―ИҚтисодиёт‖ факультети


Тадбиркорнинг касб сифатларига қуйидагилар киради –



Download 6,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet251/312
Sana22.02.2022
Hajmi6,58 Mb.
#101957
1   ...   247   248   249   250   251   252   253   254   ...   312
Bog'liq
Тўплам-конференция-Sayt-10.01.2019

Тадбиркорнинг касб сифатларига қуйидагилар киради – ишни миридан-
сиригача билиш, интеллектуал-иродавий, ташкилотчилик сифатлари.
Ишни миридан-сиригача билаш –бу кишини лавозимга сайлашда энг муҳим 
бўлган сифатдир. Компетентлик- тадбиркорнинг бирор масалани ечиш юзасидан ва 
тажрибанинг етарлилиги ва ҳуқуқий жиҳатдан асосланиши, яъни масалани ҳал 
қилишга ҳаққи борлигини билдиради. Шунинг учун тадбиркор, ҳуқуқ, тадбиркорлик, 
менежмент, маркетинг асослари соҳасида махсус билимларга эга бўлиши керак.
Интеллектуал иродавий сифатлар – бу тадбиркорнинг ақли ифодаси, сабот 
ва матонати каби сифатларини ўз ичига олади. Ташкилотчилик сифатларига эса 
тадбиркорнинг фаолиятини уюштириш ва бошқариш, шу жумладан, ишчи 
хизматчиларни ишга ѐндашиш уларни ишонтира олиш ва илҳомлантириш каби 
сифатлар киради. 
Тадбиркорнинг шахсий сифатлари таркибини яна қуйидаги сифатлар 
билан тўлдириш мумкин: одамлар билан ишлай олиш тажрибаси, олий маълумот 
ҳажмидаги махсус билимлар, ижодий фаоллик, омилкорлик, вазиятга баҳо бера олиш, 
келажакни кўра олиш ва бошқалар. Аммо, юқоридаги ҳамма сифатларга эга бўлган 
тўкис бир тадбиркорни топиш қийин, чунки, одатда, бир кишида бундай 
хислатларнинг ҳаммаси жамул-жам бўлиши мумкин эмас. Шундай бўлсада 
тадбиркорлар бундай хислатларга тўлиқ эга бўлишга интилишлари лозим. 
Умуман тадбиркорлик йўналишларига эътибор сўнгги йилларда алоҳида 
аҳамият касб этмоқда. Шу боисдан ишбилармонлик ва тадбиркорлик билан 
шуғулланувчи ҳар қандай шахсдан ахлоқ-одоб меъѐрларига амал қилиш талаб 
этилади. Ишбилармон ва тадбиркорнинг шахсий хусусиятларини шакллантириш 
орқали барчасига эришиш лозимдир. Талабаларни ҳам олий таълимда таҳсил олиш 
давриданоқ тадбиркорлик фаолияти билан амалий шуғулланишларига имкон 
яратилиши мақсадга мувофиқдир. 
Р.М. Абдуллаева – пс.ф.н., доц. ТДИУ
Ф.К. Сотволдиев – магистрант, ТДИУ
А.А. Умарқулов – магистрант, ТДИУ

Download 6,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   247   248   249   250   251   252   253   254   ...   312




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish