Таянч иборалар :
-Буюмнинг ташқи формаси, нисбатлар, хажмий – фазовий тузилиш, материал, гармоник форма, функционал жараён, шакл ва мазмун бирлиги, максимал қулайлик яратиш, қулайлик ва хавфсизликни таoминлаш.
Шакл ҳосил қилувчи факторлар системасида конкрет функционал жараён муҳим рол ўйнайди. Хар бир машина элементининг оптимал шаклини излашда энг аввал унинг буюм иш функциясига ва ундан фойдаланиш функциясига ва ундан фойдаланиш хусусиятларига қай даражада боғлиқ эканини аниқлаб олиш зарур.
Шундай қилиб, бир функцияли ва бир ишга мўлжалланган асбобларга шакл танлаш учун уларнинг қандай шароитда ишлаши, у билан боғлиқ бўлган функционал жараён қандай характердаги типик тузувчиларга эга экани, функцияларининг ўзгариш-ўзгармаслиги, янги функциялар пайдо бўлиш-бўлмаслиги, улардан баoзиларининг бир предметда бирлашиш – бирлашмаслиги кабиларни аниқлаб олиш зарур. Бўларнинг хаммаси буюм ва уларнингт комплексларида шакл ва мазмуннинг ўзгариши олиб келади.
Транспорт воситаларини лойиҳалашда талаб ва эҳтиёжларнинг ўзгариши билан бирга уларнинг функционал хоссалари ҳам ўзгаради. Натижада янги шакл юзага келади.
Йўловчилар ва уларнинг юкларини ташиш учун енгил машина – таксилар яратиш ғояси «Волга» автомобилининг функционал имкониятлари бу борада ўсиб бораётган эҳтиёжларни қониқтира олмаётганлиги сабабли юзага келади. Унинг конструкциясидаги баoзи бир камчилик ва нуқсонларни бартараф этиш лозим эди: юкхонага юк ортиш учун хайдовчи ўз жойидан туриши лозим эди; совиткич, кир ювиш машинаси, болалар аравачаси ва шу кабиларни ташиб бўлмас эди; двигателига техник хизмат кўрсатиш ва таҳмирлаш қийин эди; йўлни кўриши етарли даражада эмас эди ва х.к.. Бундай функционал талаблар машина компоновкаси ва салонини ўзгартириш заруратини юзага келтирди. Двигател орқага олиниб салон ичи кенгшайди ва юклар учун текис жой очилди. Кабина ва автомабил конструкцияси йўловчи ва хайдовчи учун максимал қулайлик хосил қилди.
Шакл хосил қилиш учун машиналардан фойдаланишда максимал қулайликлар яратиш билан боғлиқ бўлган истемолчи талаблари ҳам хал қилувчи аҳамиятга эга. Бу ерда асосийси – буюмдан фойдаланишда қулайлик ва хавфсизликни таoминлаш, шунингдек предметга бўлгани эргономик талабларни хисобга олишдан иборат. Масалан, ишлаётган токарга машина бошқариш органларининг (12.8-расм) қаерда ва қандай жойлашганининг фарқи йўқ эмас.
12.8-расм. Машинани бошқариш органларининг жойлашиши.
Шунинг учун ҳам эргономика талабларини хисобга олмай тайёрланган баoзи буюмлар (12.9- расм) кейинчалик қайта компановкаланганлигига ажабланмаса ҳам бўлади.
12.9-расм. Тиш силлиқлаш дастгоҳи. (Охирги вариант).
Инглиз дизайнери Эшфорт хазил қилиб айтганидек, биз чашкани ундан фақат тўнтарилган ҳолда (12.10-расм) фойдаланиш керакдек лойиҳалаймиз.
12.10-расм. Буюм шакли ва қўлнинг тузилиши.
Бунинг сабаби шундаки, чашканинг дастагини фақат формал – композицион нуқтаи назардан келиб чиққан ҳолда чизамиз.
Эргономик талабларни хисобга олишнинг бир қатор характерли мисолларини келтириш мумкин. Масалан, бошқариш дастаклари, приборлар клавишалари, санитар-техник приборлар. Оператор креслоси шакли билан боғлиқ мисоллар. Самолёт креслосининг шаклини танлаш анча мураккаб иш (12.11-расм). Чунки бу кресло исталган одам учун қулай бўлиши лозим.
2.11-расм. Самолёт креслоси.
Унга ҳар-хил йўловчи ўтиради. Масалан, семиз йўловчи, узун оёқли йўловчи, ёки аксинча. Кресло уларнинг барчаси учун узоқ вақт учиши давомида қулай бўлиши керак.
Машина бошқарувчиси қандай қилиб ортиқча кучланишсиз ўз жойига ўтириши (12.12-расм) мумкин каби саволлар ҳам муҳим аҳамиятга эга.
12.1.2-расм. Машина бошқарувчиси иш жойи.
ГЭС трубиналарида эргономика талабларининг хисобга олиниши ҳақида бир мисол (12.13-расм). Бу ерда операторнинг ишлаш шароити билан боғлиқ қатор саволлар мавжуд. Барча омилларни комплекс хисобга олингандан сўнг машина қайта компоновкаланди: рассом–конструкторлар девор қиялигини ўзгартириб, тешикларга бошқа габаритлар танлашди. Бу эса ишлаш учун кўпроқ қулайлик яратди.
12.13-расм. а), б). ГЭС учун турбина
12.3. Композиция ва техник эстетика
Do'stlaringiz bilan baham: |