Microsoft Word Conf-селекция rtf



Download 16,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/353
Sana24.02.2022
Hajmi16,8 Mb.
#193950
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   353
Bog'liq
Sbornik-selekciya

Фойдаланилган адабиётлар: 
1. Аманов А. Бир бошоқ дон. Шарқ, Тошкент, 2004 й. 
2. Атабаева Х.Н., Азизов Б.М. Буғдой. Тошкент, 2008 й. 
3. Азизов Б.М. Влияние минеральных удобрений на посевные качество зерна озимой пшеницы. 
Вестник аграрной науки Узбекистана. 2005, №3. 
4. Ремесло В.Н. Пшеница. Урожай, Киев, 1977 г. 
5. Рахимов Ш. Дон сифати. Ж. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги, 2007, №1. 
6. Сиддиқов Р. Дон сифати нималарга боғлиқ. Ж. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги, 2005, №12. 
ЎЗБЕКИСТОНДА - ЖЎХОРИ СЕЛЕКЦИЯСИ 
 
Азизов Қ.Қ.
Ўзбекистон маккажўхори илмий текшириш станцияси 
Жўхори – дунё деҳқончилигида қадимий экинлардан бири ҳисобланади. Жўхори шўрланган ва 
қурғоқчиликка учраган майдонларда яхши ривожланиш хусусиятига эга бўлиб, ундан қишлоқ хўжалигида 
экиб, юқори ҳосил олиш мумкин. Инсониятни жадал суратларда ўсиши ва озиқ-овқатга бўлган талабини 
қондириш мақсадида қишлоқ хўжалик, ген инженерияси, биотехнология, селекция соҳаларидаги олимлар 
томонидан бир қанча ишлар олиб борилмоқда. Ҳозирги пайтда одамларни табиий ҳамда фойдали 
элементларга бой бўлган тайёрланган маҳсулот билан таъминлаш муҳим аҳамият касб этади. Бу борада 


20
жўхори экинини қайта ишлаш орқали озиқ-овқат саноатида чақалоқлар ва қарияларни озиқланиши учун 
ун, ёрма, кондитерлик соҳасида ҳар хил пишириқларга қўшиш учун керакли бўлган шакар, табиий бўёвчи 
моддалар, жўхори асали, этанол, глюкоза – фруктозали сироп, чорвачиликни йил давомида ширали озуқа 
билан таминлаш учун силос, донадор ем, асаларичиликда ариларни боқиш учун жўхори қиёми, қишлоқ 
хўжалигида компост ўғит, ҳамда машина саноати учун арзон биоёнилғи олиш имкониятини беради.
Ўзбекистоннинг Хоразм воҳаси жўхори экинини иккинчи ватани деб бежиз айтилмаган, бу ерлик 
аҳолига жўхори экини 2,5 минг йилдан бери маълум. Ҳозирги пайтда жўхори экинининг асосий экин 
майдонлари Қорақалпоғистон, Бухоро, Хоразм ва Навойи вилоятларида 20 минг гектар майдонга экилиб 
келинмоқда [1]. 
Маҳаллий оқ бошли навлар Ўзбекистонда қимматли ёрма тайёрлаш учун манбаа ҳисобланади, 
ундан ун ва бошқа маҳсулотлар тайёрланади [3,4]. Собиқ Иттифоқ давлатлари ўртасида ўтказилган 
кўргазмада, ёрма тайёрлаш учун синалган манбаалар ичидан бизнинг Ўзбекистон паканаси нави ўзининг 
оқлиги, ёрма чиқиши ва ҳ.к. лар билан ажралиб турди. 
Ўзбекистонда маҳаллий селекция томонидан яратилган ва ҳозиргача сақланиб қолган ажойиб 
навлардан Тўрт ойлик, Олти ойлик, Бой жўхори, Катта бош, Хўраки ва ҳ.к. лардир. 
Буларнинг асосийси 
кеч ва ўрта пишар, рўваги эгилган, механизация ёрдамида йиғиштириб олишга мослашмаган навлардир 
[2]. 
Ўзбекистон маккажўхори илмий текшириш станцияси олимлари томонидан ИКАРДА, ИКБА 
ташкилотлари ва Жанубий Корея, Россия давлатларидан келтирилган жўхори намуналари устида 
селекцион ишлар олиб борилмоқда. Олимларнинг асосий мақсади йил давомида чорвачилик 
хўжаликларини сершира, дағал, консентрланган озуқа билан таъминлаш учун тезпишар, ўртапишар, 
ҳосилдор, ҳар хил иқлим шароитларига мослашган навларни танлаш ва улар орқали янги навларни 
яратишдан иборатдир. 
Селекцион кўчатзорларда жўхори намуналари уч йил мобайнида, микро делянкаларга (12,0 м
2
), уч 
такрор қилиб экилиб, вегетацион даврлари, поя баландлиги, рўвак узунлиги, дон, кўк ва қуруқ масса 
ҳосилдорлиги, ҳамда шарбати таркибидаги қандлилик даражаси ўрганилади. Ўрганиш жараёнида жўхори 
намуналарини пишиш даврига қараб уч гуруҳга (тезпишар, ўртапишар, кечпишар) ажратиб олинади. 
Андаза нав сифатида Ўзбекистон Республикаси давлат реестирига киритилган Қорабош, Ўзбекистон 5, 
Ўзбекистон 18, Ўзбекистон паканаси навларидан фойдаланилган. Ҳозирги пайтгача коллекциядан юқори 
ҳосилдор ва қандлилик даражаси юқори бўлган намуналар Revolution, ICSV 25274g, ICSSH 58, ICSR 
93034, ICSV 745, ICSSH 28, Голозерное (кўк масса – 40,3- 55,0 т/га, қуруқ масса – 12,8 – 16,3 т/га, 
қандлилиги – 14,5 – 18,3%) танлаб олинди, бу намуналар келгуси селекцион ишларда бир қанча янги 
навлар яратилишида манбаа бўлиб хизмат қилади. Ҳар бир делянкадан кейинги йилда экиш учун 10-15 та 
ўсимлик рўваги бошқа намуналар билан чатишмаслиги учун қоғоз халталар билан ёпилиб, уруғлар 
олинади. 
Танлаб олинган намуналар назорат кўчатзорида пишиш даврларига қараб, коллекцион 
майдонларга нисбатан каттароқ майдонларга (19,6м
2
), уч такрор қилиб жойлаштирилади, юқоридаги 
кўрсаткичлар бўйича уч йил мобайнида ўрганилади. Назорат кўчатзорида ҳам андаза сифатида Қорабош, 
Ўзбекистон 5, Ўзбекистон 18, Ўзбекистон паканаси навлари фойдаланилади. 
Ўрганилаётган жўхори намуналари уч йил мобайнида белгиланган кўрсаткичларини ўзгартирмаса, 
чатиштириш кўчатзорига экилади ва бир-бири билан чатиштирилиб, пояси, рўваги, ҳосилдорлиги, 
қандлилиги, ва ҳ.к., талабларига жавоб берадиган навлар яратилгунча танлаш ишлари олиб борилади.

Download 16,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   353




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish