37
Ўша даврдаги (ва ҳозирги)
олимларнинг фикрича, мамлакат бойлиги олтин ва
кумуш заҳираларидангина иборат бўлмай, ер, қурилиш ва бошқа кўплаб истеъмол
молларидан иборатдир. Масалан, В.Петти Англиянинг XVIII аср охиридаги пул
микдорига баҳо бериб, бу пуллар барча мулкнинг 3 фоизидан камроқ
эканлигини
исботлаб берди. Актив савдо баланси фақат вақтинча самара беради. 1630 йилда Т.Манн
ўзи ҳам мамлакатга қимматбаҳо металларнинг оқиб келиши ички баҳолар кўтарилишига
олиб келишини ва «
қимматроқ сотиш, арзонроқ олиш» доктринаси мамлакатнинг ўзига
қарши эканлигини тушунди.
Таниқли инглиз иқтисодчиси
Р.Кантильон (1680-1734) ва
Д.Юм (1711-1776)лар
ҳам меркантилистлар ғоясининг нотўғри эканлигини исботлаб бердилар. Соф автоматик
механизмлар савдо килаѐтган давлатлар ўртасидаги «пул металларининг табиий
тақсимланиши»га ва ички баҳолар даражасининг шундай ўрнатилишига олиб келадики,
ҳар бир мамлакат экспорти унинг импортига тенг бўлади. Алоҳида мамлакатда ҳар бир
қўшимча олтин қазиб олиш ҳажмлари бошқа мамлакатларга нисбатан ички баҳолар
даражасини оширади. Импортнинг экспортдан ортиқлиги оқибатида олтиннинг оқиб
кетиши билан қопланиши керак. Бу жараѐн савдо қилаѐтган барча давлатларда экспорт ва
импорт ўртасида олтинга юқорироқ талабга мос бўлган янги тенглик пайдо булгунча
давом этади. Ташқи
савдо ва олтин, туташ идишлардаги сув бир сатҳда бўлишига
интилгани каби, актив савдо баланси ортидан қувиш ўз-ўзини инкор этади.
1690 йили
Жон Локк баҳоларнинг муомаладаги пулнинг миқдорига маълум
пропорцияда ўзгаришини аниқ кўрсатиб берди. Лекин импорт капитал кўпроқ
қўлланиладиган хом ашѐ ва ярим фабрикатлардан, экспорт ва меҳнат интенсив
қўлланиладиган охирги маҳсулотдан бўлиши умумий қоида сифатида қабул қилинган,
чунки меҳнатнинг соф экспорти мамлакат ичида аҳолини иш билан бандлигини қуллайди
ва чет эл манбаларидан фойдани кўпайтиради. Меркантилистлар ўзларининг юқоридаги
яхши маълум ғояларига ҳарбий ва стратегик соҳани ҳамда ҳали мустаҳкам оѐққа
турмаган саноатни ҳимоя қилиш кераклигини ҳам қўшадилар.
Шундай килиб, классик иқтисодий мактаб вакиллари (
В.Петти, П.Буагильбер,
А.Смит ва бошқалар) меркантилизмни қаттиқ танқид остига олдилар ва бу ҳукм асрлар
давомида сақланиб келди. Меркантилизмнинг ғояларини амалда жорий қилиш қандай
оқибатларга
олиб келиши мумкинлиги Жон Лолоу тарихий тажрибаси мисолида
ибратлидир. Эслатма. Бу масала талабалар томонидан мустақил ўқиш учун берилади.
Европада протекционизмнинг тикланиши (Англияда протекционизм, Францияда
континентал қамал (блокада) ва бошқалар) ва немис тарихий мактаби (бу ҳақда қуйида
гап боради) вужудга келиши билан меркантилизм ғоялари яна тилга олина бошланди.
Аввал
Рошер ва
Шмоллер, сўнгра
уларнинг инглиз издошлари Каннингем ва
Эшлилар
меркантилизм ғояларини тўла рационал ва маълум истак-натижаларига эришувда,
масалан, миллий автаркия ва давлат ҳоқимиятини кучайтиришда яроқли сиѐсат деб
қарадилар.
А.Смит машҳур асарининг бир жойида оҳистагина
«Мамлакат хавсизлиги
фаровонликдан муҳимроқ» деб ѐзиш билан шундай нуқтаи назарни илгари сурдики, унга
кўра меркантилистлар жиддий қабул қилиниши керак эди. Бу муносабат меркантилизм
давридаги бош масалалардан бирига ойдинлик киритишга имкон берди:
давлат
қурилишининг мақсади кушни давлатлар иқтисодий куч-қудратини пасайтириш ҳисобига
ҳам эришилади, бунда ушбу давлат қудратининг ошиши рўй беради. Локкнинг фикрича,
бу шундай рўй беради: «бойлик» олтин ва кумушнинг оддий кўплигинигина англатмайди,
балки бошқа давлатларникидан ортиқроқ бўлади. Ҳақиқатдан ҳам, кўпчилик
меркантилистлар шундай нуқтаи назарни ҳимоя қилганларки, унга кўра миллатларнинг
иқтисодий манфаатлари антагонистик, яъни қарама-қаршидир, гўѐки дунѐда чекланган
миқдордаги
ресурслар мавжуд, уларни эса бир давлат иккинчи давлат ҳисобига олиши
мумкин. Бу меркантилистларнинг «
кушнингни талон-торож қил» деган сиѐсатини
уялмасдан ҳимоя қилишини тушунтириб беради. Ундан ташқари бу ғояда ички
38
истеъмолни
камайтириш
миллий
сиѐсатнинг
мақсади
қилиб
кўрсатилади.
Меркантилизмни қайтадан қўллаш, классик мактабни (бу ҳақда қуйида гапирилади) тан
олмаслик, капитализм йўлига кейинроқ ўтган давлатларда рўй берди. Янги давлатлар
иқтисодиѐтда тўла эркинликка қарши эди, ѐки бу эркинлик фақат кучли Англия учун
кулайлик ва устунлик беради деб бежиз ўйламаганлар. Шу
сабабли бу ерда
меркантилистларнинг давлатнинг иқтисодиѐтни бошқариш, протекционизм, мамлакатда
пул мўл-кўллигини таъминлаш ва бошқалар ҳукуматлар сиѐсатига айлантирилди.
ХХ асрда монополистик жараѐнлар ривожи билан давлатнинг иқтисодиѐтдаги
роли тобора ошиб борди. Инқирозлар тез-тез такрорланиб турди. Айниқса, 1929-1933
йиллардаги иқтисодий инқироз бутун дунѐни ларзага солди. Шу даврда
Ж.М.Кейнс номи
билан боғлиқ таълимот юзага келди. У «
Меркантилизм тўғрисидаги мулоҳазалар» ва
Do'stlaringiz bilan baham: