Халқаро туризм статистикаси


Статистик кузатув хатолари ва кузатув материаллари устидан назорат



Download 140 Kb.
bet8/9
Sana24.02.2022
Hajmi140 Kb.
#251217
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
1482341300 66720

Статистик кузатув хатолари ва кузатув материаллари устидан назорат. Статистик кузатувларнинг синчиклаб ишлаб чиқилган режаси туризм ҳақида ишончли маълумотлар олишнинг гаровидир. Лекин у қанчалик икирчикиригача пухта ўйланмасин ва ҳисобчилар йўл – йўриқга амал қилишга қанчалик интилишмасин ҳар қандай статистик кузатувда хатоларга йўл қўйилиши мумкин. Хато ва камчиликлар турли сабабларга кўра пайдо бўлади. Жамланган келишув натижасида, умумлаштиришда, формулярни нотуғри тўлғазилганда, сўралувчилар эслатган далиллар ёддан чиққанда ва ҳ.к.
Статистикада ҳамма хаторлар олдиндан кўзда тутилган ва кўзда тутилмаганларга бўлинади.
Кўзда тутилмаган систематик нуқсонлар, хатолар асосан сўровларда умумлаштирилган кўрсаткичлар ҳисобига пайдо бўлади (ташриф буюрувчининг ёши, унинг даромади, тунаш сонлари ва шунга ўхшашлар). Кўзда тутилган хатолар, номидан ҳам кўриниб турибдики, сўралувчининг онгли равишда ҳақиқатни яширишидан пайдо бўлади. Бу хатолар бир йўналишда маълумотларни унинг катталик кўрсаткичларини бузиб, пасайтириб кўрсатади (масалан, туристик фирмалар обороти). Кўзда тутилган хатолар статистик тадқиқотлар учун жуда хавфли. Уларни аниқлаш ва тузатиш учун озмунча куч талаб этилмайди.
Аниқланган барча хатолар иложи борича тузатилиши керак. Бунинг учун кўпинча назорат сўровлари ўтказишга телефон, почта орқали сўровлар олишга тўғри келади. БТТ экспертларининг фикрича, қиммат турадиган текширишлар чоғида хатолар 5 % дан, пилотаж тадқиқотлар чоғида 13 % дан ошмаслиги зарур.
Тўпланган ахборотлар солиштириб кўрилгандан кейин кейинги қайта ишлашларга тайёрланади. Улар жадвалларга кўчирилади. Сўнгра бошқа статистик кўрсаткичларнинг асосий аҳамияти ва ўртача катталигини ҳисоблашда фойдаланилади.
4.4. Халқаро туризм статиистикасини такомиллаштиришга

қаратилган асосий йўналишлар


Туризм статистикасида учта бош муаммо мавжуд бўлиб, улардан бири маълумотларсиз таққослашдир. У туризм ривожлантириш қонуниятлари, тенденцияларини аниқлаш мақсадида ахборотларни тахминан солиштириб кўришни билдиради. Статистик маълумотлар кўп холларда уларнинг предмети мазмуни фарқига, ҳисоб китоб методикаси ёки ўлчов бирлигига кўра таққослаб бўлмайдиган ҳолатда бўлади. Аммо кўп ҳолатларда беқиёс маълумотларни солиштириб кўриш холатига келтириш мумкин.
Туризм статистикасининг бошқа муаммоси – статистик ахборотнинг тўлиқлиги ва ишончлиги. Бошқача айтганда халқаро туризм ҳақида зарур ахборотларни қай тарзда олиш ва йиғилган бир қанча маълумотлардан қандай қилиб бўшлиқларни тўлдириш муаммоси.
1998 йил БТТ «Туризм бўйича иқтисодий ҳисобот» ни эълон қилди. Унда у ўзининг туризм статистикаси соҳасидаги кўп йиллик тажрибасини умумлаштирди.
Унинг бўлимларидан бири статистик ахборотлар ва маълумотларни йиғиш муаммосига бағишланган. БТТ халқаро туризм ҳақида умумлашган ахборотларни олиш учун етишмаётган бирламчи маълумотларни ҳисоблаш усулини тақдим этди.
Ҳозирги пайтда бирорта давлат туризмни кузатиш бўйича тўла ҳажмда тизимли иш олиб бораётгани йўқ. БТТ ҳисоботига мувофиқ жаҳоннинг 18 мамлакати (ҳудуди) да сайёрамизнинг 0,5 % аҳолиси яшаётганига қарамасдан халқаро туризм ҳақида ҳеч қандай ахборот тақдим этилмаган. Уларнинг кўпчилиги иқтисодий жиҳатдан суст ривожланган бўлиб, жаҳон туризм бозорида улушлари жуда кам. 202 мамлакат (ҳудуд) йиллик статистик маълумотномаларга киритилган. Улар халқаро туристик алмашиш тўғрисида маълумотлар тўплашади, кўрсаткичлари руйхати жуда чекланган. Ҳатто статистика ишлари яхши йўлга қуйилган Францияда ҳам, ҳисоб жуда кўп бўшлиқлар билан амалга оширилади. Туристик оқимлар статистикасида экскурсион ва иш юзасидан қисқа муддатли сафарлар тўғрисида маълумотлар фрагмент характери берилади. Туристик харажатлар статистикаси ҳам тўлиқ ҳолда эмас. Статистик кузатувлар материаллари таҳлили шуни кўрсатадики, кириш туризми ҳисоби, чиқишга нисбатан яхши йўлга қўйилган. 202 мамлакатдан (ҳудудда) атига учтасида халқаро туристик келишлар ҳақида маълумотлар йўқ, холос. 12 тасида эса халқаро туризмдан даромадлар йўқ. Жўнаб кетиш туризми ҳисоботнинг статистик шаклида жуда ёмон акс эттирилган. Мамлакат (ҳудуд) ларнинг яримида аҳолининг чегара ортига сафари сони ва халқаро туризмга харажатлар катталиги тўғрисида ахборотлар йўқ. Халқаро транспортда ташишлардан ва уларга харажатлар тўғрисида маълумотлар ҳамма жойда ҳам йиғилаётгани йўқ. 202 мамлакат (ҳудуд) дан фақат 80 таси БТТ томонидан сўралган халқаро туризмнинг ривожланиши ҳақида маълумотларни бера олади, холос.
БТТ етишмайдиган ахборотларни босқичлар бўйича баҳолаш усулини қўллаб, ҳисоблаш йўли билан олади. Дастлаб ҳамма мамлакатлар бир хилдаги гуруҳларга тенглаштирилиб бўлинади. Улар жаҳоннинг субрегионлари бўйича, уларнинг ичида эса турмуш даражасига (аҳоли жон бошига тушадиган туризм) қараб бирлаштирилади. Ҳар бир гуруҳ учун бир марта келишдан тушадиган ўртача даромад ва чегарадан ташқарига бир сафарнинг ўртача харажатлари ҳисоблаб чиқилади. Улар ёрдамида БТТ экспертлари мураккаб бўлмаган математик операциялар ёрдамида туристик оқимлар ва туристик даромадлар ва харажатлар статистик бош кўрсаткичлари аҳамиятини аниқлашади.
Статистик кузатувлар материалларида кўпроқ жиддий тузатишлар халқаро транспортда ташиш даромадларини, шунингдек уларга харажатларни аниқлашда киритилади. Бу ташиш тўғрисида бирламчи маълумотларни йиғиш ёмон йўлга қўйилгани билан изоҳланади. 202 мамлакат (ҳудуд) дан 79 тасида транспорт даромадлари тўғрисида, 68 тасида эса харажатлар тўғрисида маълумотлар йўқ. Улар учун махсус ҳисоблаш ўтказилди. Унга тегишли мамлакатлар гуруҳларининг умумий туристик ташишда транспорт даромадлари ва харажатлари улуши база бўлиб хизмат қилади.
Ҳисоб – китоблар кўрсатадики, статистик кузатувлар ташиш тўғрисида 80 % ахборот беради. Қолган 20 % баҳолаш йўли билан тўлдирилади.
Статистик ахборотларни таққослаш ва тўлдириш муаммолари макроиқтисодий тадқиқотлар ўтказишнинг туризмга таъсири янгича кўринишда намоён бўлади. Ишлаб чиқариш сектори сифатида туризмнинг аҳамиятини баҳолаш, аҳоли бирлигини ва ўсишини тезлаштиришни таъминлайди. Туризм статистикасининг муҳим вазифаси ҳам шу. Уни ҳал этиш статистик ҳисоб методологиясининг мукаммал эмаслиги туфайли қийин кечади. Бунинг туб сабаблари илдизи туризм индустриясининг ўзида, унинг соҳа учун типик бўлмаган ва мураккаб табиатида.
Статистик ҳисобни такомиллаштириш бўйича халқаро ташкилотлар жиддий иш олиб боришмоқда. Юқорида туризм тўғрисида статистик ахборотларнинг тўлиқлиги ва ишончлилигини таъминлашда БТТ ўйнаётган роль ҳақида айтиб ўтилди. Унинг раҳбарлик органи – Ижро кенгаши ҳузурида статистика бўйича комитет тузилган. Котибияти таркибига эса статистика сектори киритилган. Бу таркибий тузилмаларга аппарат ҳақидаги тушунчаларни тартибга солиш, туризм соҳасига қўлланиладиган статистик тадқиқотлар усулларини ва тамонларини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилган. БТТ нинг Оттава конференцияси натижаларига кўра, «Туризм статистикаси бўйича тавсиялар» тайёрланди ва БМТ нинг Статистика комиссиясига кўриб чиқиш учун тақдим этилди. Қабул қилинган ва эълон қилинган тегишли хужжатлар пакетлари туризм соҳасида статистик фаолиятни такомиллаштириш ишида муҳим қадам бўлди. Тавсияларда асосий эътибор халқаро ва миллий даражада статистик ахборотларни таққослаш муаммоларига қаратилади. Шу мақсадда уларда туризм моҳияти аниқлаб берилди, унинг асосий типлари (ички, чиқиш, кириш), ички ва халқаро дефиниция аниқлаб берилди. Илмий қўлланишга «Миллий туризм», ва «Мамлакат доирасида туризм» деган янги тушунчалар киритилди. Махсус бўлим туристик харажатларга, уларнинг статиялар бўйича таркибига бағишланади ва тўлов балансида ўз аксини топади.
Хужжатлар пакетига шунингдек туризмдаги фаолиятнинг стандарт халқаро классификация турлари киритилади.
БТТ дастурий хужжатлари билан бир қаторда даврий нашрлар ҳам тарқатилади. БТТ «Туристик статистика йилномаси» (“Yearbook of Tonrism Statistes”), «Статистик тўплам» (Compendiumof Tourism Statisties), шунингдек «Хорижий туризм – чегара расмиятчилиги» “(Тravil Abroad Formalites)” ва ойлик «БТТ янгиликлари» (WTONEWS) журнали нашр қилмоқда. Кейинги йилларда конъюнктур – тадқиқотлар тўплами чиқа бошлади, у туристик соҳаларнинг барчаси бўйича янги ахборотларга эга. Мисол учун «Туризм тараққиёти тўғрисида ҳисобот (сиёсат ва йўналишлар)» («Tourism Development (policy andtrends»), «Туризм ва саёҳатнинг ҳозирги замон йўналиши» (“Сerrent Travel Tjurism Indictors”) «Жаҳон туризмнинг иқтисодий ревюси» (“Economic Reviw World Tourism”) ҳ.к.

Download 140 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish