Дон таркибида, %
Оқсил таркибида, %
Вариантлар
Оқсил
Клейковин
а
Албулин +
глибулин
Глиадин
Глютеин
Ҳосил-
дорлик,
ц/га
РК (Фон) 11.06 25.8 3.04 4.23 4.11 35.0
Фон+ N 200
тупланиш
12.62 27.0 3.15 4.25 3.85 56.0
Фон+ N нинг 100
кг тупланиш
100 кг найчалаш
13.2 27.2 2.82 4.33 3.38 67.0
Фон+ N нинг 80 кг
тупланиш
80 кг найчалаш
40 кг бошоқлаш
14.3 30.3 2.74 5.06 4.16 72.0
Дон сифати экин парвариши билан бирга тупроқ-иқлим шароитига боғлиқ. Тадқиқот
натижаларига кўра лалмикор шароитда дон таркибидаги оқсил миқдори 17-18 % ни, суғориладиган
шароитда эса 13-14 % ни, тоғли туманларда 9-10 % ни ташкил этади.
Тадқиқот маълумотларига кўра кузги буғдойда дон таркибидаги оқсил миқдори ўртача 11-12 % ни
ташкил этади. Шунингдек тажриба натижаларига кўра уруғ нисбатан эрта муддатларда, яъни сентябр
ойининг иккинчи ярмида экилиши доннинг сифатига ижобий таъсир этишини кўрсатди.
Суғориладиган шароитда экиш муддатларини доннинг сифатига таъсири А.Аманов, Х.Атабаева,
Б.Азизов ва бошқа олимлар томонидан ўрганилган. Олиб борилган тажриба натижаларига кўра
суғориладиган шароитда кузги буғдойдан сифатли дон ҳосили етиштириш учун кечпишар навлар уруғи
сентябр ойининг иккинчи ярмида, ўртапишар навларининг уруғи октябр ойининг биринчи ярмида,
тезпишар навлар эса октябр ойининг иккинчи ярмида экилиши лозим.
Уруғ белгиланган муддатдан эрта экилганда, ўсимликнинг илдиз чириш касаллигига чалиниши,
ётиб қолиш ҳолатлари кузатилади, бундай ҳолат ўз навбатида доннинг сифатига ҳам салбий таъсир
кўрсатади. Уруғ белгиланган муддатдан кечикиб экилганда эса самарали ҳарорат етишмаслиги туфайли
уруғлар тўлиқ униб чиқмайди, ўсимлик сийрак бўлиб далада бегона ўтлар кўпаяди, дастлабки совуқ
тушгунча ўсимлик ривожланишнинг тупланиш даврига ўтишга улгурмайди, ўсиш ва ривожланишдан
орқада қолади, ўсимликнинг гуллаш - ҳосил тўплаш даври май ойининг иккинчи ярми июн ойининг
бошларига тўғри келади. Бу даврда айрим кунлари хароратнинг 30
0
С дан юқори бўлиши дон
шаклланишига салбий таъсир кўрсатади ва дон сифати сезиларли ёмонлашади.
Хулосалар:
Дон сифатини ошириш учун кузги буғдой мавсум давомида уч марта тупланиш, найчалаш ва
бошоқлаш-гуллаш фазаларида азотли озиқлантирилиши лозим;
Қўшимча азотли озиқлантириш ҳисобига қўшимча дон ҳосили 21-37 ц/га ни ташкил этди;
Дон таркибидаги оқсил миқдори 0.6-1.7 %, клейковина миқдори 1.2-4.5 % га ортиши кузатилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |