Дон таркибида, %
Сифат даражаси
Ялтироклиги,
%
оқсил
клейковина
100 г ундан
нон ҳажми,
м
3
Кучли 86-100 14-19 28
юқори
600 ва ундан
юқори
Ўрта 70-85 12-14 25-28
400-600
гача
Кучсиз 70
гача 12
гача 25
гача 400
ва ундан кам
Кузги буғдой етиштиришда дон таркибидаги оқсил миқдори ташқи муҳит таъсирида сезиларли
ўзгаради. Айниқса дон сифатига иқлим шароити сезиларли таъсир кўрсатади. Масалан, кузги буғдойнинг
Безостая -1, Юна, Уманка навларининг дони таркибидаги оқсил миқдори минтақалар бўйича 8 % дан 19
% гача ўзгариши мумкин.
Буғдой дон сифати, хусусан дон таркибидаги оқсил миқдори шимолий ғарбдан жанубий шарққа
силжиган сари ортиб боради. Буғдой дон сифати қисқа тўлқинли (380-470 ммк) спекторли интенсив
ёритилган ва иқлими нисбатан иссиқ ҳароратда энг юқори бўлади.
Юқори сифатли дон шаклланишида тупроқ унумдорлиги ва иқлим шароити фақат экстенсив
деҳқончилик шароитда ҳал қилувчи роль ўйнайди. Интенсив деҳқончилик шароитида, тупроқ
унумдорлигидан нисбатан самарали фойдаланиб борилган сари ҳал қилувчи ўринни бошқа омиллар
эгаллай бошлайди.
Маълумки, дашт минтақасида етиштирилганда аксарият кучли буғдой навларининг дони
таркибида оқсил 15-17 %, клейковина 30-35 % ни ташкил этади. Суғориладиган шароитда буғдой дон
ҳосилдорлиги ортган сари дон таркибидаги оқсил ва клейковина микдори камайиб боради.
Дон таркибида оқсил ва клейковинанинг камайишининг асосий сабаби кузги буғдой навларининг
дон ҳосилдорлиги ортиб борган сари тупроқда ўсимлик ўзлаштира оладиган азотнинг етишмаслиги
ҳисобланади. Биринчидан - бу азотнинг ўсимлик томонидан ўзлаштириш хусусиятига боғлиқ. Масалан,
фосфорли ва калийли ўғитларни ўсимлик томонидан ўзлаштирилиши гуллаш давригача давом этса, азотни
ўзлаштириш гуллагандан кейин ҳам давом этади.
Доннинг шаклланиш ва тўлишиш даврида буғдой азотга бўлган эҳтиёжининг қарийб 20-30 % ини
талаб этади. Лекин кўп ҳолатларда бу даврда тупроқда азотнинг етишмаслиги кузатилади, айниқса
бундай ҳолат юқори ҳосилдорлик шаклланаётганда кузатилади ва дон сифатининг пасайишига олиб
келади.
Дон ҳосили юқори бўлиши билан бирга унинг сифатини сақлаб қолиш учун ўсимликнинг азотли
ўғитларга бўлган эхтиёжини мавсум давомида тўлиқ қондириш зарур.
Маъдан ўғитларни, хусусан азотли ўғитларни доннинг технологик сифат кўрсаткичларига ижобий
таъсири В.Н. Ремесло (1977), П.П. Лукьяненко (1990), Н.Г. Малюга (1992), А.А.Амонов (2003),
Р.Сиддиков (2006) ва бошқаларнинг илмий ишларида ўрганилган.
Муаллифларнинг таъкидлашича кузги буғдойнинг дон сифатини яхшилаш учун азотли (N)
ўғитларнинг 20% ни ривожланишнинг бошоқлаш фазасида солиниши лозим.
Юқорида келтирилган жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, кузги буғдой
ривожланишнинг бошоқлаш-гуллаш фазасида қўшимча равишда азотли озиқлантирилса дон таркибидаги
оқсил миқдори 1 - 1.5 % га ортиши билан бирга, оқсил таркибига ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Яъни,
оқсил таркибидаги глиадин ва глютеин аминокислоталарининг сезиларли ортишини таъминлайди.
19
2-Жадвал. Азотли озиқлантиришни кузги буғдой дон сифатига таъсири.
Do'stlaringiz bilan baham: |