ТЕКТОНИК ТУЗИЛИШИ ВА РЕЛЬЕФИНИНГ АСОСИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ
Евросиё материги таркиб топишининг мураккаб тарихи табиатининг барча компонентларида акс этган. Лекин у ер юзасининг тузилиши хусусиятларида айниқса яққол намоён бўлган, Евросиёнинг ер юзаси мураккаблилиги, хилма-хиллиги ва Ер шарининг бошқа ҳеч ерида такрорланмаслиги билан ажралиб туради. Евросиё учун Ер шарида маълум бўлган тектоник струк-тураларнинг барча типи ва барча хил рельеф типининг тарқалганлиги характерлидир.
Олдинги бўлимдан ҳам маълумки, ҳозирги материк таркибига кирувчи платформа областлари материкнинг вужудга келиши ва ривожланишида турлича роль ўйнаган, Ер шаридаги энг катта қуруқлик бўлмиш Евросиёнинг асосини Европа ва Сибирь платформалари ташкил этади. Евросиё қуруқлиги мана шу платформалар атрофидан кенгая борган ва бу платформаларнинг яхлитлиги ва платформа типида ривожланиши ҳозирги вақтгача сақланиб қолган. Дастлаб бир бутун Хитой платформаси кейинчалик парчаланиб, икки мустақил платформага-Хитой-Корея ва Жанубий Хитой субплатформаларига ажралиб кетган.
Жанубий Хитой субплатформаси анча ҳаракатчан бўлган ва кенинги тоғ пайдо бўлиш процесслари таъсирида бўлган. Арабистон ва Ҳиндистон платформалари бутун геологик тарих давомида Евросиёнинг бошқа қисмларидан мустақил ра-вишда ривожланиб, материкка нисбатан яқин геологик ўтмишда туташган. Улар рельефининг шаклланишида тектоник ҳаракатларнинг активлиги катта роль ўйнаган ва рельефининг баланд бўлиб қолишига олиб келган.
6 . Хорижий Евросиёнинг фойдали қазилмалари.
Европа платформаси хорижий Европада Скандинавия ярим оролининг шарқий қисми билан Финландияда жойлашган Балтика қалқонидан ҳамда асосий қисми Совет Иттифоқида жойлашган ўлканинг ғарбий чеккасидан ташкил топган. Рельефда унга Швеция билан Финляндиянинг замини қаттиқ текисликлари ва ясси тоғликлари, шунингдек Ютландия ва Дания ороллари, Польша, ГФР нинг шимолий қисмлари ҳамда Голландиянинг деярли ҳамма қисмини ўз ичига олувчи Ўрта Европа қатламли текислиги тўғри келади. Бу барча районлар максимал музланиш, қисман эса сўнгги музланиш чегараси ичида жойлашган бўлиб, бу ҳол унинг рельефида акс этган. Балтика кристалли қалқонининг қаттиқ заминли текислиги музланиш марказида жойлашган бўлиб, неоген-антропогенда интенсив равишда парчаланиб кетган, у музлик экзарацияси рельефи шаклларининг устун туриши билан характерланади. Балтика қалқонининг чекка қисмида ва Ўрта Европа текислигида музлик аккумуляцияси рельефи шакллари-чекка мореналар, озлар ва бошқалар тарқалган бўлиб, улар морфоструктура устини қоплаб ётади. Балтика денгизи билан Шимолий денгиз соҳилларида музланишлардан кенинги трансгрессия натижасида ҳосил бўлган аккумулятив текисликлар жойлашган.
Хитой платформаси доирасида токембрий фундаментида бурмали-палахсали ва палахсали тоғлар ҳам тарқалган бўлиб, улар қадимги фундаментнинг ботиқларида жойлашган паст аккумулятив текисликлар ёки платолар билан алмашиниб туради. Эпиплатформадаги ўртача баландликдаги тоғ массивларига Шаньдун ярим ороли ёки Шимолий Кореядаги тоғлар; паст аккумулятив текисликкамарказий Манчжурия ёки Шимолий Хитой текисликлари; баланд платога-Ордос мисол бўла олади. Қашқар сойлигининг (ботиғининг) асосида чуқур чўккан Тарим массиви ётади.
Эпиплатформа типидаги палахсалитоғлар, шунингдек, Арабистон ва Ҳиндистон активлашган платформаларининг чекка қисмлари учун ҳам характерлидир. Улар Арабистонда қадимий ассиметрик палахсанинг ғарбий ва жануби-ғарбий чекка қисмларини ҳосил қилади, Ҳиндистон ярим оролида эса, бу рельеф типига Ғарбий, қисман эса Шарқий Гат тоғлари тўғри келади. Ҳиндистоннинг қолган қисмлари қаттиқ фундаментли (денуданион) текисликлардан иборат. Фундамент юзасида бўр ва палеоген даврларида оқиб чиққан базальт қоплами ҳосил бўлган шимоли-ғарбидагина зинапоясимон траппали платолар тарқалган. Арабистон платформасининг Шарқий ва Жанубий қисмлари қалин чўкиндн жинслар билан қопланган бўлиб, бу районлардаги асосий рельеф типи горизонтал ва қия текисликлар ҳамда платолардир. Бу платформа областларининг қуйи географик кенгликларда жойлашганлиги ва ривожланиш хусусиятлари улар доирасида флювиал ва арид морфоскульптуранинг кенг тарқалишига сабаб бўлган; шуниси ҳам борки, айрим районларда (масалан, Арабистон ярим оролида) плювиал даврлардан сақланиб қолган қадимги флювиал рельеф шакллари ҳозирги арид морфоскульптура рельефи шакллари билан ёнмаён учрайди.
Е вросиёнинг қадимги платформаларида фойдали қазилмаларнинг катта запаслари тўпланган. Бу ердаги архей ва протерозой структуралари учун темир, марганец, хром (Скандинавия ва Ҳиндистон ярим ороллари), шунингдек, баъзи рангдор ва нодир металлар (мис, кобальт) характерлидир. Ҳиндистон плат-формасининг ер бағрида олтин, олмос ва қимматбаҳо тошлар бор. Платформа қадимги кристалли ядросининг кўп жинслари пардозланиб қурнлишда ишлатиладиган материаллардан иборат (масалан, Балтика қалқонидаги гранитлар). Европа платформасининг чўкинди жинслар қопламидаги жинсларда нефть ва туз бор, Ҳиндистон платформасининг гондвана жинслари серияси билан катта тошкўмир конлари боғлиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |