I – боб. Корпоратив бошқарув курсига кириш



Download 2,83 Mb.
bet31/61
Sana23.02.2022
Hajmi2,83 Mb.
#118787
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   61
Bog'liq
KORPORATIV

Лп=Қ/(п – в)
бунда Қ - шартли доимий харажатлар ҳажми; п - маҳсулот бирлиги нархи; в - чиқарилаётган маҳсулот бирлигининг ўзгарувчан харажатлар қиймати. Кўриниб турибдики, ялпи фойданинг ўсиши чиқарилаётган маҳсулот ҳажмининг ўсиш қийматидан анча катра бўлиши лозим. Турли корхона- ларни ишлаб чиқариш воситаси ҳажми бўйича таққослашни уларда маҳсулот чиқариш ҳажми бир хил бўлган ҳоллардагина амалга ошириш мумкин. Молиявий восита Лф соф фойда ўсишининг ялпи фойда ўсишига нисбати сифатида ҳисоб-китоб қилинади. Бу ерда ҳам чизиқсиз боғлиқлик яққол кўзга ташлантб туради ва ҳисоб-китоблар ўзига хослигини белгилаб беради. Мофиявий восита ҳажмини қуйидаги тарзда аниқлаш мумкин:
Лф=CП/(CП – И)
бунда CП - соф фойда ҳажми; И - кредитлар бўйича тўланадиган фоизлар ҳажми. Корхона қарзга олинган маблағларни қанчалик кўп жалб этса, молиявий восита қиймати шунчалик катта бўлади. Корхоналарни уларнинг молиявий воситаси ҳажми бўйича таққослаш учун уларнинг бир хил ялпи даромад ҳажмига эга бўлиши зарур. Молиявий восита мавжудлигида фойданинг фоиздаги ўсиши ялпи даромаднинг мос келувчи ўсишига тўғри келмайди. Шу боис баъзида янги кўрсаткич - ўз маблағларининг рентабеллиги киритилади. У соф фойда ҳажмининг ўз маблағлари ҳажмига нисбати сифатида аниқланади. Кўриниб турибдики, фойда мавжудлигида қарзга олинган капиталдан фойдаланиш ушбу кўрсаткични оширади. Иқтисодий воситаларни аниқлаш маҳсулот чиқаришнинг ўсиши ва соф фойдани бир-бири билан боғлайдиган учинчи кўрсаткични киритиш ҳақидаги фикрнинг туғилишига олиб келади.
Ялпи даромад/ Маҳсутот чиқариш ҳажми/ Соф фойда /Ялпи даромад= Соф фойда /Маҳсулот чиқариш ҳажми.
Мазкур коэффитсиент корхонанинг якуний фаолият наcижасини маҳсулот чиқариш ҳажми билан боғлайди. Шу билан бир пайтда у ёки бу натижа вужудга келишининг сабабларини аниқ ажратиш йўқолади. Шундай қилиб, срруктура коэффитсиентлари ҳиссадорлик жамияти капиталини тавсифлайдиган статик тасвирни ифодалайди. Шу билан бир пайтда ишлаб чиқариш воситаси ва молиявий восита капиталнинг динамик хусусиятлари, у ёки бу омиллар ҳаракатига жавоби ҳақида ахборот беради. Баъзида молиявий восита ҳаракати ўз маблағларининг рентабельлиги орқали кўриб чиқилади. Бу ҳолатда бири фақат ўз маблағиаридан фойдаланадиган, иккинчиси эса ҳам ўз маблағлари, ҳам қарзга олинган маблағлар ҳисобига ривожланадиган корхоналарнинг ўз маблағлари рентабеллиги ўртасидаги фарқни ифодалайдиган молиявий восита самараси кўрсаткичи киритилади. Бунда самаранинг ўзи икки мультипликатив омилга ажратилади: дифференциал ва молиявий восита елка,. Дифференциал - бу корхона ишининг рентабеллиги ва қарзга олинган маблағлар ўртача ҳисоб-китоб фоиз ставкаси ўртасидаги 1 коэффитсиентга (солиқ ставкаси) кўпайтирилган фарқдир. Шу бллан бир пайтда восита елкаси бу - қарзга олинган маблағларнинг ўз маблағларига нисбатидир. Келтирилган динамик тавсифлар бўйича риск ҳажмининг миқдорий тавсифини киритиш мумкин. Кўриниб турибдики, ишлаб чиқариш (молиявий) воситаси қиймати қанчалик катта бўлса, ишлаб чиқариш (молиявий) характерига эга йўқотишлар билан боғлиқ риск шунчалик катта бўлади. Олинадиган коэффитсиентлар ҳажмсиз эканлиги сабабли уларни таҳлил қилиш қийинчилик туғдирмайди. Масалан, битта тармоққа мансуб корхоналар учун ушбу коэффитсиентларни ҳисоб-китоб қилиш мақсадга мувофиқ. Бу ҳолатда коэффитсиент ҳажми бўйича капитални қуйидагиларга струк- туралаш имконияти пайдо бўИади: *паст рискли; * ўртача рискли; * юқори рлскли. Бунда ишлаб чиқариш ёки молиявий таркибий қисм албатта келишиб олиниши лозим. Шуни эътиборга олиш керакки, рисклар потенциал характерга эга бўлади ва қуйидаги ҳолларда пайдо бўлади: * корхона чиқарилаётган маҳсулот ҳажмини турли усуллар билан кўпайтиришга ҳаракат қилса; * иқтисодий вазият беқарор бўлиб, корхонанинг бозордаги аҳволига салбий таъсир кўрсата оладиган омиллар ҳаракат қиладиган бўлса. Молиявий воситани кўриб чиқишда шунингдек, унинг корхона қимматли қоғозлари бозор тавсифи билан алоқани кўриб чиқмаслик нотўғри бўларди. Бу ҳеч бўлмаса, капиталнинг фундаментал ва техник таҳлили маълумотларининг таҳлилий боғлиқлигини ортишга имкон бериши нуқтайи назаридан қизиқиш уйғотади. Шуниси қизиқарлики, капитал тавсифини аниқлаш учун фонд бозори таҳлилининг кучли воситаси сифатида маълум бўлган САРМ назариясидан фойдаланиш мумкин. У ҳақида ўтказиладиган баҳолашларни яхшироқ тушуниш учун зарур бўлган асосий маълумотлар 3-иловада келтирилган. Корхонанинг қимматли қоғозлари хусусийини тавсифлайдиган энг муҳим тавсифлардан бири β (бета) коэффитсиенти ҳисобланади. Маълум бўлишича, ушбу коэффитсиент корхонанинг молиявий воситаси, демак, капитал таркиби билан бевосита боғлиқ экан. Масалан, аниқланишича, акциялар учун талаб қилинадиган зарурий фойда меъёри қуйидаги кўринишда ифодаланиши мумкин:
Рж = и +((Рм - и) / а2и) (ржим аи) (1+Д(1 - Тс )/С )
бунда и - рисксиз фоиз ставкаси; Р- бозор портфелидан кутилаётган даромадлар; аи - бўлиши мумкин бўлган бозор фойдасини тақсимлашдан ўртача квадратик оғиш; ажу - қарзга олинган маблағлар йўқлигида ж қимматли қоғозлар учун бўлиши мумкин бўлган фойда қйматини тақсимлашдан ўртача квадратик оғиш; ржим - қарзга олинган маблағлар йўқлигида ж қимматли қоғозлар пакетидан олинадиган фойда ва бозор портфели ўртасида корреляция коэффитсиенти; Д/С - қарз миқдорининг ўз капиталига нисбати; Т - фойда солиғи.


Download 2,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish