Кафедраси “ машиналар яратишнинг


- Маъруза Мавзу: Эргономика асосий тушунчалари



Download 2,73 Mb.
bet94/113
Sana09.06.2022
Hajmi2,73 Mb.
#649269
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   113
Bog'liq
2 5195269785012671267

13- Маъруза

Мавзу: Эргономика асосий тушунчалари


Маoруза режаси:


13.1. Умумий тушунчалар


13.2. Машиналар яратишдаги асосий эргономик талаблар: гигиеник антропометрик, физиологик ва психологик.

Муаммоли савол
Инсон билан машина щртасидаги умумийликни эргономик томондан ыандай ъал этилади


13.1. Эргономика. Умумий тушунчалар


Таянч иборалар:



Эргономика деб аталувчи илмий йўналиш техника фанлари, психология, физиология, гигиена, анатомия, биомеханика, антропология, биофизика ва бошқа фанлар ўртасида юзага келган йўналишдир. Эргономика комплекс фан бўлиб, у меҳнат қуролларига, иш жойига ва ишлаб чиқариш хоналарига қўйиладиган физиологик, гигиеник талаблар билан боғлиқ.
Эргономика грекча сўз бўлиб ergon – иш, nomos – қонун маҳносини билдиради. Бу ибора 1949 йилда Англияда тадбиқ этилиб кенг қўлланишга эга бўлган. Эргономика – бу меҳнат қуроли ва шароитининг инсонга мослаштирилиши ҳақидаги фандир. Бу фан инсонга оптимал шароитлар яратиш мақсадида унинг меҳнат қлииш жараёнларидаги функционал хусусиятлари ва қонуниятларини ўрганади. Оптимал шароитлар яратилгандагина меҳнатнинг иш унумдорлиги ва ишончлилигига эриши мумкин.
Эргономиканинг муҳим бўлими – мухандислик психологияси – ўз олдига инсон имкониятлари билан техниканинг «инсон-машина» системасида ўзаро мослигини таъминлаш, меҳнат шарт-шароитларидаги инсоннинг рухий системасида иш қобилиятига салбий таҳсир этувчи омилларнинг минимумга тушириш каби вазифаларни қўйган. Эргономика ўзининг мазмуни ва аҳамиятига кўра техник эстетиканинг табиий асосини ташкил этади.
Эргономиканинг талаблари ва принципларида борган сари асосий ишлаб чиқариш саволлари ҳисобга олиниб бориляпти, чунки техника тараққиёти инсон меҳнати шарт-шароитларининг ўзгариб боришига олиб келяпти. Кўпчилик янги яратилган машиналарнинг нусхаларини синовдан ўтказгач муҳандис-конструкторлар шундай хулосага келдиларки, машинага инсон организми ва унинг психо-физиологик реакциялари томонидан қўйиладиган талабларни ҳисобга олмасдан яратилган машиналар етарли даражада самарадорликка эга эмас экан. Сабаби эса машина конструкциясининг эргономика талабларини қондира олмаслигида экан. Тез ҳаракатланадиган машиналардан вақт бирлигига нисбатан информация хажми ортиб кетади ва хизмат кўрсатувчилар реакцияси учун вақт етарли бўлмайди. Демак, инсон рухий системасида юкланиш ортиб кетади. Масалан, учиш вақтида реактив самолёти МИГ-15 учувчиси 1 минут ичида турли приборларнинг 86 кўрсаткичини назорат қилади, мураккаб холатларда эса бу 150 … 200 гача бориб етади. Бу борада психолог В.М.Муников чет эл амалиётидан қизиқ мисол келтиради. 400 марта сирли авариялар юз бергандан сўнг авиация психологлари аниқлашдики, оғир вазиятларда учувчидан энг юқори реакция тезлиги ва аниқлиги талаб қилинади. Аммо у бошқараётган самолётда 2 та бир хил шакл ва кўринишга эга бўлган, лекин функциялари қарама-қарши бўлган бошқариш кнопкаларини алмаштириб қўйган. Устига-устак бу кнопкалар бир-бирига жуда яқин масофада жойлашган.
Саноат жиҳозларини лойиҳалаш сохасидан ҳам шу каби мисоллар келтириш мумкин. Таниқли олим А.Г.Вқчегжанин олиб борган кўзатишлар шуни кўрсатадики, Харков дастгохсозлик заводида ишлаб чиқарилган баҳзи айлана-жилвирловчи дастгоҳларни бошқариш қурилмалари конструкцияларида гигиена-физиологик ҳарактердаги жиддий камчилик бор экан. Бу дастгоҳларда энг кўп ишлатиладиган бошқариш органлари ердан 51…65 см баландликда, ишчидан 50…100 см масофада жойлашган. Шунинг учун жилвирловчилар кўп марталаб (467 дан 2332 мартагача) энгашишга мажбур бўладилар. Ричаг ва маховикларни манипуляциялаш учун куч сарфи 100…220 Н, баҳзан ундан ортиқни ташкил этади. Кўзатишлар натижасида аниқланган бундай дефектларга электродвигателларни кнопкали бошқариш системасини ўрнатиш билан барҳам берилди. Бу система кўчма панелга жойлаштирилган ва «пуск», «стоп» белгилари билан белгиланган. Янги система жорий қилиниши билан ишчилар меҳнат унумдорлиги 2 марта ошган.
Келтирилган мисоллар кўрсатиб турибдики, хавфсизлик техникаси шартига кўра ҳамда иқтисодий ва техникавий нуқтаи-назардан эргономика талабларининг барчасини ҳисобга олиш зарур экан. Демак эргономика фани ишчи ва меҳнат функциясининг максимал самарадорлигини ва ўзаро мувофиқлигини таҳминлайди.

13.2. Машиналар яратишдаги асосий эргономик талаблар





Download 2,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish