―ИҚтисодиёт‖ факультети


Таълимда инновацион педагогик технологиялар - тараққиѐт негизидир



Download 6,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet245/312
Sana22.02.2022
Hajmi6,58 Mb.
#101957
1   ...   241   242   243   244   245   246   247   248   ...   312
Bog'liq
Тўплам-конференция-Sayt-10.01.2019

Таълимда инновацион педагогик технологиялар - тараққиѐт негизидир 
Ўзбекистон иқтисодиѐтнинг барча соҳаларида, шу жумладан таълим тизимида
инновацион педагогик технологияларни жорий этиш ва уни ривожлантириш масаласи 
бугунги куннинг долзарб масаласига айланди. Мамлакат тараққиѐтнинг ҳозирги 
босқичида таълим соҳасига жорий этилаѐтган инновацион педагогик технологиялар 
нафақат таълим тизимидаги ислоҳотларининг муваффақиятини мустаҳкамловчи, 
балки салоҳиятли кадрлар тайѐрлашни янги босқичини таъминловчи ва 
мамлакатнинг жаҳон миқиѐсидаги мустаҳкам ўрнини кафолатловчи куч сифатида 
қаралмоқда.
Мамлакатда таълим тизимини ислоҳ этиш натижасида инновацион педагогик 
технологияларни қўллаш стратегиясида, яъни кадрлар салоҳиятидан, уларнинг билим 
ва қобилиятидан унумли фойдаланган ҳолда жамият ҳаѐтини юқори даражада 
яхшилашга эришиш таълим тизимида инновацион педагогик ѐндашувнинг нақадар 
муҳим аҳамият касб этишини кўрсатиб берди.
Ҳозирги кунда республика олий таълим муассасасилари янги ―Ўқув жараѐнини 
модернизациялаш ва олий таълим тизими ўқув-методик фаолиятига инновацион 
272
http://lex.uz/docs/3302438 


413 
педагогик технологияларни тадбиқ қилиш дастури‖ни бажарилиши устида иш олиб 
боришмоқда. Маълумки, олий таълим ислоҳотлари – энг аввало рақобатбардош
мутахассисларни тайѐрлаш ва меҳнат бозорига йўналтирилгандир. 
Замонавий инновацион педагогик технологиялар таълим-тарбия жараѐнининг бир 
тизимга солинган илмий-назарий ҳамда методик асосланган янги шакл, усул ва 
воситаларининг мажмуидир. Бунда янги мазмун, шакл, усул ва восита уйғунлигида 
мақсад, вазифа, фаолият ва педагогик натижа яхлитлиги таъминланади ҳамда ўқув 
мақсадларига эришишни кафолатлайдиган ўқув жараѐни лойиҳалаштирилади ва 
амалга оширилади. Технологик ѐндашув, энг аввало, тасвирлаш эмас, балки 
лойиҳалаштирилган натижаларни амалга ошириш имконини берувчи амалий 
кўникмалар тузилмада ўз ифодасини топади. 
Мамлакатимизда ѐшларнинг ҳар томонлама уйғун камол топиши ва билим 
олиши , уларнинг имкониятларини рўѐбга чиқаришнинг шароитлари ва таъсирчан 
механизмларни яратиш, таълим тизимида амалга оширилаѐтган ислоҳотларнинг асосий 
мақсади ва ҳаракатлантирувчи кучидир. Фан -техника ва технология соҳасида эришилган 
ютуқлар 
асосида 
мутахассислар 
тайѐрлашнинг 
мукаммал 
тизимини 
янада
ривожлантириш Ўзбекистон тараққиѐтининг муҳим шартидир. 
Бугунги кунда, фан-техниканинг жадал тараққиѐти шароитида ҳар бир давлат 
ўзининг истиқбол режаларини белгилар экан, келажакда ушбу режаларни амалга 
оширувчи ѐш авлод қобилиятларини ривожлантиришга, интеллектуал салоҳиятини 
юксалтиришга, маънавиятини бойитишга алоҳида эътибор бериши давр талабидир. 
Шу сабабали мамлакатимизда соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш ҳамда 
уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини муҳофаза қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга 
оширилмоқда. Хусусан, Мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш 
бўйича устувор вазифаларга мувофиқ кадрлар тайѐрлашнинг мазмунини тубдан қайта 
кўриб чиқиш, халқаро стандартлар даражасида олий маълумотли мутахассислар 
тайѐрлашга зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги «Олий таълим тизимини янада 
ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2909-сон қарори қабул қилинди. 
Мазкур қарор билан олий таълим даражасини сифат жиҳатидан ошириш ва 
тубдан такомиллаштириш, олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини 
мустаҳкамлаш ва модернизация қилиш, замонавий ўқув-илмий лабораториялари, 
ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозлаш бўйича Олий таълим 
тизимини 2017 — 2021 йилларда комплекс ривожлантириш дастури тасдиқланди. 
Шу билан бирга, республикамиз ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий 
ривожлантириш учун замон талабларига жавоб берадиган юқори малакали кадрларни 
ўз вақтида зарур ихтисосликлар бўйича иқтисодиѐт соҳалари ва тармоқлари 
эҳтиѐжидан келиб чиққан ҳолда тайѐрлаш, олий таълим мазмунини бевосита 
корхоналар, муассасалардаги техника, технология, ишлаб чиқариш муносабатларига 
ҳамда истиқболли ривожланиш дастурларига мувофиқ шакллантириш, кадрларни 
эгаллаган касби ва мутахассислиги бўйича ишга жойлаштиришга доир қатор долзарб 
масалалар тўлиқ ечимини топмаган. 
Зеро, биз талаба-ѐшлар бугунги ниятларимизни эртага рўѐбга чиқарадиган, 
мамлакатимиз тараққиѐтини таъминлайдиган ҳар бир соҳада ўз иқтидоримиз ва 
эътиқодимизни тўла-тўкис намоѐн эта оладиган авлод сифатида шаклланишимиз 
лозим.
Жамиятда лаѐқатли, ишбилармон, етук кадрларга ҳамиша зарурат туғилган. 
Инсоният ривожининг тарихи унинг талабларини қондириш ва мавжуд 


414 
муаммоларни ҳал этишга қодир муносиб кадрларга эҳтиѐж сезиб келганидан 
гувоҳлик беради. Бу жамиятнинг ҳозирги тараққиѐт босиқичида ҳам долзарб 
масалалардан бири бўлиб келмоқда. Бунинг учун эса кадрлар сиѐсати негизида 
маънавият ва маърифат, шахсни мунтазам камол топтириш борасида узлуксиз иш 
олиб бориш талаб этилади. 
Ўзбекистон Республикаси учун юқори малакали иқтисодчи кадрлар тайѐрлаш 
ҳозирги куннинг энг долзарб муаммоларидан биридир. Бу муаммони ҳал этиш учун 
иқтисодий таълим тизимининг самарадорлигини ошириш, бўлажак иқтисодчи 
мутахассисларда касбий билим, малака ва кўникмаларни шакллантиришга алоҳида 
эътибор қаратилмоқда. 
Мен таълим олаѐтган Тошкент давлат иқтисодиѐт университетида «Таълим 
тўғрисида»ги Қонун ва Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури асосида таълим-тарбия 
борасида амалга оширилаѐтган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида эришилаѐтган энг 
катта ютуқлардан бири сифатида дарс жараѐнига янги ахборот технологияларини олиб 
кираѐтган, биз талаба-ўқувчиларни мустақил фикрловчи шахс этиб тарбиялашни мақсад 
қилган замонавий ўқитувчилар авлоди шаклланганини аълоҳида таъкидлаш мумкин. 
Бунга олийгоҳимизда яратилган моддий-техник база, муттасил ва изчил равишда 
педагогларнинг касбий салоҳиятини кўтаришга, малакасини оширишга эътибор 
қаратилиши орқали эришилмоқда.
Кадрлар тайѐрлаш миллий дастурида замонавий инновацион педагогик 
технологияларни ўқув жараѐнига жадал жорий қилиш лозимлиги кўп бора 
такрорланиб, уларни ўқув жараѐнига мунтаззам равишда тадбиқ этиш зарурлиги айтилган. 
Университетимизнинг таниқли олимлари илмий асосланган, минтақамизнинг ижтимоий-
педагогик шароитига мослашган замонавий инновацион педогогик технологияларни 
яратиш ва уларни таълим-тарбия амалиѐтида кенг қўллашга интилишмоқда. Кадрлар 
тайѐрлаш миллий дастури талабларидан бири таълим жараѐнида янги педагогик ва 
ахборот технологияларини қўллаш, тайѐргарликнинг модул тизимидан фойдаланган 
ҳолда таълим олувчиларни ўқитишни жадаллаштириш ҳисобланади. 
Университетимизда таълим жараѐнида педагогик ва ахборот технологияларини 
қўллашга доир кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Ушбу муаммонинг илмий-назарий 
асослари, ҳар бир педагогик технологиянинг ўзига хос жиҳатлари ишлаб чиқилиб, етарли 
даражада тажрибалар тўпланганлиги биз талабаларни илмий-техникавий ва ижодкорлик 
қобилиятларимизни ўстиришга ҳамда чуқур билим олишимизга имконият бермоқда. 
Истиқлол туфайли университетда салоҳиятли кадрлар тайѐрлашда ахборот-
коммуникация соҳасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Айниқса,
университет илмий кенгаши томонидан уни тараққий эттиришга ва ўқув 
жараѐнларига тадбиқ этишга хизмат қилувчи ҳуқуқий-меъѐрий асослар яратилганлиги 
муҳим аҳамият касб этаѐтир.
Истиқлол йиллари тажрибаси шундан далолат берадики, таълим-тарбия 
жараѐнига 
замонавий 
педагогик 
ва 
инновацион 
ахборот-коммуникация 
технологияларини жорий этиш, синовлардан самарали ўтган ноанъанавий усулларни
ўқув амалиѐтга жорий қилиш аҳамияти тобора ортиб бормоқда.
Замонавий педагогик ва инновацион технологияларининг ривожланиши 
кадрларнинг рақобатдошлик даражасига таъсир кўрсатиши, катта ҳажмда ахборот 
тўплаш ва уни умумлаштириш имконини бериши, талабалар учун янги истиқболлар 
эшигини очиб, таълим олиш жараѐнида интерфаол хизматлардан кенг фойдаланиш 
имкониятларини яратиб беришини унутмаслигимиз зарур.


415 
Юқорида санаб ўтилган муҳим вазифаларни бажара олувчи малакали 
мутахассисларни тайѐрлаш учун амалга оширилган ишлардан қуйидаги хулосалар 
қилиш мумкин деб ўйлаймиз.
Инновацион педогогик технологиялар таълим жараѐнида ўзининг юқори 
имкониятлари билан ажралиб туради. 
Дастурли инновацион педогогик технологияларидан фойдаланган ҳолда 
дарснинг ташкил этилиши дарс самарадорлигини янада ошишига ѐрдам беради. 
Ўзлаштириш лозим бўлган ахборот материални дастлабки мантиқий бўлагини
ўзлаштирмай туриб иккинчисига ўтмаслик қоидасига амал қилиниши ўқув жараѐнида 
самарали натижаларга эришилади ва тўлиқ ўзлаштириш тамойилига амал қилинади.
Инновацион педогогик технологияларни муаммоли вазиятлар билан 
мувофиқлаштирган ҳолда қўллаш мақсадга мувофиқ бўлади. 
Яратилаѐтган янги авлод дарсликлари, оптималлаштирилган ўқув дастурлари, 
тизимга жорий этилаѐтган инновацион педагогик технологиялар, илғор хорижий таълим 
унсурларини дарс жараѐнига самарали татбиқ этиш юзасидан доимий равишда илмий-
амалий доираларда ечим изланиши кадрлар тайѐрлаш миллий дастурини самарали 
ижросини таъминлайди.
Айни пайтда олий таълим тизимида инновацион педогогик технологияларни 
янада ривожлантириш Ўзбекистон иқтисодиѐтининг янада кучли, барқарор ва 
мутаносиб ривожланган ҳолда майдонга чиқиши, ҳар бир ѐш мутахассиснинг тез 
ўзгарувчан меҳнат бозорида харидоргир бўлиши, ривожланиб бораѐтган инновацион 
иқтисодиѐтда тўлақонли иштирок этиши ва бизнес соҳаси талабларига жавоб 
берадиган малакавий ва ижтимоий кўникмаларга эга мутахассис бўлишида муҳим 
омил ҳисобланади. 
Хулоса қилиб айтганда, бугунги кунда мамлакатимизда юксак тараққиѐтга 
эришишда рақобатбардош кадрлар тайѐрлаш масаласи ўзининг ижобий ечимини 
топмоқда. 

Download 6,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   241   242   243   244   245   246   247   248   ...   312




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish