3. Тадқиқот натижалари ва муҳокамаси. Синалган навлар уруғини униб чиқиши–майсалар
пайдо бўлиши учун суғориш тартиботини аҳамияти бўлмади. Чунки ниҳолларни ундириб олиш учун
тажриба даласи 28 апрел ва 2-май кунлари суғорилди. Натижада барча навлар уруғи бир муддатда 5 кунда
униб чиқди(1-жадвал).
Қовун экини майсалари пайдо бўлгандан то биринчи меваси пишиши бўйича, вегитация даври
қўйидагиларга бўлинади: эртапишар 55-80 кун; ўртапишар 81-110 кун ва кечпишар 110 кундан нариси.
Ушбу классификацияга биноан синалаган навлар ичида 55-80 кунлик эртапишар навлар бўлмаган. 6 та нав
(81-110 кун) ўртапишар бўлган. Уларга стандарт нав Лаззатли, Суюнчи-2, Олтин тепа, Олтин водий,
Кичкинтой, Л-126 лар киради. Саҳоват ва Амударё навларини 1-меваларини пишиши 112-121 кун
бўлганлиги сабабли улар кечпишар 110 кундан юқори гуруҳга мансуб бўлган.
Асосий поя узунлиги стандарт навда 295 см ни ташкил қилган бўлса, унга яқин (92,2-110,2% St)
кўрсаткич Суюнчи-2, Олтин водий, Кичкинтой, Саховат навларида кузатилди. Лаззатли навига нисбатан
бўйи паст навларга Олтин тепа(71,2% St), Л-126 (84,7%) ва Амударё (67,8% St) лар киритилди. Суюнчи-2
навига нисбатан ҳам қолган барча синалган навлар поясининг узунлиги бирмунча кичкина бўлди.
1-жадвал
Турли қовун навларининг фенологик кўрсаткичлари
Асосий поя узунлиги
Навлар
Униб чиқиши, кун
Пишиб етилиши, кун
см %,
Лаззатли St
5
91
295
100,0
Суюнчи-2 5
96 325
110,2
Олтин тепа 5
100 210
71,2
Олтин водий 5
94
310
105,1
Кичкинтой 5
85 300
101,7
Л-126 5 96
250
84,7
Саховат 5
112
272
92,2
Амударё 5
121 200
67,8
ўртача х =
5
99
270
91,5
Синалган навлар меваларини вазни ҳам турлича бўлди. Стандарт Лаззатли нави меваларини вазни
40,0 кг ва унга нисбатан Саховатники 5,0 кг (ёки 125%), Амударё навиники-5,7 кг(ёки 142,5% St) юқори
бўлган бўлса, қолган навлар меваларини вазни кичкина бўлди. Стандарт навига нисбатан (100,0%) бу
кўрсаткич Суюнчи-2 ва олтин тепада-75%: Л-126 да-90,0%; олтин водийда-70,0% ва “митти” қовунчалар
(1,0 кг) ёки 25,0% St Кичкинтой навида шаклланди.
Стандарт Лаззатли навига (32,5 т/га) нисбатан гектардаги ҳосилдорлик қуйидагича: Суюнчида-
101,5%; Л-126 да 106,5% га кўп бўлди ҳамда Олтин тепа навида 91,7%, Олтин водийда 85,2%, айниқса кам
ҳосилдорлик 58,5% Кичкинтой навида кузатилди(2-жадвал).
Суюнчи-2 нави ҳосилдорлиги гектаридан 33,0 т ни ташкил қилди ва унга нисбатан ҳосилдорлик
Кичкинтой, олтин водий, Олтин тепа навлариники 57,6-90,3% оралиғида бўлди. Кичкинтой ҳосилдорлиги
(19,0 т/га) Саховат навидан ҳосилдорлик барча навлар кўрсаткичидан юқори чиқди. Буни сабаби Амударё
нави Хоразм вилоятининг шўрланган тупроқларида яратилган ва у шўрланган ерларга мослашган.
22
Do'stlaringiz bilan baham: |