3. Тадқиқотлар натижалари ва муҳокамаси. Тажриба даласига помидорнинг 8 та навининг
30-35 кунлик кўчатлари 2011-2012 йилларда 90х25 см схемада ҳар бир нав 6 тадан ариқга узунаси 5 м дан
4 қайтариқда экилди. Волгоград 5/95 нави стандарт вазифасини ўтади. Ўсимликнинг баландлиги барча
навлар ўртача кўрсаткичи 79 см ни ташкил қилди. Энг паст бўйли ўсимлик (64 см) Авиценна навида ва энг
баланд (126 см) бўйли ўсимлик Л-200-10 линиясида бўлди. Улар орасидаги фарқ деярлий икки бараварни
ташкил қилган.
Стандарт Волгоград 5/95 нави ўсимлигининг баландлиги 78 см ва унга тенг (92,3-102,6%)
кўрсаткич Ўзбекистон 178, ТМК 22, Октябр навларида кузатилди. Стандарт навга нисбатан ўсимликни
баландлиги (161,5%) Л-200-10 да паст ўсимлик (82,1-89,7% st) Авиценна, Ситора, Шарқ юлдузи навларида
бўлди.
Ён шохлар сони стандарт Волгоград 5/95 ва Ситора навларида 7 та дан бўлган. Ундан кам (6
дона) ТМК-22, Авиценнада; 8 та Ўзбекистон 178, Шарқ Юлдузи, Октябрда ва энг кўп – 10 та шох Л-200-
10 линиясида бўлган. Ён шохлар сони ўсимликнинг морфологик белгиси бўлганлиги сабабли суғориш
тартиботининг унга таъсири бўлмаган.
Ўсимликнинг баландлиги ва ён шохлар сони билан корреляция коэффициентини боғлиқлиги
кучли бўлди r=0,84±0,15 дона. Унинг хатосига нисбатан фарқи t=5,6 ишонарли бўлди.
Стандарт Волгоград 5/95 навида мевалар вазни 145 г ни ташкил қилган, ТМК-22 навиники ҳам
унга тенг бўлган. Қолган навлар меваларининг вазни стандарт навиникига нисбатан кўпроқ бўлган: 110,3-
113,1% Авиценна, Ўзбекистон 178 навларида; 116,5-124,1%, Шарқ Юлдузи ва Ситорада энг юқори 146,2 -
151,7 % Л-200-10 ва Октябр навларида бўлган.
Мева вазни билан меванинг товарлилиги орасидаги боғлиқлик бўйича корреляция коэффицеинти
салбий бўлди r= -- 0,0027±0,7.
Мева вазни билан ўсимлик баландлиги ораларидаги корреляция коэффициенти боғлиқлиги
ўртача бўлган r=0,56±0,22; мева вазни билан ён шохлари орасидаги боғлиқлик кучли бўлган r=0,71±0,19;
t=3,7
Мевалар товарлиги ва ўсимликлар баландлиги орасидаги корреляцион боғлиқлик (r=0,09±0,27)
ҳамда мевалар товарлиги билан ён шохлар сонининг корреляция коэфициенти ижобий, (r=0,26±0,26) аммо
кучсиз бўлди.
Стандарт Волгоград 5/95 навининг ҳосилдорлиги гектаридан 45,1 тоннани ташкил қилди. Унга
анча яқин (41,9-45,3 т га) кўрсаткич Ўзбекистон 178, ТМК-22 ва Авиценна навларида содир бўлди.
Стандарт навга нисбатан паст ҳосилдорликка эга бўлган навлар ҳам бўлди. Уларга 82,0-83,6% Ситора,
Шарқ Юлдузи, Л-200-10 линияси кирди. Ҳамда энг кам ҳосилдорлик (78,3% га) Октябр навида кузатилди
Do'stlaringiz bilan baham: |