―ИҚтисодиёт‖ факультети


Қишлоқ хўжалигига инвестициялар жалб қилиш механизмларини



Download 6,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet203/312
Sana22.02.2022
Hajmi6,58 Mb.
#101957
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   ...   312
Bog'liq
Тўплам-конференция-Sayt-10.01.2019

 
Қишлоқ хўжалигига инвестициялар жалб қилиш механизмларини 
такомиллаштириш йўллари 
 
Аграр соҳанинг барқарор ривожланишига эришиш учун хўжаликларнинг 
инвестицион салоҳиятини шакллантириш, уларни қўллаб-қувватлаш механизмларини 
такомиллаштириш талаб этилади.
Бунинг учун эса тармоқнинг инвестиция салоҳиятини ривожлантириш, 
инвестицион муҳит жозибадорлигини ошириш, таваккалчилик хавф-хатарларини 
пасайтириш механизмини ўзида мужассамлаштирган аграр инвестиция сиѐсати 
ишлаб чиқилмоғи лозим.
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта 
устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясида ―...ҳудудлар, туман ва 
шаҳарларни комплекс ва мутаносиб ҳолда ижтимоий-иқтисодий тараққий эттириш, 
инвестициявий муҳитни яхшилаш орқали мамлакатимиз иқтисодиѐти тармоқлари ва 
ҳудудларига хорижий сармояларни фаол жалб этиш‖ вазифа қилиб белгиланган
212

212
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта 
устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси. Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли Фармонига 1-илова. Www.lex.uz. 


342 
Инвестиция фаоллигини оширишда ижтимоий-иқтисодий, молиявий-ташкилий-
ҳуқуқий ва бошқа омиллар бевосита бу соҳа ишлаб чиқарувчилари учун қулай 
инвестиция муҳитини шаклланишига мос бўлиши керак.
Қишлоқ хўжалигида инвестиция фаоллигини ошириш учун қуйидаги вазифалар 
ҳал этилиши талаб қиланади: 
- қишлоқ хўжалигига инвестицияларни жалб этишни таьминлайдиган 
институционал бозор инфратузилмаси субьектларини ривожлантириш; 
- ҳудудларда аҳоли, деҳқон ва фермер хўжаликлари ҳамда кичик бизнес ва 
хусусий тадбиркорлик субьектларининг ишлаб чиқариш инвестициясига капитал 
маблағларни ташкил этиш ва йўналтириш билан шуғулланувчи инвестицион 
бозорларни шакллантириш; 

қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи банк тизими фаолиятини 
ривожлантириш ва уларнинг капиталлашув даражасини ошириш; 
- инвестицияларни жалб этишнинг ташкилий шаклларини такомиллаштириш; 
- қишлоқ хўжалигида инвестицион лойиҳаларни амалга оширишда давлат ва 
инвесторларнинг 
уларни 
асослаш 
ва 
қабул 
қилишдаги 
иштирокини 
такомиллаштириш; 
- инвестиция жараѐнини ахборот–маслаҳат ва маркетинг хизматлари билан 
таьминланишини ташкил этиш кабилар. 
Қишлоқ хўжалигида инвестицияларни жалб этишда, қишлоқ хўжалик 
субьектларининг молиявий ҳолати, хатарнинг юқорилиги шароитида, уларнинг 
асосий ишлаб чиқариш фондларининг натижа ва самара бериш муддатларининг узоқ 
даврни қамраб олиши бевосита инвестиция механизмини: ички ва ташқи 
инвестициялар манбаларини кафолат заҳираларини жамғариш тизими билан 
мустаҳкам боғловчи тизимини вужудга келтиришни тоқазо этади.
Бунда инвесторлар – ундан фойдаланувчи қишлоқ хўжалик субьектлари – 
қишлоқ хўжалигига хом-ашѐ, техника асбоб-ускуналар етказиб берувчилар (лойиҳани 
моддий-техникавий таьминловчилар) – ўртасида ўзаро кафолатларни амалга ошириш 
тизими давлат ташкилотлари ва тижорат банклари томонидан амалга оширилмоғи 
лозим. 
Улар бир вақтнинг ўзида кредитларни кафолати ва инвестицияларни қайтмаслик 
хатарини кафолатини таьминламоғи керак. Қишлоқ хўжалигида асосий фондларни 
инвестиция механизми уларни такрор ишлаб чиқаришни узлуксиз ва барқарорлигини 
таьминлаб, жалб этилган инвесторлардан самарали фойдаланиш имконини беради. 
Аграр соҳада инвестиция сиѐсатини белгиловчи ўзига хос хусусиятлар ва 
омиллар бевосита миқдор кўрсаткичларидан сифат кўрсаткичларига ўтиши, яъни, 
юқори самара берадиган ва устувор аҳамиятга эга бўлган йўналишларига 
инвестицияларни жалб этишни тақоза қилади. 
Қишлоқ 
хўжалигида 
иқтисодий 
ислоҳотларни 
чуқурлаштириш 
ва 
эркинлаштириш шароитида фермер хўжаликларининг устувор ривожланишини 
таъминлаш орқали тармоқ барқарорлигига эришиш мумкин, яъни: 
- бевосита қишлоқ хўжалигининг ер-сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, 
моддий-техника базасини замонавий техникалар билан жиҳозлаш, юқори ҳосилдорли 
экинлар ва маҳсулдор чорва моллари етиштиришни кенг йўлга қўйиш орқали юқори 
сифатли маҳсулотлар етиштириш;
- қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини кенгайтирувчи хорижий 
инвестицияларни жалб қилиш орқали.


343 
Бунинг учун эса қишлоқ хўжалигига хорижий инвестицияларни жалб этиш ва 
инвестиция фаоллиги қуйидаги тамойиллар асосида амалга оширилиши мумкин: 
- қишлоқ хўжалигига хорижий инвестицияларни кенг жалб этишни 
таъминлайдиган ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, ташкилий ва институционал шарт-
шароитларни мунтазам такомиллаштириб бориш; 
- қишлоқ хўжалиги субъектлари, жумладан фермер ва деҳқон хўжаликларини 
ташқи иқтисодий фаолиятини ташкил этиш, қўллаб-қувватлаш, имтиѐзлар бериш ва 
амалга ошириш механизмларини ривожлантириш; 
- хорижий инвесторларга нисбатан имтиѐзли ва рағбатлантирувчи сиѐсатни 
изчиллик билан олиб бориш; 
- хорижий инвесторлар маблағларини қишлоқ хўжалигининг барқарор 
ривожланишини таъминлайдиган ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш 
имкониятлари кенг бўлган соҳалар, минтақалар ва бевосита қишлоқ хўжалигини 
субъектларига йўналтириш; 

субъектларининг устувор аҳамиятга эга бўлган лойиҳалар ишлаб 
чиқаришларига ҳар томонлама амалий ѐрдам кўрсатиш ва уларни тарғибот қилиш 
тизимини такомиллаштириш. 
Ушбу тамойилларнинг амалиѐтга жорий этилиши бевосита инвестициялар, 
жумладан хорижий инвестицияларни қишлоқ хўжалигига кенг жалб этиш, 
тармоқнинг инвестиция фаоллигини ошириш ва пировардида унинг барқарор 
ривожланишга эришишини таъминлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилади. 
 
Sh.Sh. Toshpo’latova – talaba, TMI 

Download 6,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   ...   312




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish