ИЧКИ СУВЛАРИ
Оролларни ҳам қўшиб ҳисоблаганда, Евросиё территориясида ҳосил бўладиган йиллик оқим 16 минг км3га яқин, яъни бутун Ер шари дарёлари йиллик ялпи оқимининг ярмидан салгина кам, холос. Оқим қалинлиги (қатлами) бўйича ҳисоблаганда бу 300 мм ra тенг, яъни бутун Ер шари бўйича олинган ўртача рақамдан юқори, Оқим қатламининг ўртача қалинлигига кўра фақат Жанубий Америка Евросиёдан олдинда туради. Бироқ бу )ртача миқдорлар Ер шарининг энг катта бу материги территориясида ички сувларнинг тақсимланиши хусусиятларини сал бўлсада, тўла акс эттира олмайди.
Евросие материгида ички сувлар ниҳоятда нотекис тақсимланган. Материкнинг тектоник структураси ва рельефидаги катта тафовутлар, иқлим тафовутлари ҳамда улар билан боғлиқ ҳолда ёғинларнинг текис тушиши ер усти сувларининг ҳам, ер ости сувларининг ҳам тақсимланишида катта тафовутларни ву- жудга келтиради. Бу ҳол дарёлар йиллик оқимининг миллиметр ҳисобидаги қалиниигининг тақсимланиши картасида яққол кўринади. Эиг кўп оқим (1500 мм дан ортиқ) субэкваториал ва экваториал минтақалар, айниқса Зонд архипелагидаги ороллар, сўнгра Ҳиндихитой билан Ҳиндистоннинг ғарби ва Димолай тоғларининг марказий қисми учун характерлидир. Бошқа минтақаларда ялпи оқимнинг бундай юқори кўрсаткичлари Япон ороллари, Альп тоғлари ва Скандинавия тоғлигининг айрим районларигагина хосдир. Худди шу регионлардаги катта майдонларда йиллик оқим 1500 мм дан кам, бироқ 600 мм дан ортиқдир. Европанинг катта қисмида, Шимолий ва Шарқий Осиёда йиллик оқим 200 мм дан 600 мм га етади. Пиреней ярим ороли, Дунай текисликлари, Шарқий Европа текислиги ўрта қисмининг унча катта бўлмаган майдонларида йиллик оқимнинг қалинлиги 200 мм дан кам, яъни бутун қуруқликдаги ўртача миқдордан бир оз кам. Ўрта Осиё ва Марказий Осиё, қуйи Ҳинд ҳавзаси, Эрон тоғлиги ҳамда Арабистон ярим оролининг жуда катта тер-рпториясида йиллик оқимнинг қалинлиги 50 мм дан кам, бунинг устига кўпгина районларда оқимнинг қалинлиги 15 мм дан ортмайди. Бу рақамлар материкнинг айрим қисмлари ер усти сувлари тармоқларининг зичлиги ва характеридаги тафовутларни маълум даражада акс эттиради.
Евросиёнинг ер юзаси Атлантика, Шимолий Муз океани, Тинч ва Ҳинд океанлари ҳавзасига киради. Материкнинг чекка қисмлари, айниқса ғарбий, шарқий ва жануби-шарқий қисмларида сув тармоқлари зич бўлиб, уларга энг йирик дарё системалари киради.
Материкнинг ички ва жануби-ғарбий районларида ер усти сувлари деярли йўқ, бинобарин, уларнинг суви океанга оқиб бормайди. Евросиё умумий майдонининг 30% дан ортиғини ички (берк) оқим, территориялари ташкил этади (Оролкаспий берк ҳавзаси ҳам шу жумлага киради).
Ер усти сувларининг бундай нотекис тақсимланиши фақаг ҳозирги табиий шароитга боғлиқ бўлмай, материкнинг ривожланиш хусусиятларига ҳам боғлиқдир.
Афтидан, Альп-Ҳимолай бурмали минтақасининг энг баланд чекка тизмаларини ҳосил қилган кучли тектоник кўтарилишларга қадар Евросиё ички қисмларининг иқлим шароити чекка қисмлари иқлимидан анча қурғоқчиллиги билан ажралиб турган бўлсада, ҳар ҳолда ҳозирги вақтдагичалик арид бўлгап эмас. Шу сабаблн кайнозой эрасида материкнинг марказий қисмида яхшигина ривожланган дарё ва кўл тармоқлари мавжуд бўлиб, улар шимол, шарқ ва жанубга томон оқим ҳосил қилган. Бурмали минтақанинг чекка қисмларида рўй берган неотектоник ҳаракатларнинг кўлами ички районлардагига қараганда катта бўлган, бунинг натижасида ички районлар океан ҳавзалари таъсиридан тоғлар билан тўсилиб қолган. Бу билан боғлиқ ҳолда иқлимнинг қуруқлашуви ер усти сувларининг камайишига ва бстартиб ҳолда тарқоқ жойлашишига ҳамда Евросиё материги учун характерли бўлган жуда катта берк оқимли областларнинг (Эрон тоғлиги, Тибет, Хитой, Монголия ясси тоғлари ва х.к.) вужудга келишига сабаб бўлган.
Баланд тоғ тизмалари кўтарилгунга қадар вужудга келган энг катта дарёлар бу тизмаларни чуқур эпигенетик водийлар билан кесиб ўтиб, ўзининг дастлабки йўналишини сақлаб қолган.
Материкнинг шимолий районларида, айниқса шимоли-ғарбда сув тармоқларининг шаклланишига тўртламчи давр музланишлари катта таъсир кўрсатган.
Шундай қилиб, жуда катта Евросиё қуруқлиги доирасида табиатнинг ривожланиш тарихи ва ҳозирги рельефига, шунингдек, иқлим хусусиятларига боғлиқ ҳолда гидрографик тармоқлар ҳамда дарёлар режимининг турли регионал типлари вужудга келган. Қуйида уларнинг хорижий Евросиёга доир қисми кўриб чиқилади.
Европанинг шимолидаги дарё ва кўл тармоқларининг шаклланишида тектоник процесслар ҳамда тўртламчи давр музланишлари катта роль ўйнаган. Территория геологик жиҳатдан муз қопламидан яқинда очилганлиги сабабли гидрографик тармоқларнинг асосий хусусияти уларнинг морфологик жиҳатдан ёш эканлигидир. Европанинг шимолида дарё водийлари ва кўлларнинг ўрни кўпинча музликлар бирмунча ўзгартирган тектоник ёриқлардан иборат. Дарё ва кўл тармоқлари жуда зич, айниқса кўллар кўп, уларнинг сони ўн минглабдир. Уларнинг катта-кичиклиги ҳар хил; шакли ҳам ғалати: кўп кўллар шимоли-ғарбдан жануби-шарққа чўзиқ, уларнинг йўналиши тектоник чизиқлар ва музликлар ҳаракатининг асосий йўналишига тўғри келади. Дарёлар, одатда, қисқа ва кўпинча кўллар сувини бир-бирига оқизиб, қўшиб туради. Энг катта дарё водийларининг кўлсимон кенгайган жойлари бор, уларнинг бўйлама профили яхши шаклланган, серостона. Бу остона тошлар дарёлар қаттиқ жинсларни кесиб ўтганда ҳосил бўлади.
Ёғинлар миқдори нисбатан кам бўлишига қарамай, дарёларнинг кўпи йил бўйи серсувдир. Бунга сабаб шуки, совуқ иқлим шароитида буғланиш кам бўлади, бундан ташқари дарёлар кўллар, ботқоқликлар ва грунт сувларидан ҳам тўйинади.
Европанинг шкмолидаги дарёлар сув энергиясининг катта запасларига эга; бу энергиядан Финляндия, Швеция ва бошқа мамлакатларда кенг фойдаланилади. Кўпчилик дарёларда кема қатнай олмайди, бироқ илгари улар ёғоч оқизишда кенг фойдаланилган.
Европанинг ғарбий чекка қисми рельефида материк музликлари босмаган сертепа текислик, плато ва унча баланд бўлмаган тоғ массивлари устун туради. Дарёлар террасали кенг водийлардан оқиб, сертармоқ системалар ҳосил қилади. Атлантика океани ва унинг денгизларига қуйилувчи дарёларнинг қуйилиш жойлари чўкиш ва денгиз сувларининг қалқиб кўтарилиши тўлқинлари таъсирида эстуарийларга айланган.
Европанинг ғарбий қисми иқлими хусусиятлари дарёлар режимида ҳам акс этган. Еғинларнинг доимий ва мўл-кўл ёғиши, совуқ даврнинг бўлмаслиги, йил давомида оқимнинг ниҳоятда бир текис тақсимланишига имкон яратади. Дарёлар сув сатҳи қишки ёмғирлар муносабати билан қишда кўтарилади. Қишда ёғин жуда кўп бўлса, дарёлар тошади; дарё тошқинлари секин-секин бошланиб, уларнинг тугаши ҳам аста-секин бўлади. Ёзда дарёлардаги сув сарфи бирмунча камаяди, бироқ дарёлар одатда саёзланиб қолмайди.
Ғарбий Европа дарёлари сув сарфининг бир текис тақсимланганлиги ва муз оқишининг бўлмаслиги дарёларда йил бўйи кема қатнашига имкон беради. Кўпгина йирик дарёларнинг эс туарийеида портлар жойлашган; бу портларга сув қалқиб кўтарилганда океан кемалари кириб келади. Бу дарёлар ҳавзаларида текислик рельефиндаг устун туриши турли дарё системаларини ўзаро туташтирувчи ва кема қатнайдиган каналлар қурилишини осонлаштиради. Сена, Темза ва бошқалар мана шундай дарёлар типига киради.
Европанинг ўрта қисмида рельеф кучли парчаланган. Деярли барча дарёлар унча баланд бўлмаган тоғлардан бошланиб, текисликлардан оқиб ўтар экан, Европанинг ички қисмларини денгиз ҳавзалари билан боғлайди.
Иқлим континенталлитининг ғарбдан шарққа томон орта бориши дарёлар режимида ҳам акс этади. Дарёларнинг ҳаммаси қишда 2-3 ҳафтадан то уч ойгача музлаб қолади. Сув сарфи энг кўпайиб, дарёларнинг тўлиб оқиши баҳорга тўғри келади, чунки улар тоғлардаги қорнинг эришига боғлиқдир. Ёзнинг охирига бориб, кучли буғланиш сабабли дарёларнинг сув сатҳи анча пасаяди, бироқ дарё сувларини кўллар тартибга солиб туриши туфайли дарёлар жуда саёзланиб қолмайди.
Польша, ГДР ва ГФР текисликларида дарё системалари ўртасидаги сув айирғичлар рельефда суст акс этган, чунки уларни кўп жойда қадимги музликлар оқнининг кенг сойликлари кесиб ўтган. Бу ҳол кема қатновчи каналлар қуриш ва узун сув йўллари барпо этиш учун қулай шароит яратадй. Европанинг ўрта қисмидаги дарёлар транспортда жуда катта аҳамиятга эгадир; бу дарёларнинг транспортдаги аҳамияти табиий сув артериялари системасини тўлдириб турувчи сунъий сув йўлларининг барпо этилиши туфайли айниқса ортди. Дарёлар тоғларда, ўзининг юқори оқимида катта сув энергияси запасларига зга; бу энергиядан кўплаб гидроэлектр станцияларида фойдаланиади. Везер, Эльба (Лаба), Одра (Одер) ва Висла шундай дарёлар типига киради.
Е вропанинг жанубий қисми ва Осиёнинг ғарбида тоғ рельефи ҳамда субтропик иқлим дарё тармоқларининг шаклланиши учун-ўзига хос шароит яратади. Бу дарёлар одатда қиялигидинг катталиги ва бўйлама профилинингузил-кесил шаклланганлиги билан характерланади. Бу дарёларнинг кўпида, айниқса, Пире-ней ярим ороли дарёларининг қуйи қисмида остона тошлар бор; улар Мессетанинг тик жарликларини дарё кесиб ўтишидан ҳосил бўлган.
Do'stlaringiz bilan baham: |