―ИҚтисодиёт‖ факультети


Саноат корхоналарида харажатларни пасайтиришда меҳнат унумдорлиги



Download 6,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet208/312
Sana22.02.2022
Hajmi6,58 Mb.
#101957
1   ...   204   205   206   207   208   209   210   211   ...   312
Bog'liq
Тўплам-конференция-Sayt-10.01.2019

 
Саноат корхоналарида харажатларни пасайтиришда меҳнат унумдорлиги 
масалалари 
Миллий иқтисодиѐтда меҳнат унумдорлиги ижтимоий ишлаб чиқариш 
самарадорлигини 
ифодаловчи 
асосий 
кўрсаткичлардан 
бири 
саналади.
Мамлакатимиз Президенти Ш.М.Мирзиѐев 2017-2021 йилларда Ўзбекистон 
Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича 
Ҳаракатлар Стратегиясида ―иқтисодиѐтнинг энергия ва ресурс сарфини қисқартириш, 
ишлаб чиқаришга энергия тежайдиган технологияларни кенг жорий этиш, қайта 
тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш, иқтисодиѐт 
тармоқларида меҳнат унумдорлигини ошириш лозимлиги‖ тўғрисида алоҳида 
тўхталиб ўтилган
222
.
Меҳнат унумдорлиги даражаси ва унинг динамикасига кўпгина омиллар таъсир 
қилади. Ички омилларга корхонанинг техника билан қуролланиш даражаси, 
қўлланилаѐтган технологиянинг самарадорлиги, меҳнат ва ишлаб чиқаришнинг 
энергия билан таъминланиши даражаси, татбиқ этилаѐтган рағбатлантириш 
тизимларининг таъсирчанлиги, кадрларни тайѐрлаш ва малакасини ошириш, кадрлар 
таркибининг яхшиланиши каби корхона раҳбарларига боғлиқ бўлган барча нарсалар 
киради.
222
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ―Ўзбекистон Республикасини янада 
ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида‖ ги 2017 йил 7 февралдаги ПФ-
4947-сонли Фармони.


353 
Ташқи омилларга эса давлат буюртмалари ва бозордаги талаб ҳамда 
таклифларнинг ўзгариши муносабати билан маҳсулот хилма─хиллигининг ошиши, 
сермеҳнатлик даражаси ўзгариши, жамият ва минтақаларнинг ижтимоий-иқтисодий 
ўзгаришлари, моддий техника таъминоти, табиий шарт-шароитлар ва ҳоказолар 
киради.
Меҳнат унумдорлигини оширишнинг моддий асосини ҳозирги кунда фан ва
технологиялар орасидаги узвий ривожланиш, инновацион ютуқларни ишлаб 
чиқаришга жорий этиш ташкил этади. Шунинг учун ҳам моддий-техника омиллари 
гуруҳини, одатда, етакчи ва қолган барча омилларни белгиловчи гуруҳ деб қаралади.
Меҳнат унумдорлигини оширишнинг моддий-техника омилларига фан-техника 
тараққиѐтини узлуксиз ривожлантириш асосида меҳнатнинг техника ва энергия билан 
таъминланишини ошириш киради. Ишлаб чиқаришда фан-техника тараққиѐтининг 
асосий йўналишлари қуйидагилардир: ишлаб чиқаришнинг автоматлаштиришга ўтиш 
муносабати билан уни механизациялаш; меҳнатнинг энергия билан таъминланиш 
даражасини ошириш асосида машина ва асбоб-ускуналар қувватининг ортиши; ишлаб 
чиқаришни электрлаштириш; бутунлай янги технологияларнинг яратилиши; ишлаб 
чиқаришга материал сарфланишининг пасайиши ва моддий ресурсларнинг тежалиши; 
машиналар ва асбоб-ускуналар ихтисослашувининг чуқурлашуви ва шу кабилар.
Миллий иқтисодиѐтда меҳнат унумдорлигини аниқлашда тармоқ ва соҳаларда 
банд бўлганлар сони иккита иккита гуруҳга бўлиб ўрганилади: иқтисодиѐтда банд 
бўлган умумий ходимлар сони ва бевосита ишлаб чиқаришда банд бўлган ходимлар 
сони. Меҳнат унумдорлигининг ҳақиқий даражасини бевосита ишлаб чиқаришда банд 
бўлган ходимлар сони ифода этади. Аммо бошқарувда иштирок этадиган ходимлар 
ҳам ишлаб чиқаришда банд бўлган ходимларга тегишли шароитни яратиб беради.
Бизнинг фикримизча, иқтисодиѐтда меҳнат унумдорлигини баҳолашда 
қуйидаги кўрсаткичлар тизимидан фойдаланиш лозим:
1. Миллий иқтисодиѐтда банд бўлган битта ходимга тўғри келадиган маҳсулот 
ҳажми; 
2. Иқтисодиѐтда бевосита ишлаб чиқариш жараѐнида банд бўлган ходимларга 
тўғри келадиган маҳсулот ҳажми; 
3. Ишлаб чиқарилган маҳсулот бирлигига тўғри келадиган ходимларнинг 
умумий сони;
4. Ишлаб чиқарилган маҳсулот бирлигига тўғри келадиган умумий иш 
вақтининг миқдори; 
5. Ишлаб чиқарилган маҳсулот бирлигига тўғри келадиган ходимларга 
тўланган иш ҳақининг умумий миқдори. 
Бугунги кунда мамлакатимиз иқтисодиѐтини модернизациялаш шароитида 
саноат корхоналарида меҳнат унумдорлигини оширишга катта эътибор қаратилмоқда. 
Шуни таъкидлаш керакки, саноат корхоналарида ишлаб чиқаришни модернизация 
қилиш жаҳон бозорларига чиқиш йўлида ҳал қилувчи омил бўлиб хизмат қилади. 
Шунинг учун саноат корхоналарида меҳнат унумдорлигини оширишнинг иқтисодий-
ижтимоий омилларини аниқлаш, тўғри баҳолаш ва уни ошириш йўналишларини 
ишлаб чиқиш зарур.
Мамлакатимизда иқтисодиѐтни модернизация қилиш ва диверсификациялаш 
шароитида саноат корхоналарида меҳнат унумдорлигининг паст бўлиши, ишлаб 
чиқариш харажатларининг юқори экани, тайѐрланаѐтган маҳсулотларнинг материал 
ва энергияни кўп талаб қилиши ушбу тармоқ корхонлари фаолиятига салбий таъсир 
кўрстади.


354 
Фикримизча мамлакатни модернизациялаш шароитида саноат корхоналарида 
меҳнат унумдорлигини оширишнинг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат :
- замонавий инновацияларга асосланган, юксак самарали техника ва 
технологияларни жорий этиш;
- саноат корхоналарининг инвестицион жозибадорлигини янада ошириш, 
хорижий инвестицияларни янада кўпроқ жалб этиш;
- саноат корхоналарида энергиядан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, 
энергияни тежаш, энергиядан фойдаланишнинг янгича тежамкор усулларини жорий 
қилиш. 
З.Т. Мамадияров - катта ўқитувчи, ТДИУ 

Download 6,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   204   205   206   207   208   209   210   211   ...   312




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish