I – боб. Корпоратив бошқарув курсига кириш


Жамиятнинг бошқарув органлари



Download 2,83 Mb.
bet29/61
Sana23.02.2022
Hajmi2,83 Mb.
#118787
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   61
Bog'liq
KORPORATIV

9.3. Жамиятнинг бошқарув органлари

Жамиятнинг олий бошқарув органи иштирокчилар умумий йиғилиши бўлиб, унда барча иштирокчилар қатнашиш ҳуқуқига эгадир. Жамиятнинг ҳар бир иштирокчиси устав фондидаги улушига мутаносиб равишда умумий йиғилишда овозлар сонига эга бўлади (айрим ҳолатлар бундан мустасно, масалан кумулятив овоз беришда). 0,01% улуши иштирокчига бир овоз беради деб аниқлаш қулай бўлиши мумкин. Бу ҳолда, юқорида кўрилган мисол учун овозлар сони қуйидагича бўлиши мумкин: М.В. Акрамовда-(16,10% х 1 овоз: 0,01%) 1610 овоз, В.Д. Эргашев- (40,07% х 1 овоз: 0,01%) 4007 овоз ва В.И. Тарасов- (43,83% х 1 овоз : 0,01%) 4383 овоз.


Энг муҳим масалалар белгиланган катталикда (йиғилишда қатнашувчи акциядорлар овозининг ¾ қисми кўпчилиги билан) кўпчилик овоз билан ҳал қилинадиган АЖдан фарқли равишда, МЧЖда энг муҳим масалалар йиғилишда қатнашувчиларнинггина эмас, балки барча иштирокчиларнинг бир овоздан мақуллаши билан ҳал қилинади. Яъни гап йиғилишда қатнашаётган иштирокчилар ҳақида эмас, айнан барча иштирокчилар ҳақида кетмоқда. Иштирокчилар умумий йиғилиши кун тартибини шакиллантириш тартиби ҳам анча эркин тусга эга. Умумий йиғилиш навбатдагими ёки навбатдан ташқарими, кун тартибини ким шакиллантиришидан қатъий назар- жамиятнинг ҳар қандай иштирокчиси йиғилишдан 15 кун олдин кун тартибига қўшимча масалалар киритишга ҳақли бўлиб, улар кун тартибига киритилиши шарт (умумий йиғилиш ваколатига кирмаган масалалар бундан истисно).
Ягона иштирокчиси бўлган жамиятларда умумий йиғилиш ваколатига кирган масалалар ягона иштирокчи томонидан шахсан қабул қилинади ва ёзма шакилда расмийлаштирилади. Жамият уставида Кузатув кенгаши ташкил қилиниши назарда тутилган бўлиши мумкин, аммо бу шарт эмас. Жамиятнинг жорий фаолиятига раҳбарлик яккабошчилик ижроия органи (директор) ёки коллегиал ижроия органи (бошқарув, дирекция) томонидан амалга оширилади. Ижроия органи жамият иштирокчилари умумий йиғилиши томонидан сайланади ҳамда умумий йиғилишга ва ташкил қилиниши жамият уставида назарда тутилган бўлса кузатув кенгашида ҳисобот беради. Жамият уставида тафтиш комиссиясининг ташкил қилиниши (тафтишчининг сайланиши) назарда тутилган бўлиши мумкин. Иштирокчиларнинг сони 15 кишидан ошиқ бўлган жамиятларда тафтиш комиссиясининг ташкил қилиниши (тафтишчининг сайланиши) мажбурийдир. Молия ҳисоботларининг тўғрилигини, бухгалтерлик ҳисоби юритилишининг тартиби ўрнатилган талабларга мувофиқ келишини текшириш учун умумий йиғилиш қарорига биноан қонунчиликда белгиланган тартибда аудиторлик ташкилоти жалб қилинади.
Таянч иборалар: масъулияти чекланган жамият, қўшимча масъулиятли жамият, таъсис ҳужжатлари, ёлланма ишчи ходимлар, устав фонди, соф активлар, коллегиял ижроия органи, дирекция, ижроия органи.



Download 2,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish