26
А.Темур вафотидан кейин
Шохрух ва Улугбек (1394-1449) подшолиги (1409-
1449) даврида иқтисодиѐт яхши ривожланди. Айниқса қўшни мамлакатлар билан савдо-
сотиқ муносабатлари ўсди. Бу Мовароуннаҳрда (арабча «дарѐ ортидаги» (мамлакат)
дегани) 1428 йилда Улуғбек томонидан ўтказилган пул ислоҳоти билан боғлиқдир.
Жамиятда пулнинг аҳамиятини яхши тушунган ҳолда унинг қадр-қимматини ошириш
учун ҳаракат қилинган. Ўша даврда муомаладаги фулусий чақа
пуллар енгил вазнда
бўлиб, савдо ривожига тўсиқлик қилган. Улуғбек енгил вазнда зарб этилган ва муомалада
юрган барча олтин ва кумуш чақа пулларни ман этди. Эски чақаларни янгисига
алмаштириб, ички савдонинг майда мис пулларга бўлган талабини қондириш учун у бир
вақтнинг ўзида Бухоро, Самарқанд, Қарши, Термиз, Тошкент, Шохрухия ва Андижон
шаҳарларида зарбхоналар ташкил этиб, бир хил вазндаги салмоқли мис фулусларни зарб
эттириб, муомалага киритди. Эски чақалар қисқа вақт давомида янги пулларга
алмаштирилиб олингач, мис пуллар зарбини марказлаштириш мақсадида бошқа
шаҳарлардаги зарбхоналарга барҳам берилди. Фақат Бухоро зарбхонаси (пойтахт
Самарқандда эмас) сақлаб қолинди. Халқ орасида «фулуси адлия», яъни адолатли чақа
номи билан шуҳрат қозонган бу янги мис фулуслар мамлакатнинг барча шаҳар ва
қишлоқларида
кенг муомалага кириб, давлатнинг ички савдосини накдина билан тўла
таъминлай бошлади. Ички чакана савдо-пул муносабатларидаги танқисликни фулуснинг
вазни ва қийматини ошириш билан ҳал этилиши ўрта асрлар шароитида нодир ва
фавқулодда воқеа бўлса-да, ҳар ҳолда Улуғбекнинг бундай ислоҳоти мамлакатда
ҳунармандчилик буюмларининг ички чакана савдоси учун кенг йўл очиб берди. Айни
вақтда ташқи савдодан келадиган даромадни ошириш мақсадида «тамға» божи ҳам
бирмунча оширилди, яъни ҳозирги тил билан айтилганда протекционизм сиѐсатидан
фойдаланилди.
Буюк мутафаккир
Алишер Навоий (1441-1501) ижодида ҳам иқтисодий ғоялар
муҳим ўринни эгаллайди. Унинг асарларида ва фаолиятида айниқса тижорат,
савдо
масалалари анча мукаммал ѐритилган. А.Навоий асарларида савдогарлик иши
маъқулланади, лекин товламачи ва чайқовчи фаолияти қаттиқ танқид қилинади.
А.Навоий давлат арбоби сифатида мамлакатни тинч сақлаш, ободонлаштириш ишига
катта ҳисса қўшди. У тириклигида мингта иншоот қуришга ваъда берган ва ваъдасининг
устидан чиққан, кўпгина мадраса, шифохона, ҳаммом, кўприк, работ ва бошқаларни ўз
ҳисобидан қурдирган. Меҳнатнинг инсон ва жамиятдаги ўрнига, дўстликка юксак баҳо
берган.
Давлат арбоби ва қомусий олим
Захириддин Муҳаммад Бобур (1483-1530) ва
унинг авлодлари томонидан ижтимоий, иқтисодий ва ҳуқуқий масалаларда катта ишлар
амалга оширилганлиги бизга тарихий битиклардан маълум. Хусусан, Бобурнинг
«Бобурнома» асарида, «Мубаййин» каби тўпламларида иқтисодиѐтга оид маълумотларга,
шу жумладан солиқ сиѐсатига катта ўрин берилган. «Закот тўғрисидаги катта китоб» да
эса ўша даврдаги солиқ, унинг турлари тўғрисида қимматли фикрлар билдирилади. Бу
асарларни мутаола қилар эканмиз, улардан мамлакатимизнинг бугунги ҳаѐтида рўй
бераѐтган иқтисодий ислоҳотларни, ўзгаришларни таҳлил қилиш, хулосалар чиқариш ва
амалиѐтда фойдаланиш учун янги фикрлар, маслаҳатлар топамиз. Айниқса, иқтисодиѐтга
оид, унинг умумий асослари бўлмиш ишлаб чиқариш, шунингдек савдо ва тижоратга оид,
солиқ ва бож тўловлари билан боғлиқ бўлган қарашлари бизни қизиқтиради.
Эътироф
этиш керакки, гарчи бизнинг ҳаѐтимизда Бобурнинг давлатни бошқариш, ишлаб чиқариш
ва савдони ташкил этиш масалаларига доир алоҳида асари ѐки унинг ўз ҳукмронлиги
даврида юргизган иқтисодий сиѐсатига оид бирламчи манбалар бўлмаса ҳам, илмий
билиш ва идрок этиш кучига суянган ҳолда шундай хулосага келамизки, у буюк
мутафаккир, қомусий
олим
сифатида
иқтисодий қонунларнинг
моҳиятини,
иқтисодиѐтнинг жамият ва давлат ҳаѐтидаги белгиловчи аҳамиятини чуқур тушунган.
Шунинг учун ҳам у долзарб ва адолатли фармонлар ва хукмлар чиқариб, илмий жиҳатдан
асосланган иқтисодий сиѐсат юргизган, бунинг оқибати ўлароқ у ҳукмронлик қилган
27
даврда
давлатда осойишталик, миллий тотувлик, сиѐсий-ижтимоий тараққиѐт қарор
топган. Шу боис ҳам Бобур асос солган салтанат бир неча аср давомида яшади ва тарихда
ўчмас из қолдирди. Бобур ва унинг ворислари даврида солиқ масалалари муҳим ўринни
эгаллаган .
Бобурнинг «Мубаййин» асари тўла равишда қонунлар ва иқтисодий масалаларга
бағишланган. Асарнинг номи ҳам «қонунлар изоҳи» маъносига эга.
Ўрта аср утопиялари
Капиталистик, яъни муносабатларининг шаклланиш даврини мануфактура ишлаб
чиқариши ва дастлабки капитал жамғарилиши билан боғлаш мумкин, бу давр XIV-XV
асрларни ўз ичига олади, яъни ер эгалиги сусайиши билан боғлиқ.
Бу муносабатларнинг шаклланиши
дастлабки капиталнинг жамғарилиши
жараѐни билан ҳам боғлиқ.
Адам Смитнинг фикрича, кўп сонли ишлаб чиқариш
тармоқларининг ўзаро боғланиш йўли билан ривожида меҳнат унумдорлиги ўсишининг
шарти дастлабки капитал жамғарилишидир. Бу жараѐн объектив, оддий бир воқеа
сифатида таърифланади. Тўғри, бу жараѐн реал тарихий воқеадир, аммо у амалда
бешафқат синфий кураш, аҳолининг бир қисмини иқтисодий ва ижтимоий эзиш, зўрлик
ва алдов билан боғлиқ бўлди. Бу жараѐн давомида объектив тарихий қонуният ўзига йўл
очди, натижада ишлаб чиқариш нисбатан ўсди, саноат ва савдо шаҳарлари кўпайди, фан
ва техника ривож топди. Бу уйғониш даври бўлиб, минг йиллик турғунликдан сўнг
иқтисодиѐт маданият ва санъатнинг равнақига олиб келди.
Эски феодал муносабатлар емирилиб, янги буржуа-капиталистик муносабатлар
туғила бошлади, бу эса осонлик билан бўлмади. Айниқса, деҳқонларнинг ўз
ерларидан
сиқиб чиқарилиши, мустамлакачилик, иқтисодий экспансия, урушлар оддий хаққа катта
офат келтирди. Оқибатда капитализмнинг шаклланиши билан уни танқид қилиш ҳам
бошланади, буни илк социал-утопистлар
Томас Мор (1478-1535) ва
Томмазо
Do'stlaringiz bilan baham: