I – боб. Корпоратив бошқарув курсига кириш


Интегратцион ривожланиш стратегиялари турлари



Download 2,83 Mb.
bet25/61
Sana23.02.2022
Hajmi2,83 Mb.
#118787
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   61
Bog'liq
KORPORATIV

Интегратцион ривожланиш стратегиялари турлари

Бундай алоҳида бўлиб олиш бизнеси муносиб баҳоланмаган ва уни сотиш айни пайтда фойдали бўлмаган ҳолларда мақсадга мувофиқ, Ёки корпорация бундай бизнес-лойиҳа билан бошқа лойиҳаларни якунлагандан кейин шуғулланиш истагида бўлиши мумкин. Алоҳида бўлиб олишнинг учинчи сабаби ноқулай бозор конъюнктураси ҳисобланади, бунда бизнес захирага, қолиб кетади. Лойиҳани амалга ошириш мос келувчи жараёнлар бўйича қонунчиликда қатъий белгилаб қўйилганига мувофиқ рўй беради.



8.3 Корпорацияианинг интеграция турлари ва типлари

Корпоратив бизнеснинг мавжуд интеграция шакллари хилма-хиллигидан горизонталь интеграциялашган, вертикал интеграциялашган ва конгломерат типдаги корпорацияларни алоҳида ажратиб корсатиш мақсадга мувофиқ. Горизонталь интеграциялаш натижасида вужудга келадиган корпоратив тузилмалар битта тармоқ корхоналарининг саъйҳаракатларини бирлаштириш тенденциясини акс эттиради. Ахир дастлаб капитал марказлашуви бир ерга жамланиши хўжалик субъектларини, жумладан, бир хил турдаги структураларни бирлаштириш ҳисобига қўшимча капитал жалб қилиш йўли билан мустаҳкамлашда ўз аксини топади. Горизонталь интеграция битта тармоқдаги бир хил ишлаб чиқариш тавсифномасига эга бўлган капиталлар бирлашувини акс эттиради, у Ўзбекистоннинг ҳозирги кун шароитларида ўз аҳамиятини йўқотмаган. Иқтисодиётда горизонталь интэграрциянинг имкониятлари ҳали батамом фойдаланиб бўлинмаган. Бу кўплаб тармоқларда капиталнинг бир ерда жойлашув даражаси етарли эмаслиги, бир хил турдаги маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш соҳаларининг ривожланиши якунланмаганлиги натижасидир. Горизонталь интеграциялашган структураларга умумий бошқарув асосида бирлашиш шакли хос. Горизонталь алоқаларнинг бу тизимида алоҳида корпоратив тузилмалар йирик бир тузилманинг таркибий қисмлари ҳисобланади. Ривожланишнинг маълум бир босқичида капиталнинг жамланиш тенденцияси бир-бири билан технологик жиҳатдан боғлиқ ишлаб чиқаришларга тарқалади. Бу ҳолат вертикал интегратсиянинг ривожланишида ўз аксини топади. Вертикал интеграция деганда кенг маънода. корпоратив тузилмалар хўжалик субъектларининг ўзаро алоқалари тушунилади, шу тариқа, бир субъектнинг маҳсулотлари бошқа субъект учун хомашё ҳисобланади. Яъни, корпорациянинг ишлаб чиқариш функцияларини амалга ошириши технологик жиҳатдан мураккаб товар ва хизматларни ишлаб чиқиш ва бозорга самарали олиб чиқиш билан боғлиқ бўлган, кетма- кетликдаги ташкилий усуллар асосида таъминланади. Вертикал интеграцияда ўз маҳсулотини бош компанияга етказиб берувчи турли поғонадаги субпудратчилар иерархиясидан ташкил топади: тайёрлаш (қазиб чиқариш). қайта ишлаш (ишлов бериш), якуний маҳсулот ишлаб чиқариш, уни сотиш. Ушбу турдаги интеграциянинг негизида ишлаб чиқариш жараёнларининг бир-бири билан технологик боғлиқлиги ётади. Вертикал интеграцияда ташкил этиладиган бирлашмалар маҳсулотни ишлаб чиқиш ва бозорга самарали чиқаришнинг ташкилий-бошқарув, молия-хўжалик усуллари сифатида тавсифлаш мумкин. Вертикал интеграция асосий маҳсулотлар ишлаб чиқариш билан уйғунликда хомашё ишлаб чиқаришни қамраб олиш йўналишида ривожланиши мумкин. Хўжалик амалиётида у баъзида юқорига йўналган интеграция деб ҳам аталади. Масалан, алуминий саноатида: алуминий оксиди ва бокситлар қазиб олиш - металл ишлаб чиқариш; шина ишлаб чиқаришда: каучук плантацияси - шина заводи, нефть саноатида: нефт. қазиб олиш - нефт маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва ҳоказо. Агар вертикал интеграциянинг ривожланиши сотув тизимини қамраб олиш йўналишида бўлса, пастга йўналган интеграция дейилади: бензин ишлаб чиқариш - автомобильларга ёқилғи қуйиш стансиялари. Вертикал интеграция унинг асосида ташкил этиладиган корпоратив структураларга сезиларли афзалликлар тақдим этади: биринчидан, маҳсулотнинг мураккаб ишлаб чиқариш цикллари бўйича ҳаракатланишида иқтисодий ютуққа эришилади; иккинчидан, бутловчи қисмларни таклиф қилишдаги кейинги ҳар битта ишлаб чиқариш циклида мос келувчи ахборот олиш зарурати билан боғлиқ ноаниқликлар камаяди; учинчидан, иқтисодиётнинг бир секторидаги рискларни бошқа секторларга қайта тақсимлаш имконияти пайдо бўлади; тўртинчидан, трансакция харажатлари камаяди; бешинчидан, кўплаб қўшимча натижалар олинади (қўшимча ахборотга эга бўлиш, солиқлардан тежаб қолиш ва ҳоказо). Вертикал интеграция бутун технологик занжир бўйлаб рискларни қайта тақсимлаш имконини беради. Конгломерат бирлашмалар ҳам анча кенг тарқалган бўлиб, улар технологик жиҳатдан бир-бири билан боғлиқ бўлмаган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича тузилмалар билан ифодаланади, яъни гап тўлдирувчи интеграция ёки ишлаб чиқаришни диверсификациялаш ҳақида боради. Шу туфайли маблағларнинг пасайиш босқичида турган ишлаб чиқариш тармоқларидан кўтарилиш босқичидаги ишлаб чиқаришларга йўналтириш имконияти пайдо бўлади. Диверсификация мавсумий тебранишларга бардош беришга ёрдармлашади, фойдаланилмаган ишлаб чиқариш қувватлари ҳисобига кучли экспанция манбаси бўлиб хизмат қилади, ўз ресурсларини қайта йўналтириш йўли билан капитални янгилашга имкон беради, рақобат кураши билан боғлиқ харажатларни камайтиради. Бундай стратегияни амалга оширар экан, компания янги товарлар чиқаради, янги бозорлар томон йўналиб, ўз тармоғи ва унинг учун анъанавий бўлган бизнес доирасидан четга чиқади. Конгломерат капитал ва мулкнинг бирлашиш жараёнини акс эттиради; бу ўзига хос ёпиқ капиталар бозори бўлиб, диверсификацияланган фаолият турларидан пул маблағларининг бир ерга жамланиши рўй беради. Энг самарали лойиҳаларга йўналтириладиган пул маблағлари ва диверсификацияланган активларни бошқариш бўйича умумий марказ ташкил этилади. Бу вазиятда, хўжалик амалиёти тажрибасининг корсатишича, мувофиқлаштирувчи марказ конгломерат аъзоларига доим ҳам зарурий таъсир кўрсата олмайди. Кўпроқ таркибий бўлинмаларнинг ўзида фойдани қайта инвестициялаш жараёни боради, яъни етакчи бўғиннинг алоҳида структураларга таъсир даражаси ўз чегараларига эга ҳисобланади. Конгломерат ташкилий струкрураси доим ҳам ресурсларни оқилона тақсимлашга имкон беравермайди, Корпорацияларнинг интеграция типлари. Интеграция жараёнлари орасида учта асосий бирлашмалар турларини ажратиб кўрсатиш мумкин: мулкий муносабатлар асосида интеграция; ресурслар ва хизматлар устидан назоратни бир ерга жамлаш асосида интеграция; структура қатнашчиларининг айрим ҳокимлик ваколатларини кўнгилли марказлаштириш асосида интеграция, Биринчи турдаги бирлашмалар доирасида биринчи навбатда, классик холдинглар ажралиб туради, Бу ерда корхоналар мулкининг расмий ҳуқуқлар назорат пакети бош компания қўлида бўлади (гап акциялар назорат пакети ҳақидагина эмас, чунки қатор холдингларда шўба, корхоналар акциядорлик жамиятлари ҳисобланмасдан, масъулияти чекданган жамият ёки давлат унитар корхоналари шаклига эга). Холдингдан ташқари, бу гуруҳга МСГ, концерн, консорстиум, трест киради. Учинчи турдаги бирлашмалар маълум маънода бундан олдинги корпоратив тузилмаларга хос бўлган воситалардан фойдаланиш билан тавсифланади. Бу қаторга концерн, МСГ. консорстиум, синдикат ва трестлар киради.


Download 2,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish