Хайрихоҳ бўлинг. Ахир, ҳар қандай ишбилармон шерик, сизга бўйсунувчи ҳар
бир ходим худди сиз каби инсондир. Бундай одам билан бирга ишлаш шахсан сиз
учун жуда ѐқимлидир. Ўзингиз ҳам шундай бўлинг ва одамлардан бирданига кўп
нарса талаб қилманг.
Бир ишингиз олдинга кетдими – дарров унга бошқасини қўшинг. Бири
бўлмаса иккинчиси қолади. Аввал машина ижараси ва прокатини, сўнгра – уларни
таъмирлашни ташкил қилинг.
Бугун сизнинг асосий сармоянгиз ўзингиз эканлигингизни унутманг. Бу
сармояни суткасига 24 соат самарали ишлашга мажбур қилинг.
Ишбилармон ва тадбиркорнинг шахсий хусусиятларини шакллантириш:
Тадбиркор шахсий сифатларининг структуравий моделини икки хил система
кўринишида намойиш қилиш мумкин. Биринчи моделда тадбиркорнинг
умумижтимоий сифатлари келтирилади. Иккинчи моделда эса касб сифатлари
йиғиндиси келтирилган. Биринчи модель доимо муваффақиятга эришаѐтганларнинг
шахсий тавсифини ажратиб кўрсатишга ѐрдам беради, булар:доимо имконият
қидириш ва ташаббускорлик;қўйилган мақсадларга эришишда сабот ва
матонат;самарадорлик ва сифатга томон тинмай ҳаракат қилиш;мақсадга қараб
интилиш, айнан, ғояларнинг доимий ривожланиб бориши ва қисқа муддатли
масалалар ечимини олдиндан кўра билиш, нафақат ўз фаолияти соҳасида, балки
қўшни соҳаларда ҳам доимо мижозлар, мол етказиб берувчилар ҳақида
маълумотларга эга бўлишга ҳаракат қилиш, бу мақсадларга шахсий ва иш юзасидан
қилинадиган алоқалардан, шунингдек чегараланган ва оммавий ахборот
воситаларидан фойдаланиш;тадбиркорлик фаолиятининг нафақат ўз бизнеси
соҳасини, балки мумкин қадар бошқа соҳаларни ҳам узлуксиз таҳлил қилиш,
кузатиш, режалаш ва олдиндан кўра билиш.
Тадбиркорлар мижозлари билан алоқа ўрнатишда қуйидагиларни бажариши
зарур:
- ишонтириш ва алоқа боғлаш қобилияти;
- мустақиллик ва ўзига ишониш;
- дарров илғаб олишлик ва аввал тўпланган билимларни янги ўзлаштирилгани
билан боғлаш;
- фаолиятининг танланган соҳасида мураккаб ишни шахсан бажара олишликка
тайѐр бўлишлик.
Тадбиркор бўлишга аҳд қилган, ўзининг имкониятлари, қобилиятлари, шу
жумладан ўз изланувчилик қобилиятини аниқ ўлчай билиши керак. Бизнес – бу ишни
чуқур билиш, кундалик тинимсиз меҳнат, бир меъѐрдаги иқтисодий шароитдаги юз
берадиган доимий рақобат, унга фақат ўз ишининг устасигина туриб бера олади.
Тадбиркорнинг умумижтимоий сифатларига: маънавий сифатлар, ижтимоий,
руҳий ва табиий-генетик сифатлар киради. Маънавий сифатлар – бу тадбиркорлик
фаолиятида зарур бўлган сифатлардан бўлиб, унга тадбиркорнинг дунѐқараши,
тарбияси, эътиқоди кабилар киради. Ижтимоий-руҳий сифатлар – бу тадбиркорнинг
жамиятга фойдали бўлишини таъминловчи, унга табиат томонидан берилган
сифатлардир.
420
Do'stlaringiz bilan baham: |