―ИҚтисодиёт‖ факультети


Корхоналарнинг экспорт салоҳиятини оширишда миллий маҳсулотларни



Download 6,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet108/312
Sana22.02.2022
Hajmi6,58 Mb.
#101957
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   312
Bog'liq
Тўплам-конференция-Sayt-10.01.2019

 
Корхоналарнинг экспорт салоҳиятини оширишда миллий маҳсулотларни 
дифференциациялашнинг роли 
 
Бугунги кунда мамлакат иқтисодиѐтнинг барқарор ва юқори ўсиш 
суръатларини сақлаб қолишда энг аввало, мамлакатнинг экспорт салоҳиятини 
юксалтириш ва миллий маҳсулотларнинг ташқи бозордаги рақобатбардошлигини 
ошириш ҳамда уларнинг янги турларини ишлаб чиқариш муҳим масалалардан бири 
бўлиб қолмоқда. 
Айниқса, ҳукуматимиз томонидан миллий маҳсулотларнинг экспорт 
географиясини кенгайтириш мақсадида экспорт қилувчи корхоналар фаолиятини ҳар 
томонлама 
қўллаб-қувватлаш, 
экспорт 
қилувчиларнинг 
анъанавий 
ташқи 
бозорлардаги мавқеини мустаҳкамлаш, шунингдек, янги бозорларни топиш ва уларни 
ўзлаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Охирги йилларда 
ушбу йўналишда амалга оширилган ислоҳотлар ўзининг ижобий натижаларини 
бериб, хусусан, жорий йилнинг ўтган уч чораги бўйича қилинган таҳлилларга кўра, 
жаҳон бозорларидаги ноқулай конъюнктурага қарамай, иқтисодиѐт тармоқларининг 
экспорт салоҳияти ва экспорт қилувчи корхоналар ҳар томонлама қўллаб-
қувватлангани сабабли ташқи савдо айланмасида ижобий сальдо тенденцияларини 
сақлаб қолинди. Биргина солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича 10 дан ортиқ 
имтиѐз ва преференциялар берилди. 
Муайян натижага эришишни мақсад қилган ҳолда иш юритишни ташкил 
қилиш 
орқали 
амалга 
оширилган 
чора-тадбирлар 
натижасида
2017 йилда иқтисодий ўсиш 5,5 фоизни ташкил этди, экспорт ҳажми қарийб
15 фоизга кўпайди. 2018 йилда экспортнинг умумий молиявий қиймати
12,1 миллиард АҚШ доллардан ортиқ бўлиши кутилмоқда.
Ушбу эришилаѐтган бундай ижобий натижаларни янада юксалтириш учун 
экспорт қилувчи корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаѐтган маҳсулот турларини 
дифференциациялаш жараѐни муҳим ролни бажаради. Маълумки, дифференциация 
бу унсурларнинг бирламчи ажралиб чиқиш жараѐни бўлиб, унсурлар сонининг янги 
хусусиятлар ҳисобига кўпайиши тарзида намоѐн бўлади. Иқтисодиѐтда ишлаб 
чиқариш жараѐнида янги йўналишни танлаш ѐки маҳсулотнинг янги турини яратиш 
билан боғлиқ жараѐнни диверсификациялашув сифатида талқин этилади.po 
Диверсификация тушунчаси лотинчадан олинган бўлиб, ―diversuficatio‖ 
―хилма-хил тараққиѐт‖ деган маънони билдиради. Дифференциация атамаси эса, 
француз тилидан ―differentiation‖ ва лотинчадан differentia сўзларидан олинган бўлиб, 
―ҳар хил‖, ―турлича‖, ―турли хил шакл‖ деган маъноларини англатади.


194 
Эспорт қилувчи корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаѐтган маҳсулот турлари 
турли хил шаклларда дифференциация қилинади. Хусусан, маҳсулотнинг дизайн ѐки 
бренднинг мавқеига, технологиясига, функционал имкониятларига, дилерлик тармоғи 
ва бошқа имкониятларига қараб дифференциацияланади.
Шунинг учун хориж корхоналари томонидан дифференциация стратегияси 
ишлаб чиқилади. Дифференциация рақобат ўйинларидан ҳимоя қилади, чунки у 
брендга нисбатан истеъмолчиларда содиқлик туйғусини уйғотади ва унинг маҳсулот 
нархига нисбатан таъсирини пасайтиради. У ўз навбатида, соф даромаднинг ўсишига 
олиб келади, шу билан бирга сарф-харажатларга доир муаммоларнинг 
кескинлашувини пасайтиради. Натижада дифференциацияни амалга ошириб, 
истеъмолчилар ишончини қозонган корхона, рақибларига қараганда субститутларга 
нисбатан мустаҳкам ўринга эга бўлади. 
Дифференциацияни амалга ошириш баъзи бир ҳолларда бозорда юқори ўринни 
эгаллашда тўсқинликларга учраши мумкин, чунки дифференциация тушунчаси 
кўпинча маҳсулотнинг экслюзивлигини тақозо этади, бу ҳолат бозорда юқори улушга 
эга бўлиш имконини сусайтиради. Бироқ, дифференциация кам сарф-
харажатлиликнинг муқобил позициясини тақдим этади, зеро бундай вазиятга эришиш 
ўз навбатида, зарурий харажатларни талаб этади. Ҳатто соҳа маҳсулотлари 
истеъмолчилари бирон бир фирманинг афзалликларини тан олсаларда, уларнинг 
ҳаммаси ҳам ушбу маҳсулотларни сотиб олишга қодир бўлмайдилар. Бошқа жиҳатдан 
эса, дифференциация сарф-харажатларнинг паст даражаси билан бирмунча мос 
келиши мумкин ва маҳсулот нархларини белгилашга тўсқинлик қилмайди. 
Халқаро амалиѐтда маҳсулотлар дифференциацияси вертикал ва горизантал 
тарзда амалга оширилади. Горизантал дифференциация моҳиятан ―турли маҳсулотлар 
– турли хил талаб‖, вертикал дифференциация эса, ―турли маҳсулотлар – бир хил 
талаб‖ деган маънони англатади. Мазкур икки шакл бир бирини инкор этмайди, балки 
экспорт қилувчи корхоналар томонидан бир вақтнинг ўзида биргаликда қўлланилади. 
Хулоса 
қилиб 
айтганда, 
экспорт 
қилувчи 
корхоналар 
томонидан 
дифференциация стратегиясини тўғри ва самарали ишлаб чиқилиши маҳаллий 
маҳсулотларимизнинг 
халқаро 
бозорлардаги 
юқори 
даражадаги 
рақобатбардошлигини таъминлашга хизмат қилади.
 
М.С. Юсупов – PhD, ТДИУ 
 

Download 6,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   312




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish