I – боб. Корпоратив бошқарув курсига кириш


IX боб. МАСЪУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ЖАМИЯТНИ ТУЗИШ ВА ФАОЛИЯТИНИ БОШҚАРИШ ХУСУСИЯТЛАРИ



Download 2,83 Mb.
bet27/61
Sana23.02.2022
Hajmi2,83 Mb.
#118787
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   61
Bog'liq
KORPORATIV

IX боб. МАСЪУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ЖАМИЯТНИ ТУЗИШ ВА ФАОЛИЯТИНИ БОШҚАРИШ ХУСУСИЯТЛАРИ

9.1. Масъулияти чекланган жамиятларнинг моҳияти ва зарурлиги
Масъулияти чекланган жамият (МЧЖ) деганда бир ёки бир неча шахслар томонидан таъсис этилган, устав фонди таъсис ҳужжатлари билан белгиланган миқдорда улушларга бўлинган хўжалик жамияти тан олинади. Масъулияти чекланган жамиятнинг иштирокчилари унинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайдилар ва ўз улушлари қиймати доирасида жамият фаолияти билан боғлиқ зиён кўриш таваккалчилигини ўз зиммаларига оладилар.
МЧЖ ва қўшимча масъулиятли жамиятнинг (ҚМЖ) тузилиш ва фаолият кўрсатиш ҳуқуқий асослари Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси томонидан 2001-йил 6-декабрда қабул қилинган ягона “Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонун билан тартибга солинади.
МЧЖ ва ҚМЖнинг ягона фарқи шундаки, ҚМЖ иштирокчилари жамият таъсис ҳужжатларида белгиланган миқдор даражасида улушларга мутаносиб жамиятнинг мажбуриятлари бўйича ўз мулклари билан солидар равишда субсидар жавобгардирлар. ҚМЖ иштирокчилари жавобгарлигининг чегаравий миқдори жамият уставида аниқланади. Шунинг учун, агар алоҳида бошқача таърифланган бўлмаса қуйида МЧЖ учун баён этилганларнинг ҳаммаси ҚМЖга ҳам тааллуқлидир (бундан кейин-жамият).
Жамият таъсисчилари (иштирокчилари), уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини кўриб ўтамиз. Ҳуқуқий ва жисмоний шахслар жамиятнинг иштирокчилари бўлиши мумкин. Бунда, давлат ҳокимият ва бошқарув органлари жамият иштирокчилари бўлишлари мумкин эмас, бироқ давлат корхонасининг хусусийлаштирилиши натижасида жамиятнинг тузилиши ёки қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳоллар бундан истисно. Жамият унинг ягона иштирокчиси бўлиб қоладиган бир шахс томонидан таъсис қилиниши мумкин. Бу ҳолда жамиятнинг ягона иштирокчиси бўлиб ягона иштирокчи томонидан тузилган бошқа хўжалик жамияти (мисол учун, акциядолик) бўлиши мумкин эмас. Жамият иштирокчиларининг сони 50 шахсдан ортиқ бўлиши мумкин эмас. Ёлланма ишчи ходимларнинг сони қонун билан чегараланмаган бўлиб ихтиёрий бўлиши мумкин. Таъсисчилар томонидан тасдиқланадиган жамият таъсис шартномаси ва устави жамиятнинг таъсис хужжатларидир, жамиятни ягона шахс таъсис қилган ҳоллар бундан мустасно. У ҳолда ягона таъсисчи тасдиқлаган устав жамият таъсис хужжати ҳисобланади.
Жамият иштирокчилари жамият фаолиятини бошқаришда қатнашиш, унинг фаолияти ҳақида маълумот олиш, жамиятнинг бир ёки бир неча иштирокчисига устав фондидаги ўз улушини сотиш ёки бошқа тарзда ўтказиш, исталган вақтда бошқа иштирокчиларнинг розилигисиз жамиятдан чиқиш, жамият тугатилганда унинг кредиторлари билан ҳисоблашишлар тугутилгандан кейин қолган мулкнинг бир қисмини олишга ҳақлидир.
Биргаликда жамият устав фондининг камида 10 фоиз улушига эга бўлган иштирокчилар суд орқали ўз вазифаларини қўпол равишда бузаётган ёки ўз харакатлари (харакатсизлиги) билан жамиятнинг фаолият юритишига имкон бермаётган ёки сезиларли даражада тўсқинлик қиладиган иштирокчини жамият таркибидан чиқарилишини талаб қилишга ҳақлидирлар. Жамият иштирокчилари таъсис ҳужжатларида назарда тутилган тартибда, ҳажмларда ва муддатларда ўз улушларини киритишга жамият фаолиятига доир тижорат сирларини ошкора қилмасликка жавобгардир. Жамият иштирокчилари қонунчиликда ва таъсис ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлиши мумкин.

Download 2,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish