12-МАВЗУ. ТУРИСТИК ФАОЛИЯТНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН НАЗОРАТ ҚИЛИШ, ТУРИСТЛАРГА ЭКСКУРСИЯ ХИЗМАТИ КЎРСАТИШ
12.1. Туристларга экскурсия хизмати кўрсатиш асослари.
12.2. Экскурсиянинг туризмга боғлиқлиги
12.3. Туристларнинг экскурсия қилиш мақсади.
12.1. Туристларга экскурсия хизмати кўрсатиш асослари.
1. Туристик хизматлар таркибига экскурсиялар, походлар ҳам киради.
Ўзбекистон Республикасининг "Туризм тўғрисида"ги Қонунида: "экскурсия фаолияти - туристик фаолиятнинг тарихий ёдгорликлар, диққатга сазовор жойлар ва бошқа объектлар билан таништириш мақсадида олдиндан тузилган йўналишлар бўйича экскурсия етакчиси (гид) ҳамроҳлигидаги 24 соатдан ошмайдиган экскурсияларни ташкил этишга доир қисми", - дейилган.
Гид ҳақида эса: "гид (экскурсия етакчиси) - тур қатнашчиларига туристик хизматлар кўрсатиш шартномаси доирасида экскурсия - ахборот, ташкилий йўсиндаги хизматлар ва малакали ёрдам кўрсатувчи жисмоний шахс", - дейилади.
Экскурсия (экcурсион) - туристга ва экскурсант (бир кунлик зиёратчи) га таклиф қилиниши мумкин. Экскурсия туристик хизмат бўлиб, туристнинг эстетик, руҳий ва бошқа қизиқувчанлик эҳтиёжларини қондиришга хизмат қилади. Экскурсия мобайнида қатнашувчилар оламни англаш, табиат мўжизаларини, тарихий обидаларни кўриши, шаҳар ва паркларда бўлиш имкониятига эга бўладилар.
2. Туризм экскурсия билан чамбарчас боғлиқдир. Чунки экскурсия ҳар бир туристик саёҳатнинг фикрий ифодасидир. Одатда экскурсия дэганимизда, диққатга сазовор жойларни зиёрат қилиш, тарихий музейларни кўриш, археологик қазилма бойликларни кўриш ва бошқалар тушунилади. Экскурсия турли хил бўлиб, қуйидагиларга бўлинади:
1. Экскурсион саёҳатларни мазмунан қуйидаги синфларга ажратиш мумкин, кўздан кечириш, умумий-шарҳли, кўп режали, мавзули тематик, тарихий, маданиятшунослик ва бошқалар.
2. Қатнашувчилар таркибига кўра.
3. Ўтказиш жойлари.
4. Ҳаракатланиш услуби.
5. Ўтказиш формасига кўра бўлинади.
Экскурсиянинг келиб чиқишининг асосий сабабларидан бири туризмнинг ривожланиши ва жамият ҳаётида диний зиёратгоҳлар, ҳаж маросимлари билан боғлиқ тарихнинг оммавийлашганлигидир, кейинчалик мураккаб ва турли хил халқларнинг эҳтиёжлари (турли хил маданий манбаларга, тарихий меросларга ва ҳакозо) ўзгарди. Шундай қилиб, қизиқиш эҳтиёжнинг аниқловчи омили бўлиб хизмат қилган. Шу маънода саёҳат, жамиятнинг рекреацион - танишиш эҳтиёжларидан келиб чиқиш формаси ва қондириш усули бўлади. Саёҳатларни ривожлантиришнинг асосий сабаблари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади. Жамият умумтаълим савиясининг ошганлиги, бўш вақтни кўпайтириш, индивидуал режа бўйича дам олишни ташкил қилишнинг янги имкониятларини пайдо бўлиши.
3. Ҳозирги пайтда туризм ва экскурсияни тадқиқ қилиб қуйидаги турларга ажратишмокда: сиёсий (жамиятнинг қайси табақалари туризм ва саёҳатга қатнашмокда): иқтисодий (туризм ва саёҳатлар иқтисодиёти сифатида “туризм индустрияси”); географик (туризм ва саёҳатлар учун территорияларни турга ажратиш ва фойдаланиш); ташкилий (туризмни ким бошқаряпти); халқаро-сиёсий; тиббий; гуманитар. Экскурсияда асосий ҳикоя формаларига бўлиб тасвир, кетма-кетлик, санаш ва объектлар тўғрисида маълумотларни тушунтириш, ўзаро ички боғлиқлик ва боғланишлар мазмунини очиб бериш, изоҳлаш, жараён мобайнида диққатни объект хусусиятларига қаратиш, кўрсатма бериш, объект кузатувининг тўғри олиб борилиш билан боғлиқ экскурсовод тавсиялари киради.
Экскурсия шаҳарлараро саёҳат қилишнинг норасмий формаси ҳисобланади. Муносабатлар саёҳат жараёнида юзага келади ва унинг босқичлари билан бирга ривожланиб боради. Экскурсия жараёнида муносабатларнинг очиқ характердалиги, ижтимоий синфларнинг йўқлиги, ҳар бир турист муносабатининг қамровини кенг айтириш муҳимдир. Экскурсия бу хусусиятларни специфик воситалар ёрдамида етказилишини таъминлайди. Шундай қилиб, аудитория доимий равишда экскурсовод ва объектлар билан ўзаро муносабатда бўлади. Саёҳат эса ўз ўрнида экскурсовод, объектлар ва экскурсантлар муносабатларининг натижасидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |