дастурини руебга чикариш куйидаги уч
боскичга булинган эди.
БИРИНЧИ БОСКИЧ (1997 - 2001 йиллар) мавжуд кадрлар тайерлаш тизимининг ижобий салохиятини саклаб колиш асосида ушбу тизимни ислох

килиш ва ривожлантириш учун хукукий, кадрлар жихатидан, илмий-услубий, молиявий-моддий шарт-шароитлар яратиш.


ИККИНЧИ БОСКИЧ (2001 - 2005 йиллар) Миллий дастурни тулик руёбга чикариш, мехнат бозорининг ривожланиши ва реал ижтимоий- иктисодий шароитларни хисобга олган холда унга аникликлар киритиш.
УЧИНЧИ БОСКИЧ (2005 ва ундан кейинги йиллар) тупланган тажрибани тахлил этиш ва умумлаштириш асосида, мамлакатни ижтимоий- иктисодий ривожлантириш истикболларига мувофик кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва янада ривожлантириш.
Кадрлар тайёрлаш миллий моделининг асосий таркибий кисмлари сифатида шахс, давлат ва жамият, узлуксиз таълим, фан ва ишлаб чикариш белгиланган.
Мазкур андозада шахс - кадрлар тайёрлаш тизимининг бош субъекти ва объекти сифатида, узлуксиз таълим тизимида тахсил олиш оркали баркамол, юксак маънавиятли, касб-хунарли ва илмли булиши натижасида Ватан равнакига муносиб улуш кушадиган, халк фаровонлиги йулида хизмат киладиган, миллатлараро тотувлик ва юрт тинчлигини саклайдиган, дунё хамжамиятидаги касбдошлари билан ижтимоий хамкорликни амалга оширадиган, миллий ва умуминсоний кадриятларга хурмат оркали мустакиллик принципларига содиклигини таъминлаш назарда тутилган.
Давлат ва жамият - узлуксиз таълим тизими олдига давлат ва ижтимоий буюртмаларни куйиш ва уларни амалга ошириш учун зарур булган моддий-техника базасини яхшилаш баробарида, кадрлар тайёрлаш тизимининг фаолиятини тартибга солиш ва назорат килиш, аттестация ва аккредитациядан утказиш, эхтиёжга мувофик кадрлар тайёрлаш ва уларни иш билан таъминлашни амалга оширади;
Узлуксиз таълим тизими уз олдига куйилган давлат ва ижтимоий буюртмаларга мувофик малакали, ракобатбардош кадрлар тайёрлаш асоси саналиб, таълимнинг барча турлари учун давлат таълим стандартлари, таълим-тарбия жараёнини ташкил этишнинг услубий-методик асосларини ишлаб чикиш, кадрлар тайёрлаш тизими меъёрий асослари ва фаолият курсатиш мухитини яратади.
Кадрлар тайёрлаш миллий моделида фаннинг урни бекиёс булиб, юкори малакали мутахассислар тайёрлаш, таълим самарадорлигини орттиришга замин тайёрлайдиган илгор педагогик ва ахборот технологияларини ишлаб чикиш, уларни таълим-тарбия жараёни ва ишлаб чикаришга татбик этишни таъминлаши зарур.
Ишлаб чикариш кадрларга булган эхтиёжни шакллантирувчи, шунингдек, уларнинг тайёргарлик сифати ва савиясига нисбатан куйиладиган талабларни белгиловчи асосий буюртмачи сифатида кадрлар тайёрлаш тизимини молия ва моддий-техника жихатидан таъминлаш жараёнининг катнашчиси саналади.
Давлат ва жамият Республикамиздаги барча фукароларнинг узлуксиз таълим тизими бўйича таҳсил олиши, кадрлар тайёрлаш тизимида ташкил этиладиган таълим-тарбия жараенининг замон талабларига мос равишда ташкил этилиши, хает узгаришларига мослашувчанлигини таъминлайди.
Бугунги кунда дастурда белгиланган боскичлар ва кадрлар тайерлаш тизимини ривожлантиришнинг асосий йуналишлари буйича утган даврда амалга оширилган ишларни сархисоб килиш ва келгусидаги вазифаларни белгилаш бугунги куннинг долзарб муаммоларидан бири саналади.
Ўзбекистон Республикасида узлуксиз таълим тизими, кадрлар тайерлаш миллий моделини жорий этишнинг меъерий, шу билан бир каторда илмий-назарий асоси булган “Кадрлар тайерлаш миллий дастури тугрисида”ги қонунининг кабул килинганлигига хам 18 йил булди.
Республикамизда узлуксиз таълим тизими жорий этилгандан буен хар бири буйича салмокли ишлар амалга оширилди. Узлуксиз таълим тизими турлари уртасида таълим мазмунининг узвийлиги ва изчиллигини амалга ошириш максадида фанлар буйича узвийлаштирилган ва модернизация- ланган ДТС ва укув дастурлари ишлаб чикилди ва амалиетга жорий этилди.
Узлуксиз таълим тизимининг дастлабки тури булган мактабгача таълимда баркамол шахсни вояга етказишга замин тайерлайдиган “Учинчи минг йиллик боласи” дастури оркали еш авлоднинг соглом, хар томонлама камол топиб шаклланиши таъминланмокда, уларда Ватанга мухаббат, тахсил олишга интилиш хиссини уйготиш оркали оламни таниш, дунекарашини шакллантириш борасида изчил ва мунтазам таълим-тарбия жараенини ташкил этиш йулга куйилган. Мактабгача таълимнинг асосий вазифасини амалга оширишда давлат ва нодавлат мактабгача тарбия болалар муассасалари, оилалар, махаллалар, жамоат ва хайрия ташкилотлари, халкаро фондларнинг урни бекиес.
Мустакиллик йилларида умумий урта таълим тизими ва мазмуни янгиланди, яъни I-IX синфларида укитиладиган фанлар буйича узвийлаштирилган ва модернизацияланган ДТС ва укув дастурлари ишлаб чикилди ва амалиетга жорий этилди. Мазкур ДТС ва дастурларда академик лицейлар ва касб-хунар коллежларидан кейин олинадиган таълим дастурлари билан мантикий богликлиги хисобга олинди.
Укувчиларнинг кобилиятлари ва имкониятларига мувофик равишда таълимга табакалаштирилган ендашувини жорий этиш борасида фанларни назарий ва амалий жихатдан урганиш, мусика ва спортга ихтисослашган мактаблар ташкил этилди, таълим-тарбия жараенида илгор педагогик ва ахборот технологиялардан фойдаланиш юзасидан замонавий укув-услубий мажмуалар яратиш оркали мазкур жараен дидактик жихатдан таъминланди.
Республикамизда ташкил этилган Ташхис марказлари фаолияти оркали укувчилар касб-хунар танлаш ва мутахассислар томонидан педагогик- психологик маслахатлар олиниши таъминланмокда.
Иктидорли укувчиларнинг эхтиежи ва кизикишига мувофик ташкил этиладиган таълим-тарбия жараенининг самарадорлиги хар йили утказиладиган укув фанлари буйича “Билимлар синови” оркали аникланмокда. Укувчилар касб-хунарга йуллашда ушбу синов мухим урин тутмокда.

Педагогик кадрларнинг фаолиятини рагбатлантириш ва моддий куллаб кувватлаш максадида хар йили укув фанлари буйича “Йилнинг энг яхши укитувчиси” танлови утказилмокда. Республика танлови голибларининг тантанали рагбатлантирилиши уларнинг уз касбий махоратларини орттиришга булган мотивларини кучайтиради.


Айни вактда республикада 9779 та умумий урта таълим мактаблари фаолият олиб бормокда. “2004-2009 йилларда Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастури” талабларини амалиётга жорий этиш жараёнида 8500 дан зиёд мактаб курилди ва капитал таъмирланди. Ушбу максадлар учун 1,4 триллион сум маблаг сарфланди. Ушбу таълим муассасаларининг 6887 таси кишлок худудларида, 288 таси эса республикамизнинг бориш кийин булган худудларида жойлашганлиги инобатга олинадиган булса, бажарилган ишлар салмоги тугрисидаги тасаввурлар янада ойдинлашади. Биргина 2011 йилнинг узида 46 минг 300 дан ортик укувчига мулжалланган 166 та янги мактаб барпо этилди, 151 та мактаб капитал таъмирланди. 852 та мактабда замонавий укув-компьютер синфлари ташкил этилди.
“2009-2014 йилларда Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастури”га кура, махсус ишлаб чикилган замонавий лойихалар асосида мамлакатимизнинг барча худудларида 278 та болалар мусика ва санъат мактаблари, 2 та республика ихтисослаштирилган мусика академик лицейида курилиш-таъмирлаш ва моддий-техник базасини халкаро стандартларга мос равишда ташкил этиш ишлари давом эттирилмокда. 2009­2011 йилларда 119 та янги болалар мусика ва санъат мактаблари курилиб, фойдаланишга топширилди.
Мактаб укувчиларининг дарсликлар билан таъминланиш даражаси утган йигирма йил давомида 55,4 фоиздан 99,4 фоизга ортди. Кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари эса давлат томонидан дарсликлар билан бепул таъминланмокдалар.
Мамлакатимизда фаолият курсатаётган умумий урта таълим мактабларининг деярли барчаси янгидан курилган ва капитал таъмирланган карийб 9,5 мингта мактаб замонавий укув-лаборатория асбоб-ускуналари билан жихозланди. ^озирги вактда 9 минг 400 дан зиёд ёки жами мактабларнинг 96 фоизи ZiyoNet электрон-ахборот тармогига уланган.
Халк таълими вазирлиги хузурида ташкил этилган “Мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш” марказида бугунги кунга кадар 20 та электрон дарслик, 40 та визиуал лаборатория ишлари ва 113 та турли мультимедиали ресурслар яратилиб, таълим жараёнига муваффакиятли жорий этилди.
Умумтаълим мактабларида шу йиллар ичида 1074 та Ахборот-ресурс марказлари ташкил килиниб, зарур техник жихозлар билан тулик таъминланди. Ушбу марказларнинг китоб фонди 7. 960.840 нусхани ташкил этади. Бунга кушимча равишда Ахборот-ресурс марказларида 95.645 дона электрон нашрлар мавжуд.

Айни вактда мамлакатимизда мактаб таълими 7 тилда - узбек, коракалпок, рус, козок, киргиз, туркман ва тожик тилларида олиб борилмокда. Кадрлар тайерлаш миллий моделини амалиетга изчил татбик этиш даврида таълим ана шу тилларда олиб бориладиган барча мактаблар янги мазмундаги укув дастурлари, дарсликлар, укув кулланмалари билан таъминланади.


Республикамизда узлуксиз таълимнинг жорий этилишига боглик холда умумий урта таълим негизида укиш муддати уч йил булган мажбурий урта махсус, касб-хунар таълими узлуксиз таълим тизимидаги мустакил тур вужудга келди. Урта махсус, касб-хунар таълими икки йуналиш: академик лицей ва касб-хунар коллежларида таълим-тарбия ташкил этилиб, кайси йуналишда тахсил олиш укувчилар томонидан ихтиерий танланади.
Академик лицей давлат таълим стандартларига мувофик укувчиларнинг имкониятлари ва кизикишларини хисобга олган холда уларнинг жадал интеллектуал ривожланиши чукур, сохалаштирилган, табакалаштирилган, касбга йуналтирилган таълим олишини таъминлайди.
Академик лицейларда укувчилар томонидан танланган таълим йуналиши буйича (гуманитар, табиий, техника, аграр ва бошка сохалар) буйича фанни чукур урганишга каратилган билим, куникмаларни узлаштиришлари назарда тутилади. Бу билим, куникмалар келгусида укишни муайян олий таълим муассасаларида давом эттириш еки мехнат фаолиятида фойдаланиш имкониятини яратади.
Миллий моделда касб-хунар коллежи укувчиларга танланган йуналиш буйича давлат таълим стандартлари доирасида урта махсус, касб-хунар таълимини бериш, укувчиларнинг касб-хунарга мойиллиги, билим ва куникмаларини чукур ривожлантириш, танлаб олинган касб-хунар буйича бир еки бир неча ихтисосни эгаллаши, келгусида олий таълим муассасаларида тахсилни давом эттиришга замин тайерлаш назарда тутилган.
Республикамизда урта махсус, касб-хунар таълимини ташкил этиш ва ривожлантириш максадида салмокли ишлар амалга оширилган, жумладан, академик лицейлар ва касб-хунар коллежлари классификатори, укув режалари ишлаб чикилди ва уларга асосан укитиладиган фанлар буйича узвийлаштирилган ва модернизацияланган ДТС ва укув дастурлари ишлаб чикилди ва амалиетга жорий этилди. Укув фанлари буйича дарсликларнинг янги авлоди яратилган. Бу борадаги ишлар кенг куламда давом этмокда.
Миллий моделга мувофик Республикамизда олий таълим урта махсус, касб-хунар таълими негизига асосида икки боскичли: бакалавриат ва магистратура боскичида ташкил этилди.
Бакалавриат мутахассисликлар йуналиши буйича талабалар фундаментал ва амалий билим, куникма ва малакаларни эгаллашини таъминлайдиган, таянч олий таълим саналади.
Миллий моделда магистратура бакалавриат негизида ташкил этилиб, магистрантларга аник мутахассислик буйича фундаментал ва амалий билим берадиган олий таълим боскичи сифатида белгиланган.

Республикамизда икки боскичли олий таълим тизимини ташкил этиш ва ривожлантириш учун салмокли ишлар амалга оширилди, жумладан, бакалавриат ва магистратура боскичларида укитиладиган фанлар буйича давлат таълим стандартлари, укув методик мажмуалар ишлаб чикилди, жахон андозаларига мос дарсликларнинг янги авлоди яратилди, олий таълим муассасалари профессор-укитувчиларининг хорижий мамлакатларда малакасини ошириш, улар билан кадрлар тайёрлаш сохасида хамкорликда иш олиб борадиган, етакчи укув ва илмий марказларда ташкил этилди.


Олий таълим муассасалари, илмий-тадкикот институтлари ва ишлаб чикариш корхоналари билан инновацион интеграциясини таъминлаш максадида корпоратив хамкорлик амалга оширилди.
Корпоратив хамкорлик олий таълимнинг илмий-инновацион салохиятини жонлантириш, унинг натижаларини апробация килиш, экспертизадан утказиш ва натижада реал амалиётга татбик этишга эришишни хамда кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш, укув режалари ва амалиёт дастурларини мос холда мунтазам янгилаб боришни белгилаб беради. Корпоратив хамкорлик уз хусусиятига кура узаро манфаатли хамкорлик хисобланиб, бир томондан, олий таълимнинг мутахассислар тайёрлаш ва илмий-тадкикот олиб бориш салохиятини реал амалиёт эхтиёжларига буйсундирса, иккинчи томондан, соха корхоналари ахборот - коммуникация ва моддий-техника ресурсларини сифати ва самарасини оширишга хамда молиявий, иктисодий, ижтимоий ва экологик мухитларни яхшилашга ва жонлантиришга олиб келади.
Утган давр мобайнида таълимнинг фан ва ишлаб чикариш билан интеграциясини кучайтириш максадида олий таълим талабаларининг укув, ишлаб чикариш амалиёти йуналишга мос келадиган илмий-тадкикот институтлари ва ишлаб чикариш корхоналарида утказиш амалиётга жорий этилди, мазкур хамкорлик кадрлар тайёрлаш мазмунини бойитиш, замон талабларига мослигини таъминлаш, кадрларнинг касбий тайёргарлик даражасини орттириш оркали уларнинг ракобатбардошлигини таъминлашга замин тайёрлади.
Олий таълим муассасаларида талабаларнинг мустакил билим олишини таъминлаш максадида укув режада мустакил таълим юкламалари купайтирилди, мустакил таълимни ташкил этиш мазмуни, метод ва воситалари уйгун равишда ишлаб чикилди, укитишни табакалаштириш ва индивидуаллаштириш борасида муайян ишлар амалга оширилди, масофавий таълим тизими мазмуни ишлаб чикилган ва уларни амалга ошириш технологияларини амалга ошириш борасида ишлар давом эттирилмокда
Таълим-тарбия жараёнини педагогик ва ахборот технологиялари талаблари асосида ташкил этиш юзасидан салмокли ишлар ташкил этилган, купгина олий укув юртлари тайёргарликнинг модул тизимидан фойдаланган холда талабаларнинг касбий тайёргарлиги амалга оширилмокда.
Олий таълим муассасаларида талаба шахсига нисбатан педагогик муносабатларни инсонпарварлаштириш, шахсга йуналтирилган технологияларни жорий этиш, шунингдек, таълим мазмунини халкнинг бой маънавий ва интеллектуал мероси ва умумбашарий кадриятлар билан бойитиш асносида уларнинг баркамоллигини таъминлаш назарда тутилган.
Жахоннинг етакчи олий укув юртлари билан тузилган шартномага кура республикамизда уларнинг филиаллари ташкил этилганлиги хам кувонарли хол, албатта. Айни вактда Тошкент шахрида фаолият курсатаётган:
• Халкаро Вестминстер университети
• Турин политехника университети
• Сингапур менежментни ривожлантириш институти
• Кореянинг Инха университети
• М.Ломоносов номидаги Москва давлат университети,
• Г.Плеханов номидаги Россия давлат иктисодиёт университети
• И.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг филиалларида талабалар жахон таълими стандартлари буйича таълим олмокдалар.
Ўзбекистон Миллий университети, Республика Фанлар академияси билан биргаликда Буюк Британиядаги етакчи олий укув юрти - Кембриж университети хамкорлигида “Юксак технологиялар” укув-тажриба маркази ташкил этилди. Марказда иктидорли талабалар ва ёш олимлар томонидан кимё, биокимё, физика, биофизика, биология, геология ва геодезия сохаларида амалий инновацион илмий тадкикотларнинг олиб борилиши, амалий ишланмаларнинг ишлаб чикаришга изчил татбик этилиши йулга куйилди.
Мамлакатимизда таълим ислохотлари юзасидан амалга оширилган ишларни сархисоб килиш максадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 5 январдаги Р-3777 сонли фармойишига мувофик Тошкент шахрида 2012 йил 16-17 февраль кунлари “Билимли ва акл- заковатли етук авлодни тайёрлаш - мамлакатни баркарор ривожлантириш ва модернизациялашнинг мухим шарти” мавзусидаги халкаро анжуман ташкил этилди.
Анжуманни ташкил этишдан асосий максад Ўзбекистонда узлуксиз таълим тизимини ривожлантириш сохасида утказилаёган ислохотларнинг ютук ва натижаларини халкаро жамоатчиликка таништириш, баркамол авлодни тайёрлашда давлатнинг урни ва ахамиятини урганиш ва тупланган тажрибаларни таргиб килишдан иборат эди. Конференцияда иштирок этиш учун 50 дан ортик хорижий давлатлардан 332 нафар вакиллар, 150 та дипломатик корпус ходимлари ташриф буюрдилар. Иштирокчиларнинг асосий таркибини халкаро ташкилот вакиллари, соха вазирлари, университет ректорлари, илмий тадкикот муассасалари рахбарлари ва мутахассис олимлар ташкил этди.
Олий таълим муассасаларида илмий-тадкикот ишларини ривожлантириш жараёнида профессор-укитувчилар, талабаларнинг замонавий билимлар билан изчил танишиб боришларини таъминлаш, ишлаб чикариш сохаси, Фанлар академияси ва бошка турдош илмий муассасалар билан ҳамкорликларини кучайтириш мақсадида 15 та илмийғтадқиқот

лабораториялари ташкил этилди. Шунингдек, республикада ахборот коммуникатив технологиялари буйича ягона миллий тармокнинг ишга туширилиши таълим тизимининг турлари ва йуналишлари буйича ахборот ресусрлари билан таъминланишига олиб келди.


Кадрлар тайерлаш миллий моделини амалиетга огишмай татбик этишда узлуксиз таълим тизимининг барча боскичларида укитувчи- педагоглар таркибини тайерлаш, уларнинг малакасини ошириш тизимини кайта ташкил этиш, укув муассасаларининг укув-методик базасини бутунлай кайта куриб чикиш асосида замонавий талабларга жавоб берадиган янги стандартлар, дарслик ва укув-услубий кулланмаларни яратиш, тасдиклаш буйича хам кенг куламли ишлар амалга оширилди, таълим сохаси ходимлари фаолиятини холис бахолаш ва рагбатлантириш имкониятини яратувчи мезонлар тизими асосланди. Айни вактда уларнинг касбий фаолиятлари самараси, билим, малака ва махорат даражаси куп балли тизим асосида бахолаб келинмокда.
Миллий моделнинг амалиетга изчил татбикини таъминлашда таълимнинг молиялаштирилиши хам мухим ахамиятга эга. Бугунги кунда республикамизда таълим сохасини ривожлантириш, ислох килиш учун сарфланаетган йиллик харажатлар микдори ялпи ички махсулотнинг 10-12 фоизини ташкил этмокда. Тизимнинг Давлат бюджети харажатларидаги улуши эса 35 фоиздан ортик маблагни ташкил этади.
Миллий таълим тизимини ривожлантиришга йуналтирилган хорижий техник ердам хажми, кредит маблаглари микдорининг ошиб бораетганлигини хам алохида кайд этиб утиш жоиз. Утган йиллар ичида хорижий мамлакатлар томонидан бу борада курсатилган ердам микдори 500 миллион доллар маблагни ташкил этди. Бу уринда Осие тараккиет банки, Жахон банки, ОПЕК фонди, Саудия фонди, Ислом тараккиети банки, Жанубий Корея хукумати, Германия хукумати “КФВ” банкининг миллий таълим тизимини ислох килиш ва ривожлантиришга курсатаетган ердамини алохида курсатиб утиш максадга мувофикдир. Уларнинг миллий таълим тизимини ривожлантиришга кушган хиссаси куйидагича: Осие тараккиет банки - 290 миллион доллар; Жахон банки - 33 миллион; ОПЕК фонди, Саудия фонди ва Ислом тараккиети банки - 42 миллион; Жанубий Корея хукумати - 110 миллион; Германия хукумати “КФВ” банкининг - 20 миллион; бошка донорлар - 100 миллион.
Бугунги кунда мамлакатимизда таълим, фан ва маданият йуналишларида фаолият курсатаетган барча укув муассасалари Таълим портали ва Интернет халкаро алока тармогига уланган. Шу сабабли педагог ва укитувчилар таълим жараенида масофадан туриб укитиш (масофавий таълим)ни самарали ташкил этиш имкониятига эгалар.
Кадрлар тайерлаш миллий дастурининг урни ва ахамиятини куйидаги холатлар билан изохлаш мумкин:
1.Кадрлар тайерлаш миллий дастури ва унинг моделини амалга ошириш миллий ва умуминсоний кадриятлар асосида таълим-тарбия жараенини замонавий боскичга кутаришга каратилган.

2.Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалиётга татбик этиш Ўзбекистоннинг халкаро майдонда муносиб урин эгаллашда мухим ахамият касб этмокда.


3.Кадрлар тайёрлаш миллий дастури миллий истиклол гоясининг асосий тушунча ва тамойилларига хамоханг булиб, уларнинг хар иккаласи баркамол авлодни шакллантиришга каратилган.
4.Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг амалга оширилиши мамлакатимизда демократик ислохотларни янада чукурлаштириш ва фукаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида белгилаб берилган устувор вазифалар ижросини тула таъминлашга хизмат килади.
5.Мамлакатимизда таълим олувчиларни маънавий-ахлокий тарбиялашнинг ва маърифий ишларнинг самарали шакллари хамда услублари ишлаб чикилиб жорий этилмокда.
6.Таълим ва кадрлар тайёрлаш борасида таълим муассасаларини аттестациядан утказиш, аккредитация килишнинг самарали тизими юзага келди.
Хулоса килиб айтадиган булсак, юкорида кайд этилган холатларнинг барчаси кадрлар тайёрлаш миллий моделининг пухта уйланган, самарали модел эканлигини тасдиклайди. Миллий моделнинг амалий кийматини унинг Ўзбекистонда ижтимоий тараккиётнинг таъминлашдаги урни ва роли билан белгилаш мумкин.
Download 190 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish