Кафедраси “ машиналар яратишнинг



Download 2,73 Mb.
bet93/113
Sana09.06.2022
Hajmi2,73 Mb.
#649269
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   113
Bog'liq
2 5195269785012671267

Таянч иборалар :
- боғлаш бирлаштириш, машина ғоявий-бадиий мазмуни, гармоник шакл, шаклнинг узвийлиги ва яҳлитлиги, пропорционаллик ва ритм, масштаблилик, пластиклик, ранг ва ранглар уйғунлиги, дизайн фаолияти, тектоника, ҳажмий - фазовий структура.
Композиция - лотинча сўз бўлиб, боғлаш, бирлаштириш, структура каби маoноларни англатади. Композиция - машина ёки санoат асарининг ғоявий – бадиий мазмунини очиб берувчи, унинг асосий элементлари ва қисмларини маoлум система ва кетма-кетликда жойлашиш образларнинг бир бутун бўлиб, қўшилиши усулларини очиб берувчи воситадир. У буюм деталларининг бир-бирлари билан мос холда, бежиримлиги, бадиий бир-бирлари билан бирикиб битта бутун гармоник уюшма ҳосил қилади. Композициянинг принципларини билмай туриб,ва улардан тўғри фойдаланмай туриб асарнинг мақсадини тушуниш мумкин эмас. Композиция назарияси техникада ривожланишига санoатшунос олим Ю.С. Сомов катта хисса қўшган. Унинг композиция ва саноат буюмларини шакллантириш назариялари тектоника ва хажмий – фазовий структура каби критерияларга асосланган. Композициянинг асосий воситалари бўлиб, тектоника ва хажмий-фазовий структура хизмат қилади.
Буюм композициясига функционал эстетик ва техник-иқтисодий талабларнинг нисбати катта таҳсир кўрсатади. Қулайлик ва гўзаллик – инсоннинг моддий ва манавий эҳтиёжларини қондириш учун мўлжалланган турли маиший буюм ва жихозлар композициясининг муҳим оптимал критерияларидир. Композицияда техник-эстетика асосий ўринни эгаллайди. Чунки техник эстетика ҳам архитектура каби фан ва санoатнинг ўртасида юзага келади. Фан ўзининг спецификасига, санoат ҳам ўзининг спецификасига эга. Улар бир=бирлари билан қарама-қарши ва шу билан бирга - бирларига яқин сохалардир. Фан – бу аниқлик, формула, санoат эса – туйғу, бадиий образ, у ўзида маoлум мазмунни мужассамлайди. Машхур француз ёзувчиси Г. Флобер шундай деган эди: - «……кириб борганим сайин санoат илмийлашиб фанга айланиб, фан эса бадиийлашиб бормоқда, ва улар асосларидан узилгач, қачонлардир юқорида учрашадилар».
Табиатдан фойдаланиб композиция шаклларини яратиш принципларини ўрганиш (ўсимлик ва хайвонот олами ёки биоформа) инсонга ижоднинг баландроқ поғоналарига кўтарилиш имконини берди. Биринчи ўринда техникани ривожлантиришда яққол кўриниб туради. Учиш динамикаси ва қуш қанотларининг структурасини узоқ кўзатишлар ҳозирги замон аэрогидромеханика ва экспериментал аэродинамикасининг асосчиси Н.Е. Жуковскийга самолёт қанотларининг кўтарилиш кучини аниқловчи қонунни очиш, қанотлар ва винт лопастлари ва самолётнинг фойдалироқ профилини аниқлаш, винтнинг вихрлаш назариясини ишлаб чиқишда катта ёрдам берди.
Композициянинг асосий воситаси бўлган тектоникага конструктив, технологик масалалар нуқтаи назаридан қарашда таoкидлаш жоизки, лойиҳаланаётган буюмни тектониклигини таoминлаш – бу энг аввало уни материал – физик жихатдан етук яратиш демакдир, яoни пишиқ, мустаҳкам ва ишончли конструкцияли қилиб яратиш, ташқи кўринишида конструкциянинг умумий тип ва характерини ва материалнинг барча мураккаб ички кучланишли ишини акс эттиришдир. Шундай қилиб, асосий масса ва юкланишлар қаерда ва қандай тақсимлангани, буюм материали уларга қандай қаршилик кўрсатиши, унинг алоҳида қисмлари қанчалик кучланганлиги, қайси элементлари ташувчи, қайсилари ташилувчи эканини имкони борича аниқ билиб олиш зарур.
Тектоника – бу яратилаётган буюм ва унинг обoектив қонуниятларининг (мустахкамлик, турғунлик, мувозанат) конструктив хажмий – фазовий структураси билан органик боғлиқ бўлган бадиий ифодаланишининг специфик воситасидир.
Тектоникани конструкция иши шаклидаги ва материаллар таркибидаги етук акс тасвир ҳам дейишади. Бошқача тарифлар ҳам мавжуд: тектоникани машина ташқи кўринишининг бажарадиган иши ҳам дейилади.
Композиция категориялари ва гармоник шакл воситалари. Дизайн ва архитектура асарлари композициясининг яҳлитлигига таҳсир этувчи тектоник воситалардан ташқари композиция ва гармонизация воситаларининг бошқа категориялари ҳам бор. Улар масштаб ва масштаблилик, пропорция ва пропорциялилик, симметрия ва асимметрия, статиклик ва динамиклик, метрик ва ритмик қайтарилишлар, контраст ва нюанс, ранг гармониялари ва бошқалар.
Гармоник шаклнинг учта тушунчаси мавжуд бўлган – бу математик, эстетик ва бадиий гармониялар. Математик гармония - бу бўлакларнинг бир-бирлари билан тенглиги, бир хил ўлчамлилиги ва бўлакнинг бутун билан маoлум рақамли пропорцияларда тенглигидир.
Гармониянинг эстетик тушунчасини, математик тушунчадан фарқли ўлароқ сифат билан боғлик деб аталади: бу тушунчани қабўл қилишда бевосита роҳатланиш ткуйғусини беради, масалан, табиат манзараси, гўзал машина, санoат асари, архитектура асарларини кўрганда.
Машина композициясини шакллантиришда техник эстетика асосий рол ўйнайди. Техник эстетика – бадиий конструкциялаш принцип ва усулларини ишлаб чиқади: дизайн нима, уни ўрни ва бошқалар. Техник эстетика масалалари қуйидагилар:

  1. Дизайннинг умумий саволлари.

  2. Одам ва нарсанинг алоқалари, бизни атрофимизда нималар бўлиши кераклиги.

  3. Буюмлар сифатига талабларни ишлаб чиқиш.

Т
мусаввир
ехник эстетика илм фан сифатида «инсон-машина-муҳит» системасининг (12.14 –расм )боғлиқлик ва алоқаларини тахлил қилишда юзага келадиган муаммолар комплексларини ўрганади.


рассом

Синов ва мустакил ишлаш учун саволлар



    1. Инсон атроф-муҳитини хосил қилиш жараёнида бадиий конструкторлаш ва техник эстетиканинг асосий мақсади нималардан иборат?

    2. Саноат ишлаб чиқариш маҳсулотини бадиий конструкторлашнинг асосий приципларини айтиб беринг?

    3. «Фойда-қулайлик-гўзаллик» ифодасини таoрифлаб беринг?

    4. Функционал ва композицион таҳлил деб нимага айтилади?

    5. Композиция ва унинг бадиий конструкторлашдаги ролини айтиб беринг?

    6. Техник эстетика ва дизайн тўғрисида қандай тушунчага эгасиз?

    7. Гармоник шаклнинг неча тушунчаси мавжуд ?

    8. Дизайнер ва мухандис-конструкторнинг ҳамкорликда ишлаши кандай амалга оширилади ?

    9. Бадиий конструкциялашнинг жараёнлари ва воситалари нималардан иборат ?

    10. Техник эстетика масалаларига нималар киради ?


Download 2,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish