Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича давлат қонунчилиги. Ўзбекистон Республикаси атроф-муҳит муҳофазаси масалалари Конституцияда ва ер, ер ости бойликлари, сув, ўрмон, атмосфера хавоси ва ҳайвонот олами хақидаги қонунларда, шунингдек Президент хузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг махсус қарорларида ўз аксини топган.
Атроф-муҳитни мухофаза қилиш тўғрисидаги қонун ва дастурлар табиий мухит шароитларини сақлашнинг, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишнинг ҳуқуқий, иқтисодий ва ташкилий асосларни белгилаб беради.
Қонуннинг мақсади-инсон ва табиат ўртасидаги муносабатлар уйғун мувозанатда ривожланишини, экология тизимларини, табиат мажмуаларини ва айрим обoектлар муҳофаза қилинишини таoминлашдан, фуқароларнинг қулай атроф-муҳитга эга бўлиши хуқуқини кафолатлашдан иборатдир.
Ўзбекистон Республикасининг Маoмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 8-бобида жавобгарлик турлари аниқ кўрсатилган. Атроф-мухитни мухофаза қилиш тўғрисидаги қонунни бузганлик учун интизомий ,маoмурий, жиноий, моддий жавобгарликка тортилади.
Атроф-мухитни мухофаза қилишга таалуқли давлат сиёсатининг асосий йўналишларини белгилаш Олий Мажлиснинг мутлақ ваколат доирасига киради. Вазирлар Маҳкамаси атроф-муҳитни мухофаза қилишга доир ягона сиёсат юритади. Ўзбекистон Республикаси Табиатни мухофаза қилиш давлат қўмитаси Вазирлар Махкамаси билан биргаликда табиатни мухофаза қилишда мухим рол ўйнайди ва экологияни мухофаза қилишнинг бутун маoсулиятини ўз зиммасига олади. Унинг ўз ваколатлари доирасида қабўл қилган қарорлари барча вазирликлар, идоралар, акционерлик жамиятлари, корхоналар, муассасалар ва фуқаролар учун мажбурийдир.
"Атроф-муҳитни мухофаза қилиш фуқароларнинг муҳим вазифаси эканлиги" Ўзбекистон Республикаси Конституциясини 50-моддасида кўрсатилган. Бу вазифа фақат ҳозирги авлод манфаатларидан келиб чиқиб эмас, балки келгуси соғлом авлод манфаатларидан келиб чиқиб хал этилиши зарур. Инсон фақат ўзи ҳақида қайғурмай, балки келажак авлод тўғрисида ҳам ўйлаши керак.
Синов ва мустақил ишлаш учун саволлар
14.1. Соғлом ва хавфсиз меҳнат шароити яратилишини
таoминлаш кимлар томонидан амалга оширилади?
14.2. Машиналар яратишда меҳнатни мухофаза қилишнинг
аҳамияти. Меҳнатни мухофаза қилиш бўйича асосий йўналишлар ва уларни амалга ошириш йўлларини айтинг?
14.3. Меҳнатни ва атроқ-мухитни мухофаза қилиш бўйича давлат
қонунчилиги ва уларнинг мазмуни нималардан иборат?
14.4. Машиналар яратишда атроф-мухитни мухофаза қилиш
масалалари қандай амалга оширилади?
14.5. Машиналар яратишда экологик хавфсизлик муаммоси.
Жамият ва экосферанинг ўзаро боғлиқлиги нималардан иборат?
14.6. Меҳнат муҳофазаси нормаларининг мазмунини қайсилар ташкил этади ?
14.7. Мехнат қонунчилигининг асосий вазифалари нималардан иборат ?
14.8. Машиналар яратишда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича асосий йўналишларни нималар ташкил этади ?
14.9. Тиббий-биологик муаммоларни тарафланг
14.10. Мухандис-техник социал-иқтисодий ва муаммоларни тарифланг
Do'stlaringiz bilan baham: |