―ИҚтисодиёт‖ факультети


Саноат корхоналарининг инновацион жозибадорлигини ошириш



Download 6,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet260/312
Sana22.02.2022
Hajmi6,58 Mb.
#101957
1   ...   256   257   258   259   260   261   262   263   ...   312
Bog'liq
Тўплам-конференция-Sayt-10.01.2019

 
Саноат корхоналарининг инновацион жозибадорлигини ошириш 
 
Ҳозирги 
кунда 
Ўзбекистон 
Республикасида 
саноат 
корхоналарини 
ривожлантириш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. 
Жумладан, мамлакатимизда 2015-2019 йилларда ишлаб чиқаришни таркибий 
ўзгартириш, модернизация ва диверсификация қилишни таъминлаш бўйича чора-
тадбирлар дастури қабул қилинди, ушбу дастур доирасида таркибий ўзгаришларни 
изчил таъминлаш, ишлаб чиқаришни модернизация ва диверсификация қилиш, 
барқарор иқтисодий ўсиш локомотивлари бўлишга қодир юқори технологияли саноат 
тармоқларини янада ривожлантириш, ишлаб чиқарилаѐтган маҳсулотларнинг энергия 
сарфи, моддий ва меҳнат харажатларини камайтириш бўйича мавжуд захиралардан 
янада тўлиқ фойдаланиш, шунингдек, жаҳон бозорида талаб барқарор бўлган 
рақобатбардош тайѐр товарлар ва ярим фабрикатлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, 
бунинг учун хорижий инвестицияларни, жумладан, етакчи хорижий компаниялар 
билан биргаликда қўшма корхоналар ташкил этиш орқали фаол жалб қилиш амалга 
оширилиши борасида чора-тадбирлар белгиланди. 
Саноат корхоналарининг инновацион жозибадорлигини аниқлашнинг асосий 
омиллари сифатида ишлаб чиқаришни тубдан янгилаш, диверсификация, 
модернизация харажатларини баҳолаш муҳим ҳисобланади. Ушбу мақсадларни 
амалга оширишда корхона ўз маблағлари билан бирга банк ѐки кредит 
ташкилотларининг маблағларидан ҳам кенг фойдаланади. Кредит ташкилотлари учун 


432 
қарзга олувчининг кредитни қайтара олувчанлик қобилиятини аниқлаш анъанавий 
ҳисобланиб, бунда, одатда, қарзга олувчининг ссуда қарзларини қоплаш имконияти 
тушунилади. Амалиѐтда қарздор корхонанинг кредиторлик қобилиятини баҳолашда 
қатор усуллар қўлланилиб, улар орасида қуйидагилар кенг тарқалгандир: 
- молиявий коэффициентлар тизими асосида; 
- пул оқимлари таҳлили асосида; 
- тадбиркорлик риски таҳлили асосида. 
Барча бу усулларни қўллаш қарздор корхонанинг жорий молиявий ҳолатининг 
турли томонларини баҳолашга асосланади. Қисқа муддатли кредит ажратиш 
тўғрисидаги қарорнинг қабул килинишида қарз олувчининг молиявий аҳволи қисқа 
муддатда ўзгармаслигига ишониш одатий ҳол ҳисобланади. Аммо инновация кредит 
ажратиш тўғрисида қарор қабул қилишда унинг узоқ муддатли характерга эга 
бўлишини ва бунда анча мураккаб муаммони ҳал қилиш зарурлигига эътибор 
қаратиш лозим. 
Фикримизча, бир йил ва ундан узоқ муддатга инновация кредит бериш 
тўғрисидаги қарорни қабул қилишда қарздорнинг кредитни тўлаш қобилиятини 
баҳолашдан ташқари, инновация лойиҳасини самарали амалга ошириш натижасида 
инновация кредитларни қоплаш имконини берувчи жиҳатларни ўрганиб чиқиш зарур. 
Шуни таъкидлаш зарурки, қарздор корхоналарнинг инновация кредитни қоплаш 
қобилиятини баҳолаш учун корхонанинг жорий молиявий ҳолатини баҳолаш 
билангина чекланиб бўлмайди. 
Корхонанинг бутун инновация дастури таҳлил этилиши зарур ва асосий 
омилларнинг бири сифатида корхонанинг инновация жозибадорлигини баҳолашда у 
инобатга олиниши зарур. Бу банк томонидан лойиҳани кредитлаш сифати ва бизнес-
режанинг амалда қўлланилиш сифатини чуқур таҳлил этиш билан бир қаторда амалга 
оширилиши лозим. Бизнес-режанинг қўлланилиш сифатини баҳолаш қарздорнинг 
инновация кредитни қоплаш қобилиятини баҳолашнинг мустақил йўналиши 
ҳисобланади. 
Бундан ташқари, ташкилий жиҳатдан мазкур икки турдаги, бир-бирига боғлиқ 
бўлса-да, турли йўналишларга хос бўлган муносабатларда бу борадаги фаолият 
инновация институтларининг турли гуруҳ мутахассислари томонидан бажарилиши 
лозим. 
Корхона инновация жозибадорлигига таъсир этувчи зарур омиллар инновация 
лойиҳасини амалга ошириш учун маблағ ажратиш тўғрисидаги қарорни қабул 
қилишда баҳоланиши лозим. 
Ушбу омилларни шартли равишда икки гуруҳга ажратиш мумкин: 
а) корхонага нисбатан ташқи омиллар улар корхона фаолиятига ташқаридан 
туриб таъсирини ўтказади; 
б) ички омиллар улар корхонада мавжуд бўлади. 
Мазкур омиллар гуруҳлари корхонанинг инновацион фаолиятини кредитлашга 
мос равишда ташқи ва ички хатарлар тизимини шакллантиради. 
Қўйилган муаммони ҳал қилишда барча омилларни уларнинг ўзаро алоқаси ва 
бир-бирига таъсирини инобатга олиб, таҳлил этилишини кўзда тутувчи мажмуавий 
ѐндашув қўлланилиши шарт. 
Инновацияларни бошқариш, банк иши ва молиявий менежмент бўйича 
замонавий адабиѐтларда корхона инновация жозибадорлигини белгиловчи омиллар 
тизими тўғрисида атрофлича маълумотга эга бўлиш имконини бера оладиган 
ахборотлар етарли бўлмаса-да, инвесторлар ташқи ва ички хатарларни камайтириш 


433 
учун инобатга олишлари зарур бўлган юқорида қайд этилган омиллар таҳлили бўйича 
етарли зарур жиҳатлар ва кўрсаткичларни топишлари мумкин. Янги ташкил 
этиладиган ѐки ўзгартириладиган бизнес қайси аниқ тармоққа тегишлилиги ҳар 
қандай мамлакат учун алоҳида аҳамиятга эга кўрсаткич ҳисобланади, чунки бозорда 
саноат корхона маҳсулотлари рақобатбардошлиги мамлакатга қарашли мазкур 
тармоқнинг ички ва жаҳон бозоридаги обрўсига анча боғлиқ бўлади. 
Ё.Б. Ниязметова – магистрантка, ТГЕУ 

Download 6,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   256   257   258   259   260   261   262   263   ...   312




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish