22. Висла дарёсининг ўрта оқими манзараси.
Ўрта денгиз бўйи типидаги дарёлар сув режимининг нотс-кислиги билан ажралиб туради. Қишда ёмғирлар ёққан вақтда бу дарёлар тўлиб оқади ва ўзи билан кўп миқдорда оқизиқлар олиб келади. Ёзда ёғинлар деярли бутунлай тўхтаган вақтда дарёлар саёзлашиб қолади. Дарёларнинг ёзги ва қишки сув сарфи бир-биридан бир неча баравар фарқ қилиши мумкин (масалан: Эбро дарёси). Италия, Греция ва Кичик Осиенинг жанубидаги кичикроқ дарёлар ёзда бутунлай қуриб қолади.
Осиёнинг шарқий ва жанубий чеккасидаги катта ва кичик дарёлар яққол ифодаланган муссон рсжимига эга: оқим максимуми ёзга тўғри келиб, қишда сув сатҳи жуда пасайиб кетади. Сув сатҳи тебранишлари баъзан ўнлаб метрга етади. Баланд тоғлардан бошланувчи кўпгина дарёларда ёзги максимум ёзнинг биринчи ярмида қор ва музларнинг эриши натижасида ҳам кучаяди. Бундай дарёлар тез-тез қирғоқдан тошиб кетади ва аҳолига сон-саноқсиз офат келтиради. Сув тошқинлари ва дарёларнинг пасттекисликларда тентирашини олдини олиш учун уларнинг ўзанлари бўйлаб дамбалар қурилади; бироқ бу дамбалар дарё тошқинларидан ҳамма вақт ҳам мустаҳкам ҳимоя қилавермайди.
Хорижий Осиённиг ўртача кенгликларининг қиши совуқ бўладиган ва узоқ давом этадиган муссон иқлими шароитидаги шимоли-шарқий қисмида дарёлар қишда узоқ вақт музлаб ётади. Баҳорда орлар эриши муносабати билан қисқа вақт дарё тўлиб оқади; ёзда эса дарёларнинг тўлиб оқиши (тўлин сув даври) муссон ёмғирлари билан боглиқ. Бундай оқим режими типи Амур ва унинг ирмоқлари, Шимоли-шарқий ва Шарқий Хитой дарёлари, Корея ярим оролининг шимолидаги дарёлар (Ляохэ, Ялуцзян, Вэйхэ ва бошқалар) учун характерлидир. Шимолий Хитойнинг энг катта дарёси Хуанхэ-мураккаб режимга эга бўлиб, у қуйида кўриб чиқилади.
Жануби-шарқий Осиё дарёлари ҳам оқим максимуми ёзга тўғри келувчи типик муссон режимнга эга. Бироқ, улар қишда жуда саёзлашиб кетмайди, чунки Янцзи ҳавзасидан жанубда ва Япон оролларида қишда циклон ёғинлари ёғади. Йил бўйи суви тўлиб оқадиган Сицзян дарёсини бунга мисол қилиб олиш мумкин.
Жануби-шарқий Осиё дарёлари учун кузги сув тўлиш даври ҳам характерлидир; бутайфунларнинг ўтиши билан боғлиқ бўлиб, кўпинча фожиали офатлар келтиради.
Ҳиндихитой ва Ҳиндистон ярим ороллари дарёлари сернам фасл билан қуруқ фасл ўртасидаги кескин тафовут ҳамда йилнинг қуруқ фаслидаги кучли буғланиш сабабли экваториал муссонлар эсадиган даврда тўлибтошиб оқади ва баъзан қурғоқчил даврда деярли қуриб қолади. Муссон режими айниқса Ҳиндистон дарёлари (масалан, Годавари) учун характерлидир. Ҳиндихитой дарёлари-Салуин, Иравади ва бошқалар баланд тоғлардан бошланади ва уларда гарчи ёзги максимум аниқ акс этсада, ҳар ҳолда нисбатан бир меъёрдати оқимга эга.
Типик экваториал иқлимли Индонезия ороллари дарё тармоқларининг зичлиги ва оқимининг йил давомида бир меъёрда эканлиги билан характерланади. Бу оролларнинг серсув ва шўх дарёлари катта сув запаси энергиясига эга.
Хорижий Осиёнинг қурғоқчил ички областларидаги дарёлар ҳам оқим режими хусусиятларига кўра бир-биридан фарқ қилади. Катта музликлари ва кўп қор запасларига эга бўлган баланд тоғлардан бошланувчи дарёларда йил бўйи сув бўлади. Бу дарёларда баҳорнинг рхири ёки ёзда, яъни тоғдаги қорлар кучли эрийдиган вақтда сув энг кўп бўлади. Чўл ўлкаларда бу дарё сувлари суғориш учун фойдаланилади (масалан, Қашқардаги Торим дарёси, Эрон тоғлипшинг шарқий чеккасидаги дарёлар ва бошқалар).Унча баланд бўлмаган тоғлардан бошланиб, жуда қурғоқчил ўлкалардан оқиб ўтувчи дарёлар тасодифий ёмғир ва қор-ёмғир сувларидан тўйинади. Улар жуда камсув, сув сатҳи кескин ўзгариб туради ва узоқ вақт қуриб қолади. Бу дарёлар ёмғирдан сўнг кўпинча лойқа ва тошлар оқизиб. келувчи сел окимларига айланади. Дарёларнинг бундай типи Марказий Осиё, Олд Осиё тоғликлари ва Арабистон ярим оролининг қуруқ ва берк оқимли районлари учун характерлидир.
Евросиёнинг кўплаб дарёлари музликлардан бошланади ва тўйинади.
Евросиёнинг ҳозирги музланиши бир томондан, Арктика ва Субарктика ороллари билан, иккинчи томондан-энг юксак ва серёғин тоғ системалари билан боғлиқ.
Қутбий ороллар қоплама музланиш типи ва қор чизиғининг пастдан ўтиши билан характерланади. Шпицберген оролида қор чизиғи ўрта ҳисобда денгиз сатҳидан 300 м баланддан ўтади. Бу ердаги музланиш қалқонсимон музликлардан иборат бўлиб, улардан денгизга катта муз тиллари сурилиб тушиб, синади.
Қор чизиғи 700 м дан 1000 м гача баланддан ўтувчи Исландия оролида катта музланиш маркази бор. Бундан юқорида тоғ массивлари фирн майдонлари билан қопланган бўлиб, улардан кўпдан-кўп дарёларга сув берувчи музликлар ҳар томонга тарқалган.
Евросиё тоғларида қор чизиғининг баландлиги шимолдан жанубга ва материкнинг чекка қисмларидан ички қисмларига томон ортади. Шу сабабли Куньлунь, Қорақурум, Ҳимолай, Тяцшань каби энг баланд тоғ системаларигина эмас, балки Атлантика бўйи районларининг анча паст, бироқ серёғин тоғлари ҳам ҳозирги замон музланишининг йирик марказлари ҳисобланади. Қор чизиғи 700 м дан-1900 м гача бўлган Скандинавия тоғларида каттагина музланиш мавжуд ва у зич дарё тармоқларини тўйинтиради. Альп тоғларида қор чизиғи 2500-3200 м гача кўтарилади; улар-Европадаги водий типидаги энг катта тоғ музланиши марказидир. Европадаги деярли барча йирик дарёлар ёки уларнинг ирмоқлари (Рейн, Рона, По, Дунайнинг ирмоқлари) шу водий музликларидан бошланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |