Халқаро туризм статистикаси


Турист-сайёҳнинг ўтадиган мамлакати



Download 140 Kb.
bet5/9
Sana24.02.2022
Hajmi140 Kb.
#251217
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
1482341300 66720

Турист-сайёҳнинг ўтадиган мамлакати. Унинг ижтимоий-маданий қиёфаси сайёҳнинг харид хохишига кучли таъсир ўтказади. Бундан ташқари, сайёҳ ўтадиган мамлакат билан «валюта алмашиниш самараси» деган гап боғлиқ. У кўп ҳолларда у ёки бу мамлакатда бўлиш истагини белгилайди. Агар аллақачон танилган бўлса, сайёҳ томонидан ривожлантирилган харажатлар ҳажмини белгилайди. Бу аввало доллар, ёки евро муомилада бўлган мамлакатларга, яқиндан буён эса Японияга таалуқлидир;

  • Район ва дам олиш жойи. Италияда ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, саноат шаҳарлари бўйлаб сафар туристларга денгизда, тоғ ёки кўлда дам олишга нисбатан қимматга тушаркан. Харажатлар катталиги шунингдек туристик марказлар бўйича ҳам фарқланади. Венецияда у одатда Падуе ва Веронга нисбатан юқори;

  • Жойлаштириш типи. Харажатлар ҳажми жойлашиш турига (отель, кемпинг, сайёҳлар қишлоқчаси ва бошқ.) ва унинг категорияси – тоифасига боғлиқ;

  • Дам олиш давомийлиги. У курортга бориш учун транспорт, турини жойлашиш типини танлашга шунингдек товарлар ва хизматлар ҳажмини белгилашга таъсир қилади. Яъни дам олишда туристнинг сарфлайдиган барча харажатларини акс эттиради ва бу туристик харажатларнинг бош статиясида намоён бўлади;

  • Дам олиш вақти (мавсумий, мавсумлараро, мавсумий эмас). Туристик харажатлар катталиги курортларга бориш ва яшаш нархларининг мавсумий ўзгариб туришига қараб турланиб туради.

    Бу беш омил туристларнинг ҳар бир сафарида товар ёки хизматлар, сарфларнинг ҳажми ва таркибини танлаш ва аниқлаш имконини беради.
    БТТ маълумотларига кўра, халқаро туризмда асосий харажатларни индустриал ривожланган давлатлар қилаяпти, хусусан АҚШ, Германия, Буюкбритания ва Испания. Жами харажатларнинг уч қисмига яқини ана шу тўрт давлат улушига тўғри келади. Улардан ташқари халқаро туризм харажатларини шакллантиришда, уларни катталиги ва таркибида «катта еттилик»нинг бошқа аъзолари – Франция, Италия ва Канада сезиларли роль ўйнайди.
    Сўнгги йилларда салмоқли халқаро туризм харажатларини шакллантираётган гуруҳ мамлакатларга Скандинавия мамлакатлари (Швеция, Норвегия, Финляндия), баъзи Ғарбий Европа мамлакатлари (Австрия, Швейцария, Бенилюкс мамлакатлари), Лотин Америкасининг янги индустриал мамлакатлари (Бразилия, Аргентина, Венесуэла), Осиё мамлакатларидан – Хитой, Сингапур, Малайзия қўшилди.
    Шуни таъкидлаш жоизки, халқаро туристик харажатлар умумий ҳажмида Марказий ва Шарқий Европа мамлакатлари улуши унча ката эмас. Улар орасида бу кўрсаткич бўйича етакчилар қаторида турувчи Россия ва халқаро туристик харажатлар рекорд ўсишини намойиш этаётган Польша алоҳида ажралиб туради.
    Австралия субрегиони (Австралия ва Янги Зелландия) жаҳон туристик бозорида камтарона ўринни эгаллаб турибди. Ҳамма хорижий туристик сафарларнинг 0,6 % ва жаҳонда халқаро туризм харажатларининг 2 % унинг ҳиссасига тўғри келади, холос. Аммо хорижга бир сафар учун аҳоли сарфлаётган туристик харажатлар кўрсаткичи бўйича шубҳасиз Австралия етакчи ҳисобланади. Саёҳатга сарфлар юқорилиги субрегионнинг асосий туризм марказларидан узоқлиги билан изоҳланади. Сафар қийматида сарфлар улушининг 30 % халқаро транспорт ташишига тўғри келади. Белгиланган жойга етиб бориш узоқлиги транспорт харажатларини қоплаш шунга мажбур этади. Австралия ва Янги Зеландия аҳолисига хорижга сафар ўртача, 2604 долларга (транспорт харажатлари қўшилган ҳолда) тушади. Бу жаҳон ўртача даражасидан уч баровар кўпдир.
    Сафар харажатлари катталиги ҳудудлар бўйича айниқса жаҳоннинг субрегионлари бўйича сезиларли фарқланади. Кўрсаткичлар аҳамияти ёйиб чиқилса 10 карра катталикни ташкил этади. Кейинги ўринлардан бирида Марказий ва Шарқий Европа турибди. Собиқ социалистик мамлакатлар фуқаролари энг тежамли туристлар бўлиб чиқишди. Улар хорижга сафарга (транспорт харажатларини ҳам ҳисобга олган ҳолда) ўртача 25,3 доллар сарфланган. Етарли маблағга эга бўлмасдан, улар жаҳонни кўриш иштиёқида ҳамма нарсадан тежаб қолишган. Шахсий автомобилида йўлга чиқишда ўша даврдаги жаҳон туристик оқимининг ўртача йиллик ўсиш суръатларидан ўзиб бензин ва егуликларни ғамлаб олишган.
    Бу тенденция 1973-1974 йиллардаги жаҳон энергетика кризисидан кейин пайдо бўла бошлади. У сезиларли равишда жаҳонда туристик хизматлар, товарлар ва ишчи кучлари, айниқса иқтисодий ривожланган давлатларда, қимматлашгани билан боғлиқ. Чунки, халқаро туристик алмашинувларнинг ката қисми шу мамлакатлар ҳиссасига тўғри келади.
    Халқаро туризмдан тушумларни регионал – ҳудудий тақсимланиши асосан туристик ташрифларнинг географияси билан мос келади. Урушдан кейинги бутун даврда, энг даромадли туристик ҳудуд бўлиб Европа ҳисобланиб келинмоқда. Аммо умумий тушумлар ҳажмида унинг улуши салмоғи астасекин пасаяяпти. Бу туристлар харажатларини ўртача жон бошига камайишига нисбатан қисқа давом этадиган сафарлар бозорини гуркираб ривожланиши билан изоҳланади.
    Осиё-Тинч океани ҳудуди салмоғи жадал кўпаймоқда. Бу ҳудудда туристик даромадлар ўртача йиллик ўсиш суръатларининг энг юқориси (18,5 %) бўлгани қайд этилган. Тушумлар динамикасига сезиларли ўзгартиришлар киритди. Ўсиш суръатлари кескин тушиб кетди.
    Туристик тушумларда Америка улуши АҚШнинг фаол туристик сиёсат олиб бориши натижасида ошиб бормоқда. Бунга АҚШ, Канада ва Мексика ўртасида ички регионал туристик алмашинишнинг тезлашгани, яқинда ташкил қилинган Шимолий Америка эркин савдо ассоциацияси доирасида интеграция алоқаларининг кенгаяётгани ёрдам бермоқда.
    Туристик тушумларда Африка улушининг жуда пастлиги ўзига диққатни тортади (2,2 %). Айниқса даромадларга таққосланганда у 4% ни ташкил қилган. Бундай вазият ҳудудининг умумий иқтисодий турғунлиги ва ўз даромадларининг сезиларли қисмини Африка бозорларида ишлаётган халқаро туристик агентлар ва меҳмонхона корпорацияларига ўтказилиши оқибатида вужудга келди.
    Халқаро туризмдан тушумлар ривожланган Шимолий Америка мамлакатлари (АҚШ, Канада) ва Ғарбий Европа (Франция, Буюкбритания, Германия), Ўрта ер денгизи (Италия, Испания, Греция), ва Альп (Австрия, Швейцария) мамлакатларида тўпланаяпти. Уларнинг улуши жами тушумларнинг яримини ташкил қилади.
    Сўнгги йилларда етакчи ўнликка шунингдек Хитой ҳам кирди. Яхши натижани РФ қўлга киритди. Ҳозирги пайтда 15 энг даромадли туристик мамлакатлар руйхатини АҚШ бошқармоқда. Улар катта ўсиш билан олдинланиб кетган ҳолда кейинги йилларда ўз туристик даромадларини тобора кўпайтириб боришаяпти.

    Download 140 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5   6   7   8   9




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish