―ИҚтисодиёт‖ факультети


Ёшларда тадбиркорлик сифатларини шакллантириш омиллари



Download 6,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet248/312
Sana22.02.2022
Hajmi6,58 Mb.
#101957
1   ...   244   245   246   247   248   249   250   251   ...   312
Bog'liq
Тўплам-конференция-Sayt-10.01.2019

 
Ёшларда тадбиркорлик сифатларини шакллантириш омиллари 
Тадбиркорлик этикаси - бу ишбилармонлик тузилмалари ва давлат, ишлаб 
чиқарувчи ва истеъмолчи, мижоз ва сотувчи, ишбилармонлар, рақобатчилар ўамда 
корхона ичидаги ишловчилар орасидаги маънавийлик меъѐрлари тизимидир. 
Бизнес этикаси меъѐрлари мамлакатдаги ишчанлик руҳи ва унинг 
хусусиятларини белгилайди. Этика тушунчаси иккита жиҳатни ўз ичига олади: 
этика – бу, маълум жамият, кишилар гуруҳи, касб-корлар учун қўлланадиган руҳий ва 
аҳлоқий меъѐрлар тизимидир. Этикавий меъѐрлар ҳуқуқ билан, яъни давлат 
томонидан белгиланган ѐки санкцияланган умуммажбурий ўзини тутиш қоидалари ва 
меъѐрлари мажмуаси билан боғлиқдир. Шундай қилиб, инсоннинг ҳар қандай 
фаолияти шу жумладан, тадбиркорлик ҳам, этика ва ҳуқуқий ўлчовлари билан 
баҳоланади. Амалдаги қонунчилик жамиятга ўз хоҳиш-иродасини бизнеснинг 
ахлоқий-хуқуқий ўлчовлари асосида ифодалаш учун имкон яратади. Ишбилармонлар 
қонунни бузганлиги учун маълум жазо белгиланса, унинг бизнесда этика ва ахлоқий-
хуқуқий меъѐрларини бузганлиги учун у жамиятнинг қаҳр-ғазабига дучор бўлади. 
Бунинг учун, жамиятда юқори этикавий меъѐрларига амал қилиниши керак. 
Ўз ишини қонун бўйича олиб бориш этик ва руҳий-ахлоқий ўлчовларга риоя 
қилиш билан бир хил эмас. Бизнесда деярли тез-тез шундай вазиятлар яратиладики, 
унда, қонунни бузмай туриб этикавий меъѐр ва қоидалардан оғиш кузатилади, бу эса 
бизнеснинг нафақат ўзи учун, балки жамият учун ҳам салбий натижалар келтириши 
мумкин. Кейинги йилларда Ғарбда бизнес этикасига риоя қилиш муаммоси жамият 
ҳаѐтида энг оғриқ нуқталардан бирига айланди. Ҳозирги шароитларда бу масала 
бизнинг республикамизда ҳам муҳим бўлиб бормоқда. Хуфиѐна бизнес соҳасининг 
кенгайиши, коррупциянинг кучайиши, ноҳақ рақобат ишлаб чиқаришда эҳтиѐткорлик 
меъѐрлари, маҳсулот сифати стандартлари билан ҳисоблашмаслик, атроф муҳитнинг 
ифлосланиши каби ҳолатлар ишбилармоннинг роли тўғрисида жамиятда салбий фикр 
пайдо бўлишига сабабчи бўлади. Ижтимоий тадқиқотлар натижаларига кўра 
бизнеснинг ватанимиз ишбилармонларининг илмий савияси ривожланган 
мамлакатлардагига нисбатан паст эканлиги аниқланади. Бунда умуман, ҳамдўстлик 
мамлакатларидаги, бизнеснинг ўзи фаолият соҳаси сифатида ижобий қабул 
қилинсада, унинг амалга оширилиш шакли ижобий баҳолаб бўлмайдиган даражада 
274
Топор Н.Д., Огородова Л.П., Мельчакова Л.В. Термический анализ минералов и 
неорганических соединений. - М.: Изд-во МГУ, 1987.-190 с. 


418 
деб баҳоланади. Ўз навбатида, ишбилармонлар ҳақидаги жамиятнинг салбий 
фикрлари ҳам албатта, ибзнеснинг нормал тараққиѐтига путур етказиши турган гап. 
Бизнес этикасининг асосий қоидаларига қуйидагилар киради: қонунни ҳурмат 
қилиш, тўғрилик, ўз сўзига ва тузилган шартномага жавоб бериш, ишончлилик, 
ишонч ва ижтимоий жавобгарлик, ҳеч қачон ва ҳеч қандай шароитда ўз 
ҳизматларини, буюртмачиларни, ҳиссадорларни, раҳбарларни, мол етказиб 
берувчиларни, назорат қилувчи идораларни алдамаслик мажбуриятлари ва бошқалар. 
Тараққий топган давлатларда, айниқса Япония ва АҚШ да фирмаларнинг ―этика 
кодекси‖ 
ва 
бизнесменларнинг 
алоҳида 
касб 
усталари 
гуруҳларининг 
―ишбилармонлар кодекси‖ кенг қўлланади. Уларни цех этикаси кодекси деб ҳам аташ 
мумкин. Ушбу кодексларга биноан у ѐки бу тармоқ фирмалари бир хил этика 
ўлчовларини қўллайдилар. Бундай кодекслар рақобатчиларнинг этикага хилоф 
хулқларини аниқлашни осонлаштиради. Ишбилармон бизнес кодексининг асосий 
қисмларидан бири ишбилармон ва истеъмолчи ўртасидаги муносабатлар 
ҳисобланади. Энг биринчи ―Бизнесмен кодекси‖ америкаликлар томонидан 1913 
йилда ишлаб чиқилган бўлиб, унда еттита иш юритиш қоидаси қабул қилинган. Бу 
қоидалар битта асосга жамланган бўлиб,бу бизнес соҳасидаги усул ва сиѐсатни 
баҳолашда уларнинг ҳақиқат ва адолатлилик тушунчаларига мос келиши билан 
белгиланганидир. Вақт ўтиши билан кодекс бир неча бор такомиллашди. Натижада, 
бу борада турли фирмалар ва компаниялар томонидан тўпланган, уларнинг 
тажрибасига асосланган, умумлашган Ғарб ишбилармон дунѐсида кенг маълум 
бўлган ишбилармонликнинг ўн насиҳати бунга асос бўлди. Бу насиҳатларга ҳар бир 
тадбиркор амал қилиши керак. Улар қуйидагилардан иборат: 

Download 6,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   244   245   246   247   248   249   250   251   ...   312




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish