Халқаро туризм статистикаси


Туризмда махсус ташкил қилинадиган кузатувлар



Download 140 Kb.
bet7/9
Sana24.02.2022
Hajmi140 Kb.
#251217
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
1482341300 66720

Туризмда махсус ташкил қилинадиган кузатувлар. Туристик оқимлар ва харажатлар аниқ ҳисоби туризм статистикаси бош усуллари - чегарага ва жойлаштириш воситаларига келганларни қайд этиш, шунингдек банк усуллари – махсус кузатувлар ташкил этиш билан биргаликда олиб борилганда ортади. Иммиграция хизмати томонидан тақдим этиладиган ҳисобот, туристларни қабул қилиш бўйича корхоналар, банклар ва валюта алмаштириш пунктлари ҳисоботлари асосий статистик ахборотлар манбаи бўлиб хизмат қилади. Аммо оммавий-иқтисодий мураккаб ҳодисалар сингари у туризмнинг ҳамма томонларини қамраб олиш имкониятига эга эмас.
Шунинг учун ҳам унинг бир қисм маълумотлари махсус статистик кузатувлар ёрдамида олинади. Уларнинг ахборотлари келиб тушиши чоғида ишланади. Сўнгра тизимлаштирилади, ҳисобдорлиги тўлдирилади ва туристик фаолиятнинг алоҳида қирраларини синчиклаб ўрганишга имкон беради.
Текширув ўтказиш ката тайёргарлик кўришни талаб қиладиган жуда мураккаб иш бўлиб, у олинадиган маълумотларнинг тўлиқлигини, уларни ишночлигини, бирхиллигини, ўз вақтидалиги ва таққосланганини таъминлаши лозим. Маълумотларни йиғиш олдиндан ишлаб чиқилган режа бўйича амалга оширилади. Режада кузатувнинг методологик, методик ва ташкилий масалалари акс этади. Унда мақсади қўйилади, объекти ва кузатув бирлиги ажратилади, ҳамда текширув дастури тузилади.
Ҳар қандай статистик кузатувни режалаштиришда энг аввало унинг аниқ мақсадлари шакллантирилади. Худди ана шу вазифалар руйхатини аниқлаштиради ва статистик кузатувлар жараёнида олинадиган маълумотларни аниқлайди. Туристик текширувларнинг кўпроқ тарқалган мақсадлари алоҳида мамлакатлар бўйича келишлар сонини (чиқиб кетиш оқими учун чиқишлар) белгилаш ҳисобланади. Унда ташриф буюрувчиларнинг жинсий таркиби, ёши, оилавий аҳволи, фуқаролиги, маълумотлилик даражаси ва бошқалар ифодаланади.
Туристик текширувларда сaфарнинг ўзига алоҳида эътибор қаратилади. Бориладиган жойи, кўзланган масофа, транспорт тури, бўлиш давомийлиги, жойлаштириш типи ва бошқалар кўзда тутилади.
Кузатув объекти бўлиб ташриф буюрувчиларнинг барча маълумотлари мазмуни ҳисобланади. Бундай текширув мунтазам ўтказилади. Махсус анкета мамлакатга келаётган хорижий туристлар ҳақида майда-чуйда тафсилотларгача ахборот олиш имконини беради.
Кузатув объекти элементлардан ёки биттагинадан иборат бўлади. Улар объекти бир бутун ҳолатда ўрганишга имкон берадиган статистик характеристикага таалуқлидир. Бу бирликка муносабат тарзида бир қатор ажралиб турувчи қирралар, қизиқтираётган маълумотлар (белгилар) қайд этиб борилади.
Туризмда бирлик кузатуви бўлиб алоҳида олинган ташриф буюрувчи ёки саёҳатчи гуруҳ (оила) аъзоларининг барчаси ҳақида ахборот берувчи бошлиқ хизмат қилиши мумкин.
Кузатув объекти ҳақида тасаввурага эга бўлиш учун, бу бирликка кирувчи ҳаммадан сўраб чиқиш шарт эмас. Бу текшириш муддатларини чўзиб юборган бўларди. Сезиларли молиявий сарф-харажатларни талаб қиларди. Фаоллар катта қисми диққатини жалб этарди, умуман текширувнинг ўзи бош оғриқ бўларди. Шунинг учун статистик кузатувларнинг каттагина қисми ёппасига бўлмасдан, балки танланган ҳолда ўтказилади. Тартиб - қоидага асосан сўралувчилар сифатида текширувда иштирок этишлари учун маълум миқдорда одамлар танлаб олинади. Танлаш ҳажми кузатув мақсади ва вазифаларидан келиб чиқилиб белгиланади. Танлаб олиш нечоғлик тўғри қилингани кўп жиҳатдан статистик ахборотларнинг ишончлиги ва сифатига боғлиқдир.Текшириш режасига мувофиқ ташриф буюрувчилар танлаб олинадилар ва анкета сўровидан ўтказилади.
Анкетада мавжуд саволлар мазмунига қараб (сўралувчининг шахси, хулқи-атвори, билим даражаси, ҳақидаги далиллар) фарқланади. Вазифаси бўйича эса (асосий ва асосий эмас), шакли бўйича (очиқ ва ёпиқ) аниқланади. Одамларнинг билим даражаси далиллари, ҳақида саволлар уларнинг фикрини, истакларини, мўлжаллари, келажакдаги режалари ва ҳ. к. ларни аниқлашга қаратилган бўлади. Туристик текширувларда одатда улар ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиш сифатига тааллуқлидир. Хулқ-атвор ҳақидаги саволларда ташриф буюрувчининг ҳатти-ҳаракатлари, қилмишларига доир далиллар аниқланади. Шахс, ҳақидаги саволларда эса сўралувчининг анкетадаги барча далиллари акс этади. Яъни жинси ҳақидаги ижтимоийдемографик блок саволлари, ёши, оилавий аҳволи, касби, маълумоти ва ҳ.к.лар ўрганилади ва аниқланади.
Анкетадаги саволлар вазифасига қараб ўрганилади, асосий ва асосий бўлмаган саволларга бўлинади. Анкетанинг асосий саволлари тадқиқ қилинаётган объект ҳақида ахборотлар йиғишга қаратилган. Асосий эмаслари – сўралувчига бериладиган саволларни танлаб (филтр саволлар) жавобларни самимий эканлигини ишонч ҳосил қилиш (назорат саволлар) учун мўлжалланган.
Фильтер – саволларига зарурат тадқиқотчига кўрилаётган барча саволларга эмас, балки уларнинг бир тизими ҳақида маълумотлар олишда қўлланилади. Қизиқтирувчи гуруҳ сўралувчилари бошқалардан ажратилиб, уларга фильтр – саволлар берилади. Ташриф буюрувчилар учун сўров жойлаштириш воситаларида барча саволларни қамраб олиш билан бирга ўтказилади: туристик диққатга сазовар жойлар, анкета блоки мазмуни, туристлар энг кўп келадиган жойлар ҳақида сўров фильт-саволлардан бошланади.
Шаклларига кўра саволлар ёпиқ ва очиқ бўлади. Анкетада ёпиқ саволларга жавоб вариантларининг барча руйхати тўлиқ киритилади.
Сўралувчи вазифаси шундан иборатки, у фикрига мос келадиган битта ёки бир нечта жавоб вариантларини танлаши мумкин. Сўровнинг бундай шакли анкетани тўлдириш ва кейинчалик ишланиш вақтини сезиларли тежайди.
Саволларни тузишдан ташқари, уларни жойлаштириш тартиби ҳам муҳим аҳамиятга эга. Анкетада улардан олдин қисқагина кириш (сўралувчига мурожаат) берилади: унда мавзу, мақсад, сўров вазифаси ва уни ўтказаётган ташкилот номи айтилади. Шунингдек анкетани тўлдириш тартиби тушунтирилади.
Текширув катта амалий аҳамиятга эга бўлиб, сўров давомида олинган материаллар туристик фирмалар, хусусан, стратегик режалаштириш ва маркетинг сиёсатини ишлаб чиқишда фойдаланиши мумкин.
Туристлар харажатлар ҳақида статистик маълумотлар йиғишда турли усуллардан ҳам фойдаланилади. Улардан бири-кундалик усулидир. Унинг ёрдамида битта ташриф буюрувчига ўртача суткалик харажатлар аниқланади. Тушумлар умумий суммаси туристик келишларда бир ташриф буюрувчига ўртача бўлиши давомийлигига қараб ҳисоблаб чиқилади. Ташриф бурувчиларга сафар олдидан махсус баланка (кундалик) тарқатилиб, уни сафар чоғида тўлдириш ва сафар охирида қайтариш сўралади.
Кундалик усулининг ҳам кучли, ҳам ожиз томонлари бор. У туристик харажатлар ҳақида батафсил маълумот олишга имкон беради. Кундаликда тўлов операцияларининг шу заҳотиёқ қайд этилиши, ташриф буюрувчи уни ёдда сақлаб қолиши ва исталган пайтда аниқ ахборот бераолиши бу усулнинг афзал томонлари ҳисобланади.
Шу билан бирга кундалик усулида айрим камчиликлар ҳам бор. Улардан муҳими – кундаликни тўлдириш шакли коэффициенти унча юқори эмас ва ҳаммаси ҳам тўлиқ қайтарилмайди. Бу эса ўз-ўзидан йиғилаётган ахборотларнинг ишончлилилигини пасайтиради. Махсус тадқиқотлар натижлари эса шуни кўрсатмоқдаки, бу камчилик систематик омиллар туфайли келиб чиқаркан. Текширишларда иш юзасидан келувчи туристлар суст фаол иштирок этадилар, ваҳоланки сафар учун улар ката харажатлар қилишади. Шунинг учун ҳам кундаликни тўлдирган ва қайтарган шахс барча кўринишлари ва ўз таркибига кўра ташриф буюрувчининг бош белгиларидай ҳамиша фарқ қилади. Кўриниб турибдики, тарқатиладиган кундаликларнинг сонини кўпайтирган билан кўрсатилган нуқсонларни бартараф этиб бўлмайди.
Режада кузатув субъекти билан бир қаторда тадқиқ қилишнинг жойи, муддати келишиб олинади. Йилнинг маъсумларига қараб катталиги ва таркиби ўзгариб турадиган туристик оқимларни кузатиш учун календар даврини танлаш муҳимдир. БТТ ҳамма 12 ойни туристик мавсумлар бўйича гуруҳлаш (юқори, паст, оралиқ)ни тавсия қилади. Кейинчалик ҳар бир мавсумдан кузатув учун биттадан ой танлаб олинади.
Туристлар ҳақида маълумотлар йиғиш аниқ муддатли режада дастур ва тадқиқ бирлиги сони, активнинг сон таркибидан келиб чиқиб белгиланади. Кузатув жойини белгилаш кузатув ўтказишда масалани ҳал этишга олиб келади. Бу жойни танлаш жуда кўп омилларга боғлиқ, улардан энг муҳими ҳудуд ҳажми ва унинг очиқлик даражаси ҳисобланади. Агар ҳудуд ёпиқ бўлса, яъни маъмурий хайрихохлик бўлмаса ёки табиий чегара (мисол учун, мамлакат ёки орол) мавжуд бўлса тадқиқ чиқиш (кириш) пунктларида ва транспорт воситаларида (автобус, самолёт, кема ва бошқ.) ўтказилади. Очиқ ҳудудда, район ёки шаҳарда, статистик кузатув жойлаштириш воситаларида ва кўрсатиладиган объектларда, тўлов асосида ташриф буюриладиган очилиш маросимлари жойларида ўтказилади.

Download 140 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish