Океанларнинг материкка туташ қисмлари билан бирга


Эльбурс тоғ тизмасидаги Дамованд вулканик массиви



Download 17,95 Mb.
bet7/108
Sana14.04.2022
Hajmi17,95 Mb.
#550370
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   108
Bog'liq
Власова1

10. Эльбурс тоғ тизмасидаги Дамованд вулканик массиви.


Т оғ ёйларининг ташқи томонида, чекка букилмаларда аккумулятив плато ва пасттекисликлар (Альполди ва Карпатолди платолари, Андалузия пасттекислиги, Месопотамия ва Ҳинд-Ганг пасттекисликлари) пайдо бўлган. Баланд ва паст аккумулятив текисликлар, шунингдек, узилмалар билан чегараланувчи тоғ ораси ботиқларида ҳам вужудга келган; бу ботиқлар Альп бурмали минтақасининг ичидаги бурмаланган турли структураларда жойлашган. Бу типдаги энг катта аккумулятив текисликлар-Ўрта Дунай ва Падан текисликлари, Анатолия платоси, Эрон тоғлигининг ички платосидан иборат.
11. Ўрта Дунайнинг сўл сохилидаги пасттекислик (автор фотоси)
Осиёнинг ороллардан иборат жануби-шарқий ва шарқий чекка қисмлари Тинч океан тектоник минтақаси таркибига киради. Ҳиндихитойнинг Бирма доирасидаги ғарбий қисми кайнозой эрасининг охирида пайдо бўлган ўртача баландликдаги бурмали-палахсали тоғлардан иборат. Бу тоғлар Суматра, Калимантан, Тайвань, Хоккайдо, Сахалин ороллари ва Қамчаткада ҳам давом этган. Тинч океан томонидан уларга ҳозйрги геосинклинал минтақа келиб туташган; бу минтақа Осиёни Тинч
океаннинг марказий қисмидан ажратиб туради. Ҳозирги геосинклинал минтақа учун орол ёйларининг геоантиклинал зонаси, геосинклинал новлар (чуқур сувли нов) ҳамда чекка денгизларнинг геосинклинал сойликлари характерлидир. Бутун минтақа ниҳоятда кучли сейсмикаси ва интенсив вулканик фаолияти билан характерланади.
Сўнган ва кўпдан-кўп ҳаракатдаги вулканлар Япон ороллари, Филиппин, Ява ва бошқа материк оролларидаги тоғ тизмаларининг энг баланд тоғ тепаларини ҳосил қилган. Вулканик йўл билан пайдо бўлган ороллар ҳам кўп; булар-Рюкю, Зонд оролларидан баъзилари ва бошқалардир.
Мезокайнозой ёшидаги бурмали минтақалар учун пегматит ва гидротермал йўл билан пайдо бўлган рангдор металл рудаларининг тарқалганлиги характерлидир. Булар Карпат тоғларидаги ва Болқон ярим оролидаги мис, қўрғошин, рух запаслари, Жанубий Хитойдан Ҳиндихитой ярим ороли орқали Малакка ҳамда Индонезиягача чўзилиб кетган машҳур қалай ва қалай-вольфрам минтақаси, Япон оролларидаги рангли металл конлари ва бошқалардир. Чўкинди ётқизнқларда пайдо бўлган металл фойдали қазилмаларга Альп, Карпат, Ғарбий Ҳиндихитой ва Индонезия тоғларининг чекка зоналарида жойлашган боксит конлари киради. Чекка букилмалар ва тоғ орасидаги ботиқлар нефть ҳамда газга бой. Карпатолди ва Месопотамия чекка букилмалари ҳамда Ўрта Дунай ботиғи бу жиҳатдан алоҳида ажралиб туради. Кўп ботиқларда шунингдек қўнғир кўмир ва туз конлари тарқалган.
Турли ёшдаги структураларни кесиб ўтувчи ёш тектоник ёриқлар бўйлаб термал ва минераллашган сувлар оқиб чиқади.


иқлими
Евросиё иқлимида бу материк майдонининг жуда катталиги билан боғлиқ хусусиятлар яққол акс этган. Материк асосий қисмининг экватор билан Шимолий қутбий доира оралиғида жойлашганлиги, шарқий ва марказий қисмларнинг яхлит эканлиги, ғарбий ва жанубий қисмларининг эса парчаланганлиги, океан ҳавзаларининг таъсири, орографиясининг мураккаблиги Евросиё иқлим шароитининг ниҳоятда хилма-хил бўлишига олиб келган. Евросиёда йиллик ялпи радиация қуйидаги миқдорларда ўзгаради: у Арктика оролларида 60 ккалга, Европанинг ғарбий қисмида 70-140 ккалга, Осиёнинг жануби ва жануби-шарқида 120-180 ккалга тенг, Арабистон ярим оролида эса Ер юзидаги энг катта миқдорга, яъни 200-220 ккалга тенг. Евросиёда йиллик радиация баланси 10 ккалдан 80 ккалгача ўзгаради. Бретань ярим ороли-Адриатиканинг шимоли-Қора денгизнинг ўрта қисмиқаспий денгизининг жануби-Корея ярим оролининг шимоли-Япон оролларининг шимолини туташтирувчи чизиқдан шимолда январь ойида радиация баланси манфийдир. Евросиёнинг катта қисмидаги асосий атмосфера процесси ҳаво массаларининг ғарбдан шарққа томон ҳаракат қилиши ва у билан боғлиқ бўлган циклонлар фаолияти билан боғлиқ. Ғарбдан материкка йил бўйи Атлантика ҳаво массалари кириб келади ва бу ҳаво массалари материкнинг шарқий чеккаларигача етиб боради. Атлантика ҳавоси шарққа томон ҳаракат қилар экан, намини йўқотади, қишда совиб, ёзда исиб континентал ҳавога айланади. Евросиёнинг ғарбий қисми кучли парчаланганлиги ва кескин орографик тўсиқларнинг йўқлиги сабабли Европа устида ҳаво массаларининг трансформацияси (яъни, ўзгариб маҳаллий шароитга мослашуви) суст бўлади, шунинг учун ҳам иқлим шароити аста-секин ўзгара боради. Осиёда, Уралдан ортдагина йил бўйи континентал ҳаво массалари устун туради. Марказий Осиё билан Шарқий Осиёнинг орографик хусусиятлари туфайли материк билан Тинч океаннинг исиши ва босим шароитидаги тафовут кескин бўлиб, Евросиёнинг шарқи учун типик бўлган муссон циркуляциясини ҳосил қилади; муссон циркуляцияси бу ерда Ер шарининг бошқа барча районларидагига қараганда энг яққол намоён бўлади. Евросиёнинг жанубий қисми устидаги атмосфера циркуляцияси ҳам амалда муссон характерига эгадир; фарқи шуки, бу ерда муссон циркуляцияси материк билан Ҳинд океанининг ўзаро таъсирида рўй беради.
Энди Евросиёда метеорологик шароит мавсумлар бўйича қандай ўзгарншини кўриб чиқамиз.
Қишда бир томондан материк ҳавоси билан, иккинчи томондан Атлантика ва Тинч океан ҳавосининг исиши ҳамда босимнинг тақсимланиши ўртасидаги тафовут айниқса катта бўлади.
Евросиё ва унинг атрофидаги океан ҳавзаларининг январь изобарлари картасида қуйидаги барик областлар (босим областлари) яққол ажралиб туради. Атлантика океанининг шимолий қисмида паст босимли берк область (Шимолий Атлантика ёки Исландия минимуми) мавжуд, бу паст босим области Шимолий Атлантика илиқ оқимининг таъсири ва Шимолий Америка қирғоқларидан шарққа томон ҳаракат қилувчи паст босимли циклонларнинг тез-тез ўтиши билан боғлиқдир. Илиқ оқим тармоғининг таъсири ва денгизлар қуруқлик ичига чуқур кириб келганлиги муносабати билан паст босим Шимолий Муз океанининг жанубий қисми ҳамда Европанинг ғарбий соҳилига ҳам ёйилади.
Жануброқда, 30° ш. к. параллели яқинида юқори босим области (Шимолий Атлантика ёки Азор максимуми) бор; у шимолий яримшардаги баланд босимли субтропик зонанинг бир қисмидир. Бу барик областларнинг ўзаро таъсири Европада метеорологик шароитнинг қарор топишида айниқса катта аҳамиятra эгадир. Азор антициклонининг шимолий ва шарқий чеккаси бўйлаб ҳаракат қилувчи ҳаво массалари Шимолий Атлантика билан Европанинг ғарбий чеккасидаги паст босим областига келиб қўшилади ва мўътадил минтақада ғарбий ва жануби-ғарбий йўналишдаги циклон шамоллари системасини ҳосил қилади; бу циклон шамоллари нисбатан илиқ океандан материкка томон эсиб, кўп миқдорда ёғин келтиради. Бу вақтда қутбий кенгликларда шарқдан эсувчи шамоллар устун туради.
Қишда циклоник депрессияларнинг асосий ҳаракат йўли Исландия, Скандинавия ярим ороли ва Баренц денгизи, шунингдек, Ўрта денгиз орқали ўтади. Циклонлар айрим йиллари шу йўналиш бўйича Ҳинд дарёси водийсигача кнриб боради. Баланд Осиё тоғлари ғарбий ҳаво оқимининг тропосферанинг қуйи қатламларида бўлиниб кетиши ҳамда бир тармоғининг Ҳимолайдан жанубга томон бурилишига сабаб бўлади.
Европада циклонлар ўтганда ҳавони булут қоплаб ёмғир ёки ҳўл қор ёғади, бундай об-ҳаво ғарбий Европанинг қиши учун типикдир. Кўпинча ўртача кенгликларнинг денгиз ҳавосидан сўнг Арктика ҳавоси кириб келиб, температуранинг кескин пасайишига ва ёғинларнинг камайишига сабаб бўлади. Арктика хавоси жанубга ёйилади, бироқ Европанинг жанубий қисмига камроқ кириб келади, чунки уни кенглик йўналишидаги тоғ тизмалари тўсиб қолади. Шарққа томон Арктика ҳавоси ичкарироққа кириб келади ва узоқ сақланиб туради.

Download 17,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish