8.2. Корпоратсияларнинг интеграцион ривожланиш стратегиялари
Ўз олдига интеграцияланишни мақсад қилиб қўйган корпорация интеграцион стратегиясининг белгиланган босқичларини амалга оширади. Йириклаштирилган тарзда корпорациялар ривожланишинирлг интеграцион стратегияси уч босқичга тақсимланади: Биринчи босқич - ташкилий лойиҳалашни ифодалайди, бу ерда интеграция ҳақида қарор қабул қилинади, стратегиялар ишлаб чиқилади, амалга ошириш жараёнлари режалаштирилади ва ҳоказо. Иккинчи босқичда ишлаб чиқилган режалар ва чора-тадбирлар асосида лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилади ва интеграция жараёни амалга оширилади. Корпорация таркибига кирадиган компаниялар ёки корпорацияларни ташкилий структураси ўзгаради, ишлаб чиқариш ва бошқарув алоқаларининг ҳир ҳолатдан бошқа ҳолатга ўтиши рўй беради. Лойиҳани амалга оширишнинг иккинчи босқичида қуйидагииар амалга оширилиши мумкин: 1.Қўшилиш. Қўшилиш деб янги жамиятнинг унга қўшилиши ҳақида қарор қилган, уларнинг фаолият юритиши тўхтатиладиган бир нечта жамиятларнинг барча ҳуқуқ ва мажбуриятиари берилиши йўли билан ташкил топишига айтилади. Бошқача айтганда, ҳар бир жамиятни юридик жиҳатдан тугатиш рўй беради ва янги ташкилий структура тузилади. Мос равишда барча мавжуд бошқарув органлари бекор қилинади ва янги ташкил қилинган компанияда акциядорлар умумий йиғилиши, Директорлар кенгаши, Бошқарма - ҳаммаси янгидан рашкил этилади. Қўшилишда иштирок этадиган жамиятларнинг акциялари бекор қилинади ва кейинчалик янги жамиятнинг акциялари чиқарилади. Шу сабабли дастлаб, янги ташкил қиҳнган акциядорлик жамиятини бошқариш учун овоз бериш тартиби қўшилиш ҳақидаги шартномада белгилаб берирлади. 2. Бирлашиш. Бирлашиш деб жамиятнинг барча ҳуқуқ ва мажбуриятларини бошқа жамиятга берган ҳолда ўз фаолиятини тўхтатишига айтилади. Яъни, ўзига жамиятни бирлаштириб оладиган ташкилот бу жамиятнинг барча мулкий мажмуаларини, активлари ва ҳоказоларни идора қилиши мумкин, лекин шу билан бир пайтда у мазкур жамиятнинг учинчи шахслар олдидаги барча мажбуриятларини ҳам ўз зимасига олади. Бирлаштириладиган жамият акциядорлар умумий йиғилишини чақиради ва бирлашиш хақидаги масалани ҳал этгач, топшириш далолатномаси тузади. Бирлашиш жараёнидан кейин жамиятни бирлаштириб олган ташкилот қўшиб олинган мулк суммасига тенг акциялар қўшимча эмиссияси чиқаради ва тарқаради. Акциядорлар сонининг ортишидан келиб чиқиб, Директорлар кенгаши аъзолари сони ҳам оширилиши мумкин. 3. Тугатиш. Жамиятни тугатиш жамиятнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини бошқа шахсларга ўтказмаган ҳолда унинг фаолиятини тўхтатишни англатади. Жамиятни кўнгилли равишда тугатиш ҳақида қарор акциядорлар умумий йиғилишида қабул қилинади, мажбурий равишда тугатиш эса суд қарорига кўра амалга оширилади. Шундан кейин жамият мулкини унинг барча кредиторлари, сўнгра акциядорлар ўртасида тақсимлаш рой беради ва жамиятни тугатиш жараёни юридик шахслар давлат реэстрига мос келувчи қайд киритиш билан якунланади. 4. Ўзгартириш. Жамият масъулияти чекланган жамиятга, ишлаб чиқариш ширкатига ёки нотижорат ҳамкорлигига ўзгартирилиши мумкин ўзгартириш тартиби ва шартлари, жамият акцияларини масъулияти чекланган жамият қатнашчиларининг қўйилмаларига ёки ишлаб чиқариш ширкати аъзоларининг пай бадалларига алмаштириш тартибига алоқадор масалалар билан биргаликда жамиятни ўзгартириш масаласи қўйилади. Шундан кейин барча қатнашчилар томонидан ўзгартирилган ташкилотнинг таъсис ҳужжатлари тасдиқланади, унинг бошқарув органлари сайланади. Ўзгартирилган ташкилот бунга қадар мавжуд бўлиб келган жамиятнинг барча ҳуқуқ ва мажбуриятларини ўзида сақлаб қолади. 5. Тақсимлаш. Тақсимлаш деб ташкилот фаолиятини тўхтатиш ва унинг барча ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларини янги ташкил эииладиган жамиятларга бериш тан олинади. Акциядорлар умумий йиғилишида кун тартибига жамиятни тақсимлаш тартиби ва шартлари, янги жамиятлар ташкил қилиш, тақсимланадиган жамият акцияларини янги ташкил этиладиган акциядорлик жамиятлари акцияларига алмаштириш тартиби ҳақидаги масалалар қўйилади, шунингдек, тақсимлаш баланси тасдиқ- ланади. Агар умумий йиғилиш томонидан барча масалалар бўйича қарорлар қабул қилинадиган бўлса, шундан кейин янги ташкил этилган ҳар битта жамиятни бошқариш уларнинг ўз акциядорлар умумий йиғилиши томонидан ва қабул қилинган шартларга мувофиқ амалга оширилади. Ташкилотни тақсимлаш масалалари бўйича овоз беришда қатнашмаган ёки қарши овоз берган шахсларга келадиган бўлсак, улар жамият тақсимлангунга қадар ўзларига тегишли бўлган акциялар сонига пропорционал равишда, янги ташкил этилган ҳар бир жамиятнинг худди шу ҳуқуқларни берадиган акцияларини олишлари лозим. 6. Ажратиш. Ажратиш деб уларга ўз фаолиятини тўхтатмаган ҳолда уларни ажратадиган ташкилотнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларининг бир қисми бериладиган битта ёки бир нечта жамиятларни ташкил қилишга айтилади. Акциядорлар умумий йиғилишида кун тартибига жамиятни ажратиш, уни ажратиш тартиби ва шартлари ҳақида, ташкилот акцияларини алмаштириш ва бу алмаштириш тартиби, тақсимлаш балансини тасдиқлаш ҳақида масалалар қўйилади. Учинчи босқичда - (интеграция фаолияти мониторинги) озгартирилган корпорация фаолиятини кузатиб борилади ва назорат қилинади, қилинган ишларга якун ясалади ва натижалар баҳоланади, интеграцияга иқтисодий баҳо берилади. Интеграция жараёнлари турли йўналишдаги характерга эга бўлиши мумкин: ўз манбалари ҳисобига фаолиятни кенгайтириш қошимча эмиссияларни, акциялар гарови асосида кредитлашни, овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган акциялар структурасидаги ўзгаришларни, фонд бозорининг ҳосила воситаларидан фойдаланиш. ва ҳоказолар талаб қилади (7-жадвал). Рационаллаштиришда корпорацияни ривожлантириш дастурига мувофиқ активлар сафоҳиятини рангларга ажратиш кўзда тутилади ва уларни аҳамияти даражаси бўйича компанияларга тарқатиш амалга оширилади. Бунинг натижасида молиявий холдинг муносабатлари юзага кетади, яъни устувор ранг даражасига кирмаган бизнес-лойиҳа, одатда, юридик шахсни ташкилий-ҳуқуқий расмийлаштириш шартларида корпорация доирасида қолиб кетади.
Do'stlaringiz bilan baham: |