―ИҚтисодиёт‖ факультети


Таълим технологияларини ишлаб чиқишнинг ўзига хос томонлари



Download 6,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet258/312
Sana22.02.2022
Hajmi6,58 Mb.
#101957
1   ...   254   255   256   257   258   259   260   261   ...   312
Bog'liq
Тўплам-конференция-Sayt-10.01.2019

 
Таълим технологияларини ишлаб чиқишнинг ўзига хос томонлари 
Бугунги кунда таълим самарадорлигига эришиш учун ҳар бир фан ўқитувчиси 
ўзи ўқитаѐтган фаннинг таълим технологияси ва таълим моделини тўлиқ тарзда 
ишлаб чиқиши лозим. Унда асасан фаннинг хусусиятларидан ва талабаларнинг 
ўзлаштириш даражалари келиб чиқиш кўзда тутилади. Ўқув машғулотининг таълим 
технологиясини ишлаб чиқиш ўқитувчи харакатларининг қуйидаги изчиллигини ўз 
ичига олади: таълим технологиясини лойиҳалаштириш ва унинг натижаларини 
таълим технологиясининг модели кўринишида расмийлаштириш; технологик харита 
кўринишида ўқув машғулотида талабалар билан ҳамкорликдаги фаолиятини 
босқичма босқич режалаштириш; ўқув жараниѐнининг ташкилий-дидактик 
таъминотини ишлаб чиқиш (технологик харитага илова қилинган ўқув-услубий ва 
визуал материалларни).
Ўқув машғулотнинг таълим модели жадвал кўринишида бўлиб, унда 
қуйидагилар кўрсатилади
275

1) ўқув машғулотининг мақсадли белгиланишини аниқловчи дидактик мақсади: 
шакллантириш/ чуқурлаш/ тизимлаштириш/билим ва кўникмаларни назорат қилиш, 
таянч лаѐқатлиликни ривожлантириш;
2) Ўқув фаолиятининг кутилажак натижаларибу ўқитиш натижасида талаба 
эгаллаши ва бажариши лозим бўлган ҳаракатлар. Улар лўнда ва феъл шаклида 
шакллантирилади, тугалланган ҳаракатни билдиради (…..гапириб беради, …..санаб 
беради, ….тавсифлайди, …..ечимини топади ва ҳаказо).
3)Натижаларга мос педагогик вазифалар-талабанинг ўқув фаолиятини 
белгиланган натижасига қараб ҳаракатланишини ташкил этишда ўқитувчи томонидан 
бажарилиши лозим бўлган ҳаракатлари(тушунтириш,очиб бериш); 
4) Қурилган таълим моделибу белгиланган вақтда ва мавжуд шароитда 
белгиланган мақсадни амалга ошириш ва башорат қилинган ўқув натижаларига 
эришишни кафолатлайдиган таълимнинг энг мақбул шакллари, усуллари ва 
воситалари мажмуидир; 
5) режалаштирилган ўқув натижаларини мониторингини амалга оширувчи 
қайтар алоқа йўл ва воситалари (кузатув, тезкор сўров, савол-жавоб, ўқув топшириғи 
натижаларини тақдимоти, тестлаш, ѐзма ишларни текшириш ва бошқ.) 
Ўқув машғулотининг технологик харитаси ўқув машғулотида таълим 
технологияси тузилишининг жараѐнли (процессуал) баѐнини акс эттиради ва жадвал 
қўринишида расмийлаштирилади. 
Технологик харитада таълим берувчи фаолияти билан бирга, таълим 
олувчининг ҳам фаолияти, ўқув машғулотининг босқичлари ва вақти, таълим 
беришнинг усул, шакл ва воситалари, таълим мақсадларининг ўқув ютуқлари 
мониторинги ва баҳолашлари аниқ кўрсатилади. 
Технологик харитага илова ўз ичига қуйидагиларни оладиталабалар билимини 
фаоллаштириш мақсадида қўлланиладиган саволлар рўйхати; гуруҳларда ишлаш учун 
йўриқнома, ўқув фаолияти натижасида талабалар таяниши мумкин бўлган қоидалар 
275
Ходжиева К.Н. Проектная технология обучения в вузе. Т.:ТГЭУ, 2009. 32 с. 


430 
(ақлий ҳужум қоидаси, гуруҳларда ишлаш қоидаси, мунозара иштирокчиларига 
эслатма); ўқитувчи томонидан ўқув жараѐнида фойдаланиладиган слайдлар, 
жадваллар, ва бошқа визуал материаллар; мунозара ўтказиш учун қўшимча саволлар; 
гуруҳларда ва якка ҳолдаги фаолиятни баҳолаш мезонлари ва кўрсаткичлари.
Бу ерда тақдим этилаѐтган материаллар чегараланмайди. Фақат улар катта 
ҳажмли, яхши тузилмага келтирилган ва графикли чизмаларда расмийлаштирилган 
бўлиши лозим. 
Ўқув машғулотининг таълим технологиясини амалга ошириш асосан қуйидаги 
босқичлардан иборат бўлади
276

1. Ўқув машғулотига кириш 
2. Ўқув машғулотининг асосий босқичи
3. Ўқув машғулотининг якуний босқичи
Ҳар бир босқич доирасида педагог кўзланган мақсад асосидаги натижаларга 
эришсагина, дарс жараѐнлари самарали якун топади. Талабаларнинг ўзлаштиришлари 
юқори кўрсаткичларга эга бўлади. Таълим мақсадларини белгилаш ва натижаларни 
шакллантиришда таълимнинг ўзлаштириш даражалари ҳисобга олиниши лозим. 
Билимларни ўзлаштириш ва ўқув фаолияти йўлларига даражали ѐндашув асосида 
таълим мақсадларини белгилаш йўллари беш қисмга бўлинади: 
1. Билишликка оид (таниш бўйича ҳаракатланиш) 
2. Тартиблиликка оид (алгоритм, намуна, ўхшашлик бўйича ҳаракатланиш) 
3. Ижодий фикрловчиликка оид (эвристик ҳаракатларни танлаш) 
4. Ижодкорликка оид (ҳаракатларни излаш) 
1.Билишликка оид (таниш бўйича ҳаракатланиш) таълим мақсадларини 
белгилашда мақсад ва натижалари шакллантирилиши ҳамда ўқув фаолиятини 
баҳолаш мезонлари қуйидагича бўлади: 

Download 6,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   254   255   256   257   258   259   260   261   ...   312




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish