Назорат саволлари.
1.Автомобиль йўлида трассани жойида утказишда вариантлар қандай белгиланади. 2.Трассани жойида утказишда қайси ишларни бажаришда қайси ишларни текширишдан бошланади. 3.Биринчи уринишда трассни қайси худудлардан утказиш мумкин. 4.Магистрал юриш деганда нимани тушинасиз. 5.Клотоид деганда нимани тушинасиз. 6.Лойиха қидирув ишларини бажаришга ким томонидан топшириқ берилади.
7.Лойиха қидирув ишларини муракаблиги бўйича неча тоифага бўлинади.
8.Мураккаблиги бўйича биринчи тоифадагиларга қандай жойлар киради.
9.Мураккаблиги бўйича бешинчи тоифадагиларга қандай жойлар киради.
10.Экспедиция қандай ташкил этилади.
11.Экспедицияга ким рахбарлик қилади.
12.Йўл лойиха қидирув партиясини таркибини айтиб беринг.
13.Йўл лойиха қидирув партиясини тўлиқ тугатилган ишлари ким томонидан қабул қилинади.
7.Маъруза. (2-соат) Қидирувдаги геодезик ишлар. Трассани ўтказишда ҳалакит берувчи тўсиқлар.
Режа:
1.Қидирувдаги геодезик ишлар.
2.Трассани ўтказишда ҳалакит берувчи тўсиқлар.
Автомобил йўлларини қидирув ишлари жараёнида ва трассани ҳақиқий ҳолатига чиқаришда бир қатор геодезик тасвирга олиш ишлари бажарилади. (Геодезик ишлари ҳақида,геодизия курсида атрофлича ёритиб берилган.)
Трассани жойига тақсимлашда ёки магистрал юришни жойлаштиришда трассани бурилиш бурчаклари ва улар орасидаги масофа улчанади. Кетма-кет улчанган бурилиш бурчакларини орасидаги фарқи 2’(минутдан) ошмаслиги шарт. Йўналиш чизиғи қидирув партияси бошлиғини ўринбосари томонидан берилади ва жойларида белгиланиб теодолит бўйича вехалар қўйилади.(рангланган узун қозиқлар).Улар шунчалик зич жойлаштириладики хар бир йўналишда (створда) учтадан кам бўлмаган холда веха бўлади.(рангланган узун қозиқлар).
(Трассани ўтказиш деганда нимани тушунасиз.-Трассани ўтказиш-трассани давлат геодезик тармоғининг талаб қилинган бурчакларини қуриш,линия узунликларини ўтказиш,нишон қозиқларини ўрнатишдаги мавжуд пунктларига боғлаш маълумотлари асосида йўл трассаси ўқини жойига кўчириш.)
Трассани ўтказиш вақтида тўсиқлар чиқиб қолганда, бошқа халақит берувчилар бўлганда трасса четга чиқарилади (выноски). (23.3 расм.қўйилади) теодолит билан бурчакларни аниқ разбивка қилиш учун. Дарё кенглиги ва бориб бўлмас масофаларни бурчакларни хисоблаш билан аниқланади.
Вақтинчалик трассани мустахкамлашда,тасвирга олиш вақтида вехларни (рангланган узун қозиқлар).олинган жойида хар битта оралиқда 1.5-2 м баландликдаги қозиқлар қоқилади.Юқори бурилиш бурчакларида (В вершинах углов поворота) қаллинлиги 4-5 см ва узунлиги 20-25 см бўлган қозиқлар қоқилади, улар устида инструмент марказлаштирилади.
Трассани утказувчи группа орқасидан,техника ва 4-5 кишидан иборат бўлган группа ишларни давом эттиради.Уларнинг вазифаси трасса узунлигини улчаш, хар 100 метрда пикетларни жойига қуйиш, оралиқ нуқталарни аниқлаш, рельф жойлари ўзгарган жойлардаги белгиларни нивелир билан аниқлаш, режада йўл бўйи тасмасини ситуацияли холатни тасвирга олиш. Шунингдек пикетажчи грух кундаланг кесимларни ва мавжуд сув утказувчи иншоотларни схемаларини чизади.Трасса узунлиги 20-метрли пулать лента билан улчанади, асосий ва назорат улчовларини фарқи 1/500 (0.002) ошмаслиги керак.
Барча бажарилган ишлар пикетажчи томонидан миллиметрли қоғозга махсус журналга (23.4 расм) ёзиб борилади.Журналда бурилиш бурчаклари,пикетлар ва оралиқ нуқталар, реперлар схемали тасвири билан, бурилиш бурчаклари, пикетлар ва барча оралиқ нуқталари, реперлар сехматик таъсвирлари билан,жойлашиш режаси ва бриктериш схемаси билан. Барча элементларни жойлашиш холати бўйича хар томонга 50 метр масофада жойлашганларни чизиш. Трасса уқидан 25 метргача бўлган масофада жойлашган элементлар оралиғи рулетка билан улчанади. Айниқса пикетаж журналида иншоотларни жойлашиш холати, яккка тартибдаги йирик дарахтлар ва бошқалар аниқ кўрсатилади.
Одатда, йўлни қидирув ишлари билан йўл қурилиш ишларини бошланиши ўртасида бир неча йиллар ўтади. Шунинг учун хам трасса яширин нуқталарга, қузғалмас реперларга мустахкам боғланган бўлиши керак . 23.5 расм.
Do'stlaringiz bilan baham: |