―ИҚтисодиёт‖ факультети


Тижорат банкларида даромадларни шакллантиришда халқаро стандартларни



Download 6,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet206/312
Sana22.02.2022
Hajmi6,58 Mb.
#101957
1   ...   202   203   204   205   206   207   208   209   ...   312
Bog'liq
Тўплам-конференция-Sayt-10.01.2019

А.Э. Қосимов – магистрант, ТДИУ
Тижорат банкларида даромадларни шакллантиришда халқаро стандартларни 
жорий этишнинг илмий-амалий асослари 
 
Аудиторлик фаолиятининг миллий иқтисодиѐтда тутган муҳим ўрнини 
инобатга олиб, мустакиллик йилларида Республикамизда ташқи аудиторлик фаолияти 
тизимини янада такомиллаштириш ва ривожлантиришга катта эътибор каратиб 
215
Додонов А.А. Бухгалтерский учет в промышленности с основами учета в системе 
бытового обслуживания. М.: ―Легкая и пищевая промышленность‖. 1981. 255 с. 
216
М.Х.Юсупов. Қурилиш материалларининг ишлаб чиқариш харажатлари ҳисоби ва 
назорати. иқ. фан.ном. илмий даражасини олиш учун диссертация автореферати. –Т.: 2002. 
17-б. 
217
Н.П.Кондраков.Бухгалтерский учет -М:. ИНФРА-М.2006. 506 стр.


348 
келинмокда. Аммо, хозирги кунда Республикамизда миллий аудиторлик фаолиятини 
халқаро молия бозори талабларига мос равишда ривожлантиришга берилаѐтган катта 
эътиборга қарамасдан, миллий аудит тизмининг амалий ва методологик асослари 
борасида ўз ечимини кутаѐтган бир қатор масалалар хам мавжуд. Бу муаммоларга 
алоҳида тўхталиб ўтар экан,
2017 йил 7 феврaлдa Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиѐевнинг ПФ-
4947 сонли фaрмони билaн
218
2017-2021 йиллaрдa Ўзбекистонни ривожлaнтиришнинг 
бештa устувор йўнaлиши бўйичa ҳaрaкaтлaр стрaтегияси тaсдиқлaнди. Ушбу хaрaкaт 
стрaтегиянинг учинчи устивор йўналиши
 
―Иқтисодиѐтни ривожлантириш ва 
либераллаштиришнинг 
устувор 
йўналишлари‖ 
да 
3.1. 
Макроиқтисодий 
барқарорликни янада мустаҳкамлаш ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб 
қолиш бандида банк тизимини ислоҳ қилишни чуқурлаштириш ва барқарорлигини 
таъминлаш, банкларнинг капиталлашув даражаси ва депозит базасини ошириш, 
уларнинг молиявий барқарорлиги ва ишончлилигини мустаҳкамлаш, истиқболли 
инвестиция лойиҳалари ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини 
кредитлашни янада кенгайтиришнинг устувор вaзифaлaри белгилaб берилди. Шу 
сабабли, банк тизими барқарорлиги ва инвестициявий фаоллигини янада ошириш, шу 
жумладан, ишлаб чиқаришларни ривожлантириш ва модернизациялашга доир 
инвестиция лойиҳаларига, шунингдек, хизмат кўрсатиш, кичик бизнес ва хусусий 
тадбиркорлик соҳаларига кредит ажратиш ҳажмларини кенгайтириш масалалари ва 
бошқа вазифаларни амалга оширишга тобора кўпроқ эҳтиѐж сезилаѐтганлиги маълум 
бўлмоқда. 
Тижорат банкларнинг даромадлари ва уларнинг манбаларини банк фаолиятига 
қараб, яъни тижорат банклари амалга оширадиган операциялар нуқтаи назаридан 
туркумлаш мумкин
219
. Тижорат банкларининг даромади банк фаолиятининг кредит 
бериш, дисконт фаолияти, траст (ишонч) хизмати кўрсатиш, банкларнинг кафолатлаш 
фаолияти, қимматли қоғозлар билан операциялар, депозитларни қабул қилиш ва 
уларнинг ҳисобини юритиш билан боғлиқ фаолият, бошқа банклар билан вакиллик 
муносабатларига асосланган фаолият, ноанъанавий хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ 
фаолият ва бошқа фаолият турлари натижасида шаклланади. Ушбу фаолиятларнинг 
ҳар бир тури банк ушбу операцияларда қандай вазиятда қатнашишига қараб ажралиб 
туради. Юқоридаги фаолият турларининг баъзилари актив операцияларга кирса, 
баъзилари эса пассив операцияларга киради. Даромадлар ҳар бир фаолият туридан 
турлича келиши мумкин. Актив операциялардан келадиган даромад умумий 
даромадларнинг асосий салмоғини ташкил этади. 
Кредитлаш операциялари воситасида даромадларнинг шаклланишини икки 
таркибий элементга бўлиш мумкин: мижозларга, яъни юридик ва жисмоний
шахсларга кредит бериш; бўш заҳира маблағларини фоиз ҳисобига бошқа
тижорат банкларига вақтинчалик фойдаланишга бериш. Кредит беришнинг иккинчи 
тури банклараро кредит ѐки бошқа банкдаги муддатли депозит шаклида ҳам бўлиши 
мумкин. Кредит бериш фаолиятининг ривожланиши шарт-шароитлари бўлиб, кредит 
муассасалари орасида маълумот айирбошлашнинг яхши йўлга қўйилганлиги, 
воситаларнинг мавжудлиги, яъни банк бозорида ресурсларни қайта тақсимлаш билан 
218
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ―Ўзбекистон 
Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида‖ ги ПФ-
4947-сонли Фармони. ―Ҳалқ сўзи газетаси‖. 2017 йил 8 февраль.. 
219
Камышанов П.И., Камышанов А.П. Бухгалтерская финансовая отчѐтность: составление 
и анализ. – 5-е издание. – М.: Омега-Л, 2016. – 96 с. 


349 
шуғулланувчи воситачиларнинг борлиги ҳамда вакиллик ҳисобварақларини малакали 
бошқариш ҳисобланади. 
Ҳозирги кунда Республикамиз банк тизимида мижозларни ҳамда бошқа 
банкларни кредитлаш тижорат банклари даромадининг асосий қисмини ташкил 
этади. Кўпгина банклар қисқа ва узоқ муддатларга мавжуд маблағларини кредитга 
бериб, турлича фоиз ставкалар ўрнатган ҳолда даромад оладилар. Ҳар бир банк фоиз 
ставкаларини ўз кредит сиѐсатига мос равишда белгилайдилар ва бу ставкалар бир-
биридан фарқланиши мумкин. Бироқ орадаги фарқ унчалик катта эмас, чунки
барча банклар ўз фоиз ставкаларини Марказий банк белгилаб берган мажбурий 
заҳира ставкасига мос ҳолда белгилайдилар. 
Жаҳондаги етакчи мамлакатлар банк тизимида кредитлашнинг кўпгина турлари 
мавжуд бўлиб, улар қай мақсадга йўналтирилганига қараб гуруҳланади.
Хусусан, ипотека, ломбард, овердрафт, контокоррент, истеъмол ва бошқа 
кўпгина кредит турларини санаб ўтиш мумкин. Бироқ бизда одатдаги қисқа ва узоқ 
муддатга кредитлаш кўп ҳолларда қўлланилади. Кўпгина кредит турларининг 
амалиѐтда йўқлиги ҳали иқтисодий тизимнинг мукаммал ривожланмаганлигидан, 
капитал айланишининг сустлиги, кредитлаш билан боғлиқ кўпгина хатарлар 
мавжудлиги каби омилларнинг мавжудлигидадир. 
Дисконт — фаолиятнинг банк томонидан тўланмаган векселлар, чеклар ва 
талабномаларни маълум скидка-дисконт эвазига харид қилиши тушунилади
220

Дисконт — фаолиятнинг асосий турларидан бири бўлиб, банкнинг факторинг 
операциялари ҳисобланади. Факторинг операцияларининг ушбу тури икки хил 
бўлади: регресс ҳуқуқи билан; регресс ҳуқуқисиз. 
Биринчи ҳолатда банк тўловчи томонидан қопланмаган мажбуриятни мол 
етказиб берувчидан талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Иккинчи ҳолатда эса банкда бу 
ҳуқуқ йўқ шу боис хатар юқори ва шунга яраша фоиз ҳам юқори қўйилади. Банк 
томонидан факторинг операцияси учун оладиган фоизлар, яъни мукофот икки 
қисмдан ташкил топади, булар: 
1) тўлов амалга оширилгунга қадар банк кредит ресурсларидан фойдаланганлик 
учун фоизлар; 
2) факторинг операциясининг турига мос равишда бўладиган хатарлар
билан боғлиқ ўрнатиладиган комиссион мукофот бўлади. 
Даромад манбаининг ушбу тури фоизли даромадлар rypyҳгa киради. Траст 
(ишончлилик) ва вакиллик операциялари бўйича банк фаолиятининг ушбу тури 
банкка даромадни мижоз мулкини бошқариш ѐки ушбу мулкка доир айрим махсус 
топшириқларни бажариш орқали комиссион тўловлар шаклида келтиради. Траст 
шартномаларида банк келишувга мувофиқ тарзда мижозга мулкларни бошқариш 
эвазига маълум фоиз ваъда қилади. Вакиллиқ яъни агентлик хизмат турида банк ва 
мижоз орасида операциянинг аниқ тури белгилаб берилган бўлади. Траст 
операцияларида ҳам ўзига яраша мураккаблик мавжуд. Хусусан, жорий йилда мижоз 
мулкидан фойдаланиш эвазига келган даромад келишувга нисбатан паст бўлиши 
мумкин, бунда эса зарар банк томонидан қопланиши керак. Шу боис траст 
хизматлари учун комиссион тўловлар ҳам юқорироқ бўлади. Юқоридаги
хусусиятга кўра, траст хизмати учун комиссион тўлов ҳам қуйидаги
элементлардан ташкил топган: мулкни бошқариш учун олинадиган ўзгарувчан тўлов; 
220 
Банк В.Р. Организация и бухгалтерский учет банковских операций: Учеб. пос. - М.: Ф и 
С, 2014. - 153 с. 


350 
траст иши бўйича натижаларга мос равишда банк оладиган фиксирланувчи 
комиссион мукофот. 
Тижорат банкларининг қимматли қоғозлар билан боғлиқ операциялари ҳам 
банкка маълум даромад келтиради. Фаолиятнинг ушбу тури икки қисмдан ташкил 
топади. Яъни, буларга: банкнинг ўзи томонидан қимматли қоғозлар чиқарилиши ва 
уларнинг бозорда сотилиши; бошқа эмитентлар қимматли қоғозлари билан боғлиқ 
иккиламчи 
бозордаги 
операциялар 
ҳамда 
корхона 
ва 
ташкилотларни 
хусусийлаштириш билан боғлиқ хизматлар киради. Банкнинг тижоратнинг утпбу 
турида оладиган даромади ўзи чиқарган ва бошқа эмитентларнинг акциялар 
курсидаги фарқланиш ва хусусийлаштириш учун оладиган хизмат тўловларидан 
ташкил топади. 
Чет эл банк тизимида қимматли қоғозлар билан бўладиган операциялар даромад 
манбалари орасида катта салмоққа эгадир. Бунга асосий сабаблардан бўлиб, сармоя 
бозорларининг мукаммал ва тўлиқ фаолият юритиши ҳамда капитал айланши 
механизмларининг пухта ишлаб чиқилганлиги деб ҳам қараш мумкин. Афсуски, 
ўзимизда иккиламчи бозор амалда қарийиб фаолият юритмайди. Бироқ ҳали 
мукаммал фаолият кўрсатиш учун етарли даражага етишиш учун кўп вақт керак 
бўлади. 
Шуни таъкидлаш керакки, қимматли қоғозлар билан бўладиган операциялар 
ѐрдамида банклар инвестицион фаолиятни амалга оширишлари мумкин бўлади. 
Ундан ташқари маблағларнинг қимматли қоғозлар орқали молиявий инвестиция 
эвазига ишлаб чиқаришга йўналтирилиши иқтисодиѐт ўсишининг муҳим 
омилларидан бири бўлиб ҳисобланади. Қимматли қоғозлар билан боғлиқ 
операцияларнинг бизнинг мамлакатимизда яхши ривожланмаганлигига банклар 
ихтиѐридаги маблағларнинг етарлича бўлмаслиги ва оқибатда акция, облигациялар 
сотиб олишга йўналтирилмаслиги ҳам сабаб бўлади.
Республикамиз банк тизимида юридик ва жисмоний шахслар маблағларини 
банклар томонидан депозитларга жалб қилиш банк хизматалари орасида энг кўп 
тарқалган туридир. Ҳозир барча юридик шахслар ҳисобварақлари банкларда талаб 
қилиб олингунча депозит шаклида бўлиб, банклар уларни юритиш билан даромад 
оладилар. Демак, юқоридагилардан келиб чиқиб, банк даромадларини шаклига кўра 
қуйидаги уч гуруҳга ажратиш мумкин: фоизли даромад; кўрсатилган хизматлар учун 
комиссион тўлов; бошқа даромадлар — валюта курсларидаги фарқлар, баланс ва 
бозор нархларининг фарқланиши ва бошқалар. 

Download 6,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   202   203   204   205   206   207   208   209   ...   312




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish